24. «Авесто» китобида қадимий давлатчилик тарихимизга оид маълумотлар. «Авесто»да ўлкамиз тарихига оид қимматли маълумотлар келтирилган. Олимларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли бугунги кунда биз зардуштийларнинг муқаддас китоби «Авесто» матнларини ўқиш имкониятига эгамиз.Унинг айрим қисмларини француз олими А.Дюперрон таржима қилишга муваффақ бўлган.Тадқиқотчи олим Мери Бойс кўп йиллар давомида Ҳиндистондаги зардуштийлик жамоалари ҳаёти ва урф-одатларини ўрганди. Бу ҳақда у ўзининг «Зардуштийлар. Эътиқодлари ва урф-одатлари» китобида ҳикоя қилади. «Авесто»нинг асосини Зардуштнинг ғоялари ташкил қилиб 1V-асрда тўпланган, у 21 китобдан иборат. «Авесто»нинг матнларига ёзилган тафсирлар «Занд» деб аталади. «Авесто»нинг қиммати шундаки, у Ўзбекистон қадимги тарихини ўрганишда дастлабки ёзма манбалардан бири ҳисобланади. Зардушт тарғиботлари зардуштийлик динидаги халқларнинг эътиқодлари бўлган «Авесто» («Асос») китобида ўз аксини топган. Унда Ўрта Осиё халқлари тарихига доир маълумотлар ҳам жамланган. «Авесто» Ахурамазда томонидан мамлакатлар ва одамлар учун маконлар яратгани ҳақида маълумот. Аввало мен Ахурамазда, энг яхши мамлакатлар ва маконлардан Ванҳви Даити (Амударё) дарёси ортида Арёнам Вайжони яратдим. Иккинчидан, мен, Ахурамазда, ўлкалардан энг афзали бўлган Суғдийлар яшайдиган Гава маконини яратдим. Учинчидан, мен Ахурамазда мамлакатлар ва ўлклардан энг афзали қудратли ва Артага тегишли Моуруни яратдим. Тўртинчидан мен энг яхши мамлакатлар ва ўлкалардан бўлган гўзал ва байроқлари баланд кўтарилган Баҳдни яратдим. Кўриниб турибдики Ушбу маълумотда ўлкамиз шаҳарлари ҳақида ва уларнинг номлари ҳақида маълумотлар келтирилган.Бу ерда Арёнам Вайжо деганда Хоразм ўлкаси, Гава деганда Суғдиёна, Моуру эса Марғиёна, Баҳди деганда Бақтрия давлатлари назарда тутилган.
25.Ўлкамиз ҳудудларида дастлабки шаҳарсозлик маданиятининг шаклланиши. Узб-н худудида дастлабки шахарларнинг шаклланиши бронза даврига бориб такалади. Мас., мил.авв. П мингйилликка тегишли Сополлитепа ёдгорлиги шахар куринишида булган Сополли тепа ахолиси сугорма дехкончилик ва кисман чорвачилик билан шугулланган. Яна шундай шахар куринишига эга булган едгорликлардан бири Бактрия шахридир. Бу шахар мустахкам деволрлар билан уралган булиб, бу шахарнинг номи Бахтр дареси номидан келиб чиккан. Бу шахар хакида юнон олими Квинт Курций Руф маълумот бериб утади. Самарканд, Бухоро шахарларига мил.авв. УП асрларда асос солинган. Самарканд дастлаб мароканд деб аталган булиб, Сугдиенанинг марказий шахри булган. Хива шахрига мил.авв.У асрда асос солинган. Тошкент шахрига Канг давлати даврида асос солинган булиб, бу шахар Канг давлатининг марказий шахарларидан бири булган. Бу шахар дастлаб Чоч, Шош деган номлар билан тарихий манбаларда учрайди. Марв шахрига хам мил.авв.УП асрда асос солинган булиб, бу шахар Маргиенанинг марказий шахри булган. Бу шахар колдиклари хозирги Туркманистон Республикасида жойлашган.
Do'stlaringiz bilan baham: |