Variant № 17
1.Фуқаролик жамияти тизимида ўзини-ўзи бошқариш органларининг ўрни қандай?
Фуқароларни ўзини ўзи бошқариши – фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари билан кафолатланадиган, уларнинг ўз манфаатлардан, ривожланишининг тарихий хусусиятларидан, шунингдек маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилиш борасидаги мустақил фаолиятидир.
Дунёнинг аксарият ривожланган давлатларида маҳаллий доирада барча ишлар сайлов асосида шакллантириладиган ёҳуд маҳаллий бошқарув органи сифатида марказдан махсус тайинланадиган маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан амалга оширилади. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ҳам маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тизими шаклланиши ва изчил равнақ топишига жиддий эътибор қаратиб келинмокда. Бунда, аввало, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримов кўп бора таъкидлаганидек, фуқаролар- нинг ўз турмуш ва бутун жамият ҳаётини бошқариш ва ташкил этиш борасидаги фуқаролик жамияти тамойилларига тўлиқ мос келувчи фаол иштироки учун зарур шарт-шароитларни яратиш, ғарбдагилар учун нотаниш, аммо миллий табиатимизга мос бўлган ўзини ўзи бошқарув усули - маҳаллани ривожлантириш ҳамда унинг мавқеини ошириш мамлакатимиз сиёсий ва давлат қурилишининг асосий хусусиятларидан бири сифатида белгиланганлиги алоҳида эътиборга сазовордир.
Ўзбекистонни маҳалласиз тасаввур этиб бўлмайди. Маҳаллалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фуқаролик жамиятининг асоси саналади. Бундай жамиятни шакллантириш билан боғлиқ саъй-ҳаракатларимизда ушбу тизимнинг ўрни ва нуфузи тобора ортиб бораверади. Айниқса, мамлакатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ''Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари" деган ғояни рўёбга чиқаришда ўзини ўзи бошқариш органларининг роли бениҳоядир.
2.Маҳаллий ҳокимият ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ўзаро муносабатлари қандай йўналишларда амалга оширилади?
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди ва қонун билан берилган ўз ваколатларини тегишли ҳудудда амалга оширади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари юридик шахс ҳуқуқларидан фойдаланади, белгиланган намунадаги муҳрга эга бўлади ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳисобга олиниши керак.
Маҳаллани тузиш, қўшиб юбориш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек унинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ташаббусига кўра маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |