201. Ўзбекистонда фуқаролик жамияти асосларининг яратилиши. Ўзб-н давлат мустакиллигини қўлга киритган дастлабки кунлардаёк у кандай тараккиёт йулидан боради, кандай жамият, кандай давлат куради, унинг киёфаси кандай булади, деган саволлар кундаланг турарди. Узб-нинг уз истиклол ва тараккиёт йулини белгилаши лозим эди. Анна шу йулни белгилашда Узб-н Президенти И.А.Каримов улкан хисса кушган. Уз асарлари, республика парламент ива бошка йигилишларда килган маърузалари ва нуткларида Узб-нинг узига хос тараккиёт йули, демократик жамият куриш, хукукий давлат хокимияти барпо этишнинг назарий-методологик, гоявий-сиёсий, иктисодий, маънавий-маданий асослари ишлаб чикилди. Узб-н тараккиёт йули, биринчидан, халкаро тажрибага асосланган холда, иккинчидан, унинг уз имкониятлари, шарт-гароитлари, учинчидан, миллий хусусиятларига мос равишда ишлаб чикилди. Бу йулга куйидаги асосий йуналишлар асос килиб олинди: демократик, одил, фукаролик жамияти куриш; конун чикарувчи, ижро этувачи ва суд хокимияти ваколатларини ажратиш; миллий давлатчилик тарихи тажрибасига асосланган хукукий давлат барпо этиш; конун ва конунларга риоя килиш устунлигини таъминлаш; ислохотларда давлатнинг ташаббускор ва етакчилик роль уйнаши; ижтимоий йуналтирилган бозор иктисодиётини боскичма-боскич шакллантириш, куп укладли иктисодиётни вужудга келтириш, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, ташаббускорлик, ишбилармонлик, тадбиркорликка кумаклашиш; бир мафкуранинг яккахокимлигидан воз кечиш, мафкуралар ва фикрлар хилма-хиллигини тан олиш, хурфикрлилик, виждон ва дин эркинлиги коидаларини карор топтириш; коммунистик партия яккахукмронлигига чек куйиш, куппартиявийликни амалда шакллантириш; озчиликдан иборат миллатларнинг манфаатлари ва хукукларини химоя килиш; хама учун умумий таълим, тиббий ёрдам олиш, меҳнат килиш, дам олиш шарт-гароитларини яратиш; ижодий мехнатни кадрлаш, одамларнинг истеъдод ва кобилиятларини намоён этиши учун имкониятлар яратиш ва бошкалар.
202.Ўзбекистонда ўзини-ўзи бошқарув органларининг ташкил этилиши. Миллий давлатчилик тарихи тажрибасидан келиб чикиб ва "Узб-н Респ-си махаллий хокимият идараларини кайта ташкил этиш тугрисида"ги Конунига мувофик 1992 йил январидан бошлаб вилоят, туман, шахарларда хокимлик ташкил этилди. Хокимият кошида ижроия аппарат тузилди. Хоким ва унинг ижроия аппарати жойлардаги барча корхона ва муассасаларга рахбарлик килиш, махаллий ахамиятга молик хамма масалаларни фукароларнинг манфаатларига моч равишда хал килиш билан шугулланмокда. Фукароларнинг узини-узи бошкариш органлари тугрисидаги конунга биноан шахарча, кишлок ва овулларда, шунингдек, улар такибидаги махаллаларжа хамда шахарлардаги махаллаларда фукароларнинг йигинлари утказиладиган булди. Фукароларнинг йигинлари узини-узи бошкариш органи булиб, улар икки ярим йил муддатга раисни (махалла оксоколини)ьва унинг маслахатчиларини сайлайдилар. Махалла оксоколи ва унинг маслахатчилари уз махалласи доирасидаги иишларни хал этиш, мухтож оилаларга давлат маблаглари хисобидан ердам бериш ишларида фаолият курсатмокдалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |