Жавоб: Ушбу ҳолатда, чорва молларини Ўзбекистон Республикаси худудига киришига рухсат берилмайди. Чунки Чунки “Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида” ги Қонунининг 27-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган товарлар Ўзбекистон Республикасида белгиланган техникавий, фармакология, санитария, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария ва экология стандартлари, талаблари, қоидалари ва нормаларига мувофиқ бўлиши лозим.
16. Т.исмли жисмоний шахс томонидан Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишда 50 млн эквивалентга тенг бўлган хорижий валютани йўловчи божхона декларациясида қайд этиш орқали олиб чиқиш ҳолати кўзатилди. Бироқ божхона органи ходими томонидан шубха уйғонганлиги сабабли Т.исмли шахсни шахсий кўрикдан ўтказиб ёнида декларацияга ва божхона органига маълум қилинмаган жами 35 млн. эквивалентга тенг бўлган хорижий валютани борлиги аниқланиб процессуал хужжатлар расмийлаштирилди. Сиз божхона органи ходими сифатида валюталарнинг қайси қисмини (декларацияланган ёки яширилган қисмини) олиб қуясиз ва терговга қадар текширувларни олиб борасиз.
17. Сиз божхона чегараси орқали валюта маблағларини ноқонуний олиб ўтиш ҳолатларини аниқладингиз. Ушбу холатда сиз ушбу ҳолатни аниқлагандан сўнг қайси ваколатли органга маълумотларни тақдим этиб терговга қадар текширувларни амалга оширасиз.
Жавоб: Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentiga O‘zbekiston Respublikasi naqd milliy valyutasi va naqd chet el valyutasi noqonuniy olib kirilganligi va olib chiqilganligi to‘g‘risidagi ma’lumotlarni taqdim etadi.
18. Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлган, ёши 18га тенг бўлган ва хеч қандай тадбиркорлик фаолияти билан аввал шуғулланмаган С. исмли жисмоний шахс ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланишга хақлими?
Жавоб: Ушбу С. исмли жисмоний шахс Ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиши мумкин. Чунки “Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида” ги Қонунининг 3-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлган жисмоний шахслар ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланишга ҳақлидир.
19. Россия Федератив Республикасининг дипломатик ваколатхонаси томонидан дипломатик ва бошқа йиғимларини тўлашда Россия рубли орқали амалга оширмоқчи ва сиз Валюта тартибга солиш тўғрисидаги қонунга асосан ушбу консулик томонидан консуллик йиғимларини евро орқали хисоб-китоб қилишига қаршилик кўрсата оласизми?
Жавоб: Биз ушбу ҳолатга қаршилик кўрсата олмаймиз. Чунки “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига биноан Давлат божлари, йиғимлари ва бошқа мажбурий тўловлар фақат Ўзбекистон Республикаси валютасида ундирилади, бундан консуллик йиғимлари мустасно.
20. Т.исмли жисмоний шахс ўз эхтиёжлари учун АҚШ доллари лозим. Шундан сўнг ушбу шахс валюта маблағларини сотиб олиш учун иккита йўл борлигини билди: биринчи йўл кейинги кўчадаги тижорат банки ва иккинчи йўл эса- рўпарасидаги қўшниси. Сиз томонингиздан ушбу шахсга қонуний маслахат бериш сўралганда сиз қандай жавоб берар эдингиз ва қайси қонун хужжатга асосан?
Жавоб: Чет эл валютасини кейинги кўчадаги тижорат банкидан сотиб олишни маслаҳат берган бўлардим. Чунки чунки “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида резидентлар ва норезидентлар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш ҳамда сотиш фақат Ўзбекистон Республикаси банклари орқали амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |