Жавоблар ўзбекистон тарихининг фан сифатидаги ўрни


Қадимги Бақтрия, унинг ўзбек давлатчилигининг шакллантиришдаги ўрни



Download 1,05 Mb.
bet11/114
Sana21.02.2022
Hajmi1,05 Mb.
#65275
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   114
Bog'liq
tarixdan oraliq

26.Қадимги Бақтрия, унинг ўзбек давлатчилигининг шакллантиришдаги ўрни. Ўрта Осиёдаги илк давлат уюшмаларидан Қадимги Бақтрия давлатидир.Бақтрияликларнинг юрти Сурхон водийси, Афғонистоннинг шимолий шарқи, Тожикистоннинг жанубий ҳудудларида жойлашиб, турли ёзма манбаларда Баҳди,Бақтриш,Бақтриёна,Бақтрия,Бахли,Бахлика деб тилга олинган.Бронза давридаги ижтимоий иқтисодий ривожланиш (Сополли,Жарқўтон,Олтинтепа ва бошқалар) кейинги даврларда янада жадаллик билан ривожланади. Натижада мил.авв.IX-VIII асрларда Бақтрия ҳудудида ҳарбий аҳамиятга эга бўлган сиёсий бирлашмалар ташкил топади. Мил.авв.VIII-VII Қадимги Бақтрия давлати Шарқдаги кучли давлатлардан бирига айланади.Ушбу жараённи археологик ва ёзма манбалар маълумотлари ҳам тўла тасдиқлайди. Айрим татдқиқотчиларнинг фикрларига қараганда, бу давр Бақтрия таркибига Марғиёна ва Суғдиёна ҳам (тарихий маданий вилоят сифатида) кирган бўлиши мумкин. Маълумотларга қараганда, Бақтриянинг бойликлари қадим даврлардаёқ Шарқ давлатларида машҳур эди. Буюк Ипак йўлидан анча илгариёқ қадимги йўлларнинг Бақтрия ўтганлиги бежиз эмас. Сўнгги йилларда олиб борилган археолог тадқиқотлар натижасида қадимги Бақтрия ҳудудларидаги манзилгоҳлар ва қўҳна шаҳарлар сони анчагина кўпайди. Давлатнинг пойтахти Бақтра ва Қизилтепа, Бандихон каби кўплаб ёдгорликлардан топилган кўп сонли турли-туман топилмалар бу ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, шунингдек ўтроқ ва кўчманчи аҳоли ўртасида, ҳамда, Яқин Шарқ ва Олд Осиё билан ўзаро иқтисодий, маданий алоқалар гуркираб ривожланганлигидан далолат беради.
27.Қадимги Бақтрия давлатининг ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаёти. Бақтрия давлати тепасида подшо турган. Подшолик тахти отадан ўғилга мерос бўлиб ўтган.Подшолик мулклари вилоятларга бўлиниб, уни вилоят ҳокимлари – гиппархлар бошқарганлар.Гиппархлар эса тўғридан-тўғри подшоҳларга итоат этганлар.Бошқа жойларга қараганда Юнон-Бақтрия шаҳарлар кўп бўлган. Шунинг учун қадимги тарихчилар Помней ва Аполлодерлар Бақтрияни «минг шаҳарлар мамлакати», деб бежиз айтишмаган. Бу шаҳарларда ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ ривож топган. Бақтрия савдо-сотиқ ҳам жуда ривожланган эди. Бақтрия шимолда жанубга, шарқдан ғарбга ўтадиган карвон йўлининг қоқ ўртасида жойлашган савдо-сотиқнинг ривожланишига имкон берган. Бақтрия савдогарлари ва подшолари Ҳиндистон, Хитой, Парфия давлатлари, Окс ва Яксарт бўйи халқлари билан савдо, иқтисодий, ва маданий алоқалар олиб борганлар. Бақтрия подшолари савдода қўлланиладиган олтин ва кумуш тангалар чиқарганлар. Бақтрия маданиятининг илдизлари узоқ ўтмишга бориб тақалади. Буни биз миллоддан аввалги Х-V минг йилликларга мансуб Зараутсой суратлари мисолида кўрамиз. Бақтрия Юнон ва маҳаллийбақтр маданиятининг аралашуви натижасида эллин маданияти вужудга келган. Хайкалтарошлик, рассомчилик каби тасвирни санъат ҳам ривож топган. Бақтрияда ҳиндларнинг буддизм, зардуштийлик ва юнонларнинг кўп худолик динлари аралашиб кетган эди. Бақтрия давлати 130-140 йил яшади. Лекин бу ерда яшаган, халқлар юксак маданият яратиб қўшни халқлар, маданиятига баракали таъсир кўрсатган. Бу маданиятнинг ривожида Ўрта Осиё, хусусан ўзбек халқи бобокалонларининг ҳам ката хизмати бор.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish