3.Фуқаролик жамияти ривожида маънавий ва моддий ҳаёт муносабати қандай бўлиши зарур?
Маънавият ва дахлдорлик ҳиссиинсон ва жамият ҳаѐтида, унинг янгиланиш ҳамда демократик фуқаролик жамияти мақсад ва вазифаларини
амалга оширишда муҳим омил ҳисобланади. Мустақиллик Ўзбекистон
жамияти янгиланишида янги даврни бошлаб берди. Жамият
ривожланишини бир томонлама тушунишяъни моддий омилни
мутлоқлаштиришга барҳам берилди. Жамият ҳаѐтида ―маънавий ва
моддий ҳаѐт‖ уйғунлиги (И.Каримов) нуқтаи назардан ѐндошиш ўзига хос
қонуниятдир. Бу моддий эҳтиѐжлариниинсоннинг руҳий оламига қарама қарши қўйишларга барҳам берди.
Жамият ривожида маънавий ва моддий омилларнинг ўзаро
боғлиқлигига асосланади. Бу фуқаролик жамиятининг ижтимоий,
иқтисодий асосларини, бозор иқтисоди қонунларини тўғри тушунишга
имконият беради. Чунки ҳамма нарса давлат мулки бўлган эски тузумда
хусусий мулкка эга бўлиш, тадбиркорлик ва кичик бизнес билан
шуғулланиш бизга бегона бўлган тушунчалар сифатида баҳоланган эди.
Бугунги кунда эса хусусий мулк тушунчасига нисбатан муносабат қандай
ўзгариб, ҳаѐтимиздан қанчалар чуқур жой олиб бормоқда.
Variant № 19
1.Маҳалла ва ўзини-ўзи бошқариш органларининг ўрни нимадан иборат?
Fuqarolarning o’zini o’zi boshqarish organlari. mahalliy davlat hokimiyati organlari tizimiga kirmaydi. Fuqarolarning o’zini o’zi boshqarish organlari. yuridik shaxs huquqlaridan foydalanadi, namunadagi muhrga ega bo’ladi va mahalliy davlat hokimiyati organlarida ro’yxatga olinishi kerak. O’zbekistonda 10 mingdan ortiq F.o’. o’.b.o. faoliyat ko’rsatmoqda. Fuqarolar yig’ini organlarini va ularning mansabdor shaxslarini saylash fuqarolarning qonunda belgilangan saylov huquqlari kafolatlarini ta’minlagan hodda, umumiy, teng va to’g’ridanto’g’ri saylov huquqi asosida yashirin yoki ochiq ovoz berish yo’li bilan amalga oshiriladi.
2.“Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” концепциясида фуқаролар ўзини ўзи бошқаришига оид қандай вазифалар белгиланган?
Бугунги кунда мамлакатимиздаги қарийб ўн мингта фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш институти (маҳалла) фаолиятининг тараққиёт йўли ва унинг мустаҳкам ҳуқуқий асосларини кузатар эканмиз, республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар - кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари асосий принципининг босқичма-босқич амалга оширилаётганининг гувоҳи бўламиз. Хусусан, истиқлолнинг дастлабки йилларида маҳаллага икки вазифани амалга ошириш бўйича ҳуқуқий ваколат берилган бўлса, бугунги кунда давлат ҳокимиятининг маҳаллий органларидан 30 дан ортиқ ижтимоий-иқтисодий хусусиятли вазифалар улар ваколатига берилди. Масалан, ижтимоий масалаларни ҳал этиш, коммунал-хўжалик ишларини ҳал қилишда амалий кўмак бериш, оилани мустаҳкамлаш ва унинг фаровонлиги масалаларини ҳал этиш орқали маҳалла ўз ҳудудида тинчлик осойишталикни таъминлайди. Яраштирув комиссияси, «Маҳалла посбони» каби самарали механизмлар- дан фойдаланиш ижобий натижалар бермоқда. Шу сабабли хукуматимиз сиёсати ўзини ўзи бошқариш органлари қонунчилигини янада такомиллаштириш тўғрисидаги ташаббус илгари сураётган ғоялар билан ҳамоҳангдир
Do'stlaringiz bilan baham: |