1. Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлган, ёши 16га тенг бўлган ва хеч қандай тадбиркорлик фаолияти билан аввал шуғулланмаган С. исмли жисмоний шахс ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланишга хақлими?
Жавоб: Ушбу С. исмли жисмоний шахс Ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиши мумкин. Чунки “Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида” ги Қонунининг 3-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлган жисмоний шахслар ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланишга ҳақлидир.
2. Л. исмли ажнабий юридик шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўзига тегишли бўлган корхонанинг ваколатхонасини очиш бўйича божхона органига мурожаат қилмоқда. Сизнинг божхона органи ходими сифатида харакатингизни тушунтириб беринг?
Жавоб: “Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида” ги Қонунининг 14-моддасига биноан Ажнабий юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатхоналар очишга ҳақлидирлар.
3. Л. исмли ташқи иқтисодий фаолият субъекти ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги ўз ҳуқуқлари ва манфаатларига дахлдор бўлган ва ўзи томонидан ишлаб чиқарадиган маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси худудига қанча миқдорда импорт қилинганлиги тўғрисида маълумотни божхона органларидан тақдим этишди сўрамоқда. Сизнинг божхона органи мансабдор шахси сифатида харакатингиз?
Жавоб: 2016 yil qabul qilingan Bojxona kodeksi 4 moddasiga muvofiq Bojxona to‘g‘risidagi qonun hujjatlaridagi barcha bartaraf etib bo‘lmaydigan qarama-qarshiliklar va noaniqliklar tashqi iqtisodiy faoliyat ishtirokchisining foydasiga talqin qilinadi.
4. К. исмли Ўзбекистон Республикаси фуқароси Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикасига киришда йўловчи божхона декларацияси тўлдириб божхона органига тақдим этди. ЙБДни текшириш давомида К. исмли шахс томонидан 10 000 АҚШ доллари борлиги қайд этилган. Шундан сўнг божхона органи ходими К. исмли шахсдан йўловчи божхона декларациясида кўрсатилган суммани божхона назоратига тақдим этишини сўради. Аммо К. исмли шахс ушбу валюта маблағлари унинг пластик картасида эканлигида билдирди. Сизнинг ушбу вазиятдаги харакатингиз? ЙБДга ўз шахсий мухрингизни қўйиб тасдиқлайсизми?
5. Миллий банкда 26 декабрь холатига АҚШ долларининг курси 10500,6 сўм эканлиги ва Марказий банкда эса 10502,4 сўм эканлиги инобатга олиб “Регистон” ташкилоти томонидан Россия Федерациясидан олиб кирилган товарларнинг божхона қиймати 15 000 АҚШ долларини ташкил этмоқда. Божхона божларини хисоблаш учун ушбу валютани сўмга келтириб олишимиз талаб этилгани боис сиз томонингиздан ушбу валютани ўзбек сўммига келтириб олиш учун қайси банкнинг расмий курсидан фойдаланасиз ва нима асосида (қайси қонун хужжат асосида).
Жавоб: Марказий банкнинг расмий курсидан фойдаланилади. Чунки “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига биноан Марказий банк Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона ҳамда бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун валюта курсини мунтазам равишда белгилаб боради.
6. Германия Федератив Республикасининг консуллик ваколатхонаси томонидан консуллик йиғимларини тўлашда Евро орқали амалга оширмоқчи ва сиз Валюта тартибга солиш тўғрисидаги қонунга асосан ушбу консулик томонидан консуллик йиғимларини евро орқали хисоб-китоб қилишига қаршилик кўрсата оласизми?
Жавоб: Биз ушбу ҳолатга қаршилик кўрсата олмаймиз. Чунки “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига биноан Давлат божлари, йиғимлари ва бошқа мажбурий тўловлар фақат Ўзбекистон Республикаси валютасида ундирилади, бундан консуллик йиғимлари мустасно.
7. У.исмли жисмоний шахс Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикасига кириб келишда аэропорт худудида жойлашган божсиз савдо дўконига кириб оила аъзоларига совға харид қилди. Совғани харид қилиб бўлгандан сўнг у томонидан хисоб-китобни амалга ошириш учун ўзбек сўми мавжуд эмаслиги сабабли россия рубли орқали хисоб-китобни амалга оширишдан бошқа чораси йуқ. Ушбу ҳолатда сиз божсиз савдо дўкони Ўзбекистон Республикаси худудида жойлашганини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасида барча савдо операциялари Ўзбек сўмида амалга оширилиши белгиланганлигини билиб, сиз У.исмли жисмоний шахсдан хисоб-китобни Россия рублида амалга оширармидингиз?
Жавоб: У. исмли шахсдан ҳисоб китобни Россия рублида амалга оширардим, чунки “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига биноан резидентлар божсиз савдо дўконларидаги ҳисоб-китоблар, шунингдек халқаро ташишларда транспорт воситаларининг қатнов йўлларида йўловчиларга товарларни реализация қилиш ва хизматлар кўрсатиш чоғидаги ҳисоб-китоблар билан боғлиқ операциялар амалга оширишлари мумкин.
8. Т.исмли жисмоний шахс ўз эхтиёжлари учун АҚШ доллари лозим. Шундан сўнг ушбу шахс валюта маблағларини сотиб олиш учун иккита йўл борлигини билди: биринчи йўл кейинги кўчадаги тижорат банки ва иккинчи йўл эса- рўпарасидаги қўшниси. Сиз томонингиздан ушбу шахсга қонуний маслахат бериш сўралганда сиз қандай жавоб берар эдингиз ва қайси қонун хужжатга асосан?
Жавоб: Чет эл валютасини кейинги кўчадаги тижорат банкидан сотиб олишни маслаҳат берган бўлардим. Чунки чунки “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида резидентлар ва норезидентлар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш ҳамда сотиш фақат Ўзбекистон Республикаси банклари орқали амалга оширилади.
9. О.исмли жисмоний шахс томонидан 69 млн. сумдаги эквивалентдаги нақд хорижий валютасини Россия Федерациясига олиб чиқиб кетиш холати божхона органлари томонидан аниқланди. Ушбу холатда О.исмли жисмоний шахс томонидан йўловчи божхона декларациясига қайд этилмаганлига ва божхона органи ходимларига тақдим этмасдан олиб ўтмоқчи бўлганлиги аниқланди. Ушбу холатда божхона органи ходими сифатида харакатингиз. Сиз О.исмли жисмоний шахсди жавобгарликка тортиш тортмаслигингиз тўғрисида қарор қабул қилинг.
Жавоб: Ушбу ҳолат юзасидан О. Исмли жисмоний шахсни жавобгарликка торта олмаймиз, чунки Чунки Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 январдаги 66-сон “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси нақд валютаси ва нақд чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида” қарорига биноан Жисмоний шахснинг хоҳишига кўра эквиваленти 70 000 000 (етмиш миллион) сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағлари ҳам декларация қилиниши мумкин.
10. Н. исмли жисмоний шахс томонидан 2 қоп нақд хорижий валюта маблағларини Ўзбекистон Республикаси худудига олиб кириш ҳолати кузатилди. Ушбу ҳолатда Н.исмли жисмоний шахс томонидан йўловчи божхона декларацияси тўлдирмасдан олиб ўтмоқчи. Сиз божхона органи ходими сифатида ушбу қопдаги валюта маблаўларини рентген ускунасидан ўтказиб ҳақиқатдан валюта маблағлари эканлигига ишонч ҳосил қилдингиз. Сиз ушбу қопларда қанча валюта маблағлари борлигини билиш учун бирма бир санаб олармидингиз.
Жавоб: Ушбу қоплардаги валюта маблағларини бирма-бир санаб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Чунки “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига биноан Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг нақд валютасини ва чет эл нақд валютасини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш чекловларсиз амалга оширилади.
11. Т. исмли жисмоний шахс томонидан 100 млн сўмдаги нақд ўзбек сўмини ва 10000 россия рубли Ўзбекистон Республикаси худудидан олиб чиқиб кетиш ҳолати кузатилмоқда. Ушбу вазиятда божхона органи ходими сифатида сизнинг харакатингиз?
Жавоб: “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига биноан Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг нақд валютасини ва чет эл нақд валютасини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш юз миллион сўм эквивалентдан ортиқ бўлмаган суммада амалга оширилади. Ortiqcha 10000 rossiya rubli pul mablag’lari Vazirlar Mahkamasi qaroriga ko’ra amalga oshiriladi.
12. Т. исмли норезидент томонидан 200 млн АҚШ доллари Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган ва бу ҳақда йўловчи божхона декларациясида маълум қилган. Аммо чиқиб кетишда ушбу шахс томонидан атига эквиваленти 100 млн сўмга тенг миқдорда хорижий валюта қимматликлари олиб чиқиб кетилмоқда. Аммо божхона назоратида ўтиш чоғида ушбу шахс томонидан кириш пайтидаги йўловчи божхона декларациясини тақдим эта олмаслигини ушбу декларацияни йўқотиб қўйганлиги тўғрисида айтиб ўтилди. Сиз божхона ходим сифатида ушбу валюта маблағларини чиқиб кетишига йўл қўйган булармидингиз?
Жавоб: Ушбу ҳолатда валюта маблағларини чиқиб кетилишига йўл қўйилмайди. Чунки Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 январдаги 66-сон “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси нақд валютаси ва нақд чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида” қарорига биноан norezident jismoniy shaxslar tomonidan O‘zbekiston Respublikasiga kirish chog‘ida to‘ldirilgan yo‘lovchi bojxona deklaratsiyasida ko‘rsatilgan naqd valyuta mablag‘laridan respublika hududida qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga muvofiq foydalanilgan qoldiq miqdori doirasidagi naqd valyuta mablag‘larini O‘zbekiston Respublikasi hududidan olib chiqishga yo‘l qo‘yiladi.
13. Б.исмли жисмоний шахсга эквиваленти 100 млн сўмдан ортиқ бўлган маблағларни онасини даволатиш учун Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан рухсатнома берилди. Рухсатномада Б.исмли шахснинг пасспорт маълумотлари кўрсатиб ўтилган. Аммо бир қанча сабабларга кўра Б.исмли шахс четга чиқа олмаслиги маълум бўлиб ушбу рухсатномани ўзининг укасига бериб ва валюта маблағларини ҳам қўшиб берди. Ушбу ҳолатда сиз божхона органи ходими сифатида валюта маблағларини Ўзбекистон Республикаси худудидан чиқиб кетишига рухсат берармидингиз?
14. Т. исмли жисмоний шахсга Марказий банк томонидан эквиваленти 100 млн. сўмдан ошадиган валюта маблағларини олиб чиқиб кетишга рухсатнома берилди. Аммо Т.исмли шахс томонидан кетиш пайтида пули камлиги сабаб 110 млн. сўмдан ошадиган нақд чет эл валютаси олиб чиқиб кетилди. Бир ҳафта ўтгандан сўнг ушбу шахс томонидан яна эквиваленти 150 млн. сўмдан ошадиган нақд хорижий валютасини аввалги Марказий банк томонидан берилган рухсатнома асосида олиб чиқиб кетиш ҳолати кузатилди. Бунда божхона органи ушбу валюта маблағларини олиб чиқиб кетишга рухсат бериши мумкинми?
Жавоб: Ушбу ҳолатда валюта маблағларини олиб чиқиб кетишга руҳсат берилмайди, чунки Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 январдаги 66-сон “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси нақд валютаси ва нақд чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида” қарорига биноан Jismoniy shaxslar tomonidan naqd valyuta mablag‘larini O‘zbekiston Respublikasidan tashqariga olib chiqib ketish uchun asos bo‘ladigan hujjatlardan bir marotaba foydalanishga yo‘l qo‘yiladi va ushbu hujjatlar kelgusida naqd valyuta mablag‘larini takroran olib chiqib ketish uchun asos hisoblanmaydi.
15. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Россия Федерациясидан чорва моллари олиб кирилмоқда. Чегара божхона постида божхона органининг талабига биноан транспорт воситасининг хайдовчиси томонидан ушбу чорва моллари учун ветеринария сертификати ва гувоҳномасини тақдим этиш имкони бўлмади ва ушбу сертификатни Ўзбекистон Республикаси худудига киргандан сўнг манзил вилоятнинг ветеринария ташкилотидан олинишини айтиб ўтди. Ушбу вазиятда сиз божхона органи ходими сифатида ушбу чорва молларини Ўзбекистон Республикаси худудига киришига рухсат берасизми?
Do'stlaringiz bilan baham: |