ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА ЁШЛАР ИНТЕРНЕТ
ТАРМОҒИДАН ФОЙДАЛАНИШИНИНГ СТАТИСТИК
ТАҲЛИЛИ
Низомова Раъно Азиз қизи
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Давлат бошқаруви академияси қошидаги
Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли
кадрларни тайёрлаш институти ўқитучиси
Охирги йилларда глобаллашув жараёнининг авж олиши ёшларнинг
маънавий-ахлоқий тарбияси ва таълим самарадорлигини ошириш зарурияти
билан боғлиқ муаммоларни юзага келишига сабаб бўлмоқда. Ахборот асри дав-
рида ёшларга ёпирилиб келаётган ахборотлардан фойдалана олишлари, хусусан,
носоғлом ахборотлардан ҳимоялана олишлари, коммуникация воситаларидан
тўғри фойдалана билишлари учун билим ва тажриба керак бўлади. Айнан мана
шу борада улар катталар, айниқса, ота-оналар ва педагогларнинг маънавий-
руҳий кўмагига муҳтож.
Дунё миқёсида ахборот технологияларининг кескин ривожланиб кетаёт-
ганлиги, Интернет тизимнинг барча давлатлар, маданий ҳудудлар, барча ёшдаги
инсонлар учун қулай ахборот алмашинуви воситасига айланиб бораётганлиги
муносабати ҳеч кимга сир эмас. Таъкидлаш жоизки, 2020 йилда глобал тармоқ
31 ёшга тўлди. Фойдаланувчилар ўрнатилган мобил иловалар орқали баъзи онлайн
ҳаракатлар амалга оширишларига қарамай, дунё бўйлаб кўплаб инсонлар вебни
Интернетнинг синоними сифатида қабул қиладилар. Халқаро электрон тармоқ
иттифоқи маълумотларига кўра, биринчи миллиард Интернет фойдаланувчисини
топиш учун 16 йил керак бўлди. Тармоқнинг иккинчи миллиард фойдаланувчилари
эса атиги 6 йилда қўшилди. Бугунги кунда Интернет 2,7 йил ичида 1 миллиард янги
фойдаланувчилар тезлигида ўсмоқда.
Маълум бир даражада, Интернет оммавий ахборот воситаларига ўхшайди. Бу-
гунги кунда онлайн журналистика мавжуд, онлайн журналлар ва газеталар нашр
этилади. Аммо Интернет анъанавий оммавий ахборот воситаларига қараганда
кўпроқ универсал ва глобал таъсир воситасидир. Бугунги кунда Интернет жуда
арзонлашмоқда ва оммабоплашмоқда. Статистикага кўра, 2007 йилда дунё бўйича
133
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
400 миллионга яқин Интернет фойдаланувчиси бўлган
33
. 2019 йилда келиб дунё
бўйлаб Интернет аудиторияси 4,39 миллиардга етди. Бу ўз ўрнида 2018 йил янва-
ридаги кўрсаткичларга қараганда 366 миллионга (9%) кўп.
Ҳар йилнинг бошида “We Are Social” ва “ Hootsuite” платформаси бу-
тун дунё бўйлаб рақамли бозорнинг ҳолатини таҳлил қилади ва Global Digital
ҳисоботларини тақдим этади. Биз ушбу тадқиқотларни оҳирги уч йиллик
кўрсаткичларини таҳлил қиламиз. Унга кўра, 2019 йилда дунёда 5,11 миллиар-
дни ноёб мобил фойдаланувчилар ташкил этаяпти ва бу 2018 йилга қараганда
2%га, яъни 100 миллионга кўпроқ.
2019 йилда 3,88 миллиард фойдаланувчилар 2018 йил кўрсаткичлари билан
таққослаганда 288 миллион (9%)га кўпроқ фарқ қилувчи кўрсаткич билан ижти-
моий тармоқларда рўйхатдан ўтганлар. Яъни, 2019 йилда мобил қурилмалардан
3,26 миллиард киши ижтимоий тармоқлардан фойдаланади. Бу 2018 йилдагига
нисбатан 10 фоизга кўп, демак, ижтимоий тармоқда 297 миллионга камроқ одам
уяли алоқа аппаратларидан фойдаланган
34
.
Яқин кунларда We Are Social ва Hootsuite ҳар йили тайёрлайдиган Digital
2020 – рақамли соҳанинг ҳолати тўғрисидаги янги ҳисоботи нашр қилинди.
Рақамли технологиялар, мобил қурилмалар ва ижтимоий тармоқлар бутун дунё
одамларининг кундалик ҳаётининг ажралмас қисмига айланганлиги ҳақидаги
гипотеза тасдиқланишига энди шубҳа йўқлиги исботланди. Демак, 2020 йил
бошидага кўрсаткичларга таянган ҳолда, бугунги кунда 4,5 миллиарддан ортиқ
инсонлар Интернетдан фойдаланади, ижтимоий тармоқларнинг аудиторияси
эса 3,8 миллиарддан ошди. Дунё аҳолисининг қарийб 60% аллақачон онлайн
режимда ва йилнинг ўрталарига келиб, сайёрамиздаги барча одамларнинг ярми
ижтимоий тармоқлардан фойдаланади, дейиш учун барча асослар бор
35
.
Ўртача ҳисобда фойдаланувчи ҳар куни Интернетда 6 соат 43 дақиқа вақт
сарфлайди. 2019 йил кўрсаткичидан 3 дақиқа кам, аммо барибир ҳар бир фойда-
ланувчининг йилига 100 кунидан ортиқ ҳаёти глобал тармоқда маконида сарф
этилиши шубҳасиз. Агар инсон кунига тахминан 8 соат ухласа, бу уйғоқ соатла-
римизнинг 40 % дан ортиғи Интернетда сарфланишини англатади.
9 соат
45
дақиқа
4 соат
22
дақиқа
7 соат
17
дақиқа
33
Галицкий Е.Б. Опросы «Интернет в России». 2002 [Электронный ресурс]. URL: www.fom.
ru/reports/frames/body/o0209241.html (дата обращения: 10.02.2011).
34
Электрон манба: https://www.web-canape.ru/business/vsya-statistika-interneta-na-2019-god-v-
mire-i-v-rossii/
35
Электрон манба: https://www.web-canape.ru/business/internet-2020-globalnaya-statistika-i-
trendy/
134
Do'stlaringiz bilan baham: |