Жараёни ва ўзбекистон ёшлари”


ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНЛАРИДА АХБОРОТЛАШУВНИНГ



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/85
Sana11.07.2022
Hajmi1,72 Mb.
#777668
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   85
Bog'liq
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари

ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНЛАРИДА АХБОРОТЛАШУВНИНГ 
КЕНГАЙИШИ ВА ЁШЛАР ТАРБИЯСИ
Қодиржон Одилов
Андижон вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг 
малакасини ошириш ҳудудий маркази доценти, фалсафа фанлари номзоди
Биз тез суръатлар билан ўзгариб бораётган, инсоният ҳозирга қадар бо-
шидан кечирган даврлардан тубдан фарқ қиладиган шиддатли ва айни пайтда 
ўта мураккаб замонда яшамоқдамиз. Мутахассислар бу тезкор даврни “омма-
вий ахборотлашув” ёхуд “глобаллашув асри” деб аташмоқда. Боиси ер юзининг 
қайсидир бир чеккасида юз берган воқеадан бир неча сония ичида бутун дунё 
аҳли хабар топмоқда. Ҳам ижобий, ҳам салбий томонларни ўзида қамраб олган 
глобаллашув жароёнлари дунё халқларини она сайёрани фарзандларига ай-
лантирди. Ижобий томондан, глобаллашув илм-фан тараққиёти, инновацион 
ғоялар, технологиялар ва ишланмаларни жорий этиш бўйича давлат органлари 
ва тадбиркорлик субъектларининг узвий ҳамкорлигини таъминлаш, барча соҳа 
ва тармоқларда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни рақамли технологиялар 
билан қамраб олиш, бу борада замонавий билимларни чуқур эгаллаган, интел-
лектуал салоҳиятли кадрларни етиштириш, мамлакатда “ахборотлашган жами-
ят” муҳитини яратиш масалаларини қамраб олади.
Салбий томондан, ҳозирда Ер юзида ахборот алмашинуви мислсиз тезлаш-
ган шароитида, айрим “марказлар” бундан фойдаланиб, бошқа давлатлар ва 
халқлар ўртасида ғарб ҳаёти “жозибалари”ни жумладан, “оммавий маданият” 
таъсирини эркинлик шабадалари тарзида имкон қадар кенгроқ ёйишга бор кучи 
билан ҳаракат қилмоқда. Бунинг натижасида мафкураси ҳали шаклланиб улгур-
маган ва тафаккурида ғоявий бўшлиқ ҳосил бўлган айрим шахслар бу каби иллат-
лар таъсирига жуда тез тушиб қолиш ҳолатлари кўп кузатилмоқда. 
Бундай холатда мамлакатимизда миллий ахборот тизимимизни янада 
мустаҳкамлаш, ёшлар тарбияси масалалаларига эътиборни янада кучайтириш 
тақазо қилинади. Зеро Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Ёш 
авлод тарбияси ҳамма замонларда ҳам муҳим ва долзарб аҳамиятга эга бўлиб 
келган. Аммо биз яшаётган XXI асрда бу масала ҳақиқатан ҳам ҳаёт-мамот ма-
саласига айланиб бормоқда. Тарбия қанча мукаммал бўлса, халқ шунча бахтли 
яшайди”, дейди донишмандлар. Тарбия мукаммал бўлиши учун эса бу масалада 


158
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
бўшлиқ пайдо бўлишига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди”
38
.
Дарҳақиқат глобаллашув шароитида “Диний экстремизм, терроризм, 
гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” каби 
хавф-хатарлар кучайиб, одамзод асрлар давомида амал қилиб келган эътиқодлар, 
оилавий қадриятларга путур етказмоқда”
39
.
Таъкидлаш керакки, глобаллашув жараёнларида ахборотлашувнинг кенгай-
иши маънавий таҳдидларнинг янада кучайишига олиб келмоқда. Бу эса маъна-
виятни ёшлар онгига сингдириш, инсон қалбига йўл топишни ҳар томонлама 
пухта ўйланган тизимли равишда олиб бориш бу соҳадаги фаолиятни янада 
кучайтиришни талаб этмоқда. Ёшлар тарбиясида маънавий хавфсизлик маса-
ласи ҳақида гапирганимизда шуни айтиш жоизки, тадқиқот мавзусининг муҳим 
қирраларидан бири бўлмиш миллий маънавий хавфсизлик омиллари роли маса-
ласини тадқиқ этиш муаммоси янада долзарблашиб бораверади. Ёшларимизда 
интеллектуал салоҳиятни юксалтириш, улардаги миллий ўзликни англашни ку-
чайтириш, миллатпарварлик ва ватанпарварлик туйғуларини ошириш масалала-
рига алоҳида эътибор қаратиш даркор.
Хеч кимга сир эмаски бугун ёшлар ахборий эхтиёжларини оммавий ахборот 
воситалари (ОАВ) дан олмоқда. Шу боис мамлакатимизда яратилган миллий ва 
маънавий қадриятларимизни акс эттирувчи дастурлар, сайтларда таълим-тарбия-
га оид мақолаларни доимо янгилаб бориш керак. Айниқса, аниқ ва табиий фанлар 
соҳасида фаолият юритган Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг 
илмий, тарихий ва фалсафий мероси, уларнинг астрономия, математика, геогра-
фия, геодезия, тиббиёт, фармакология, кимё, минералогия каби замонавий илм-
фан шаклланиши ва ривожланишига қўшган улкан ҳиссасига оид мақолаларни 
кўпроқ бериш зарур деб ҳисоблаймиз. Бу халқ таълими вазирлиги томонидан бел-
гилаб қўйилганидек, замонавий илмий билимлар билан қуролланган ва баркамол 
инсонни шакллантиришга хизмат қиладиган таълимнинг янги миллий моделига 
тўлиқ ўтиш жараёнларига мос келади. Зеро, юксак илмий салоҳиятга эга бўлган 
инсонларгина жамиятнинг гуллаб-яшнашини таъминлай олади.
Тажрибаси ҳам бўлмаган ёшларнинг ҳаётий тушунча ва тасаввурларини асо-
сан ОАВ ҳамда интернет шакллантирмокда. Бу эса таълим-тарбия муассасала-
рининг иш фаолиятини қийинлаштириб қўймокда. Ахборотнинг катта оқими 
шароитида инсон ўзини эркин ҳис эта олиши учун ахборот маданиятига эга 
бўлиши керак. Бу ўринда ахборот маданияти дейилганда таълим, илмий билиш 
ва фаолиятнинг бошқа турлари давомида юзага келадигак ахборотга бўлган 
38
Ш.М.Мирзиёев “Жисмоний ва баркамол ёшлар – бугунги ва эртанги кунимизнинг хал қилувчи 
кучидир”. “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг қурилтойида сўзлаган нутқ. 2017йил 30 
июнь. Тўла асарлар тўплами 1-жилд, Тошкент “Ўзбекистон” 504-505 бетлар.
39
Ўша жойда.


159
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
эҳтиёжларни қондиришга қаратилган билимлар, ўқув ва кўникмаларнинг ти-
зимлаштирилган йиғиндиси тушунилади.
Ёш авлоднинг маънавий оламини бузғунчи таъсирлардан асраш учун таъ-
лим-тарбия жараёнида қандай тамойилларга асосланиш ва қандай жиҳатларга 
эътибор қаратиш керак, деган масала барча устоз-мураббийларнинг, давлат хиз-
мати, жамоат ва нодавлат ташкилотларнинг диққат марказида туриши лозим. 
Фикримизча, глобаллашув шароитида ёшларнинг тафаккур тарбиясига кўпроқ 
эътибор қаратиш улар маънавий оламининг дахлсизлигини таъминлашда муҳим 
аҳамиятга эга. Чунки, қаерда юксак ақл-идрок ва тафаккур ҳукмрон бўлса, ўша 
ерда маънавият қудратли кучга айланади.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish