Жараёни ва ўзбекистон ёшлари”


ЁШЛАРНИНГ СИЁСИЙ ЖАРАЁНЛАРДА ФАОЛ



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/85
Sana11.07.2022
Hajmi1,72 Mb.
#777668
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85
Bog'liq
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари

ЁШЛАРНИНГ СИЁСИЙ ЖАРАЁНЛАРДА ФАОЛ 
ИШТИРОКИНИ ТАЪМИНЛАШ МЕХАНИЗМЛАРИ
Баходиров Бахром Баходир ўғли
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги 
Давлат бошқаруви Академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва 
истиқболли кадрларни тайёрлаш институти масъул ҳодими
Закирова Зухра Шакирджановна
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги 
Давлат бошқаруви Академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва 
истиқболли кадрларни тайёрлаш институти юрисконсульти
Калит сўзлар:
сиёсий маданият, ҳуқуқий маданият, илм-фан, ўқитиш методикаси.
Ҳозирги даврда Ўзбекистон Республикасининг стратегик мақсади этиб бел-
гиланган ҳар томонлама ривожланган, эркин ва фаровон, қонун устувор бўлган, 
замонавий демократик давлатлар қаторига қўшилиш учун мамлакатимизда бар-
ча соҳаларда ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шу ўринда миллий ҳуқуқ тизимида сўнгги йилларда кўлами ва моҳияти 
нуқтаи-назаридан ислоҳотларнинг янги даври бошланди. Инсон ҳуқуқ ва эр-
кинликларини, унинг қонуний манфаатларини амалда таъминлашга нисбатан 
муносабатни тубдан ўзгартириш тизим ислоҳотларнинг бош ғоясига айланди. 
Давлат ва жамиятнинг ривожланганлигини белгиловчи бир қатор омиллар мав-
жуд, жумладан; 
биринчидан, ривожланган жамият аъзоларининг, давлат фуқароларининг 
ижтимоий-сиёсий фаоллиги юксак бўлиши керак;
иккинчидан, ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий саводхонлик даражаси 
баланд бўлиши лозим;
учинчидан, уларнинг ўша жамиятдаги ислоҳотларга нисбатан дахлдор-
лик туйғуси мавжудлиги талаб этилади. Ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият, 
ҳуқуқий саводхонлик ҳақида гап кетганда, кўпчилигимизда фақат қонунларни 
билиш ёки улардан бохабарлик даражаси тушунилади. Лекин бу жуда кенг 
тушунча бўлиб, юқорида санаб ўтганимиз давлат ва жамиятнинг ривож-
ланганлигини белгилайдиган учта муҳим омилни ҳам ўз ичига олади. Иж-
тимоий-сиёсий фаол фуқаро жамиятда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга 
онгли муносабатда бўлиб, ислоҳотларга дахлдорлигини сезиб, давлат ва жа-
мият олдидаги фуқаролик масъулиятини ҳис қилиб яшайди. Энг муҳими, у 
мамлакат тараққиётига амалий ҳисса қўшишга ҳаракат қилади. Ўзбекистон 


17
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 9 январдаги 
“Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан 
такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сон Фармони
2
кенг жамоатчилик-
нинг ҳуқуқий онги, ҳуқуқий маданияти, ҳуқуқий саводхонлик даражаси юкса-
лишида амалий аҳамият касб этади. Ушбу Фармонда аҳолининг ҳуқуқий онги ва 
ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий савод-
хонлиги даражасини оширишга тўсқинлик қилувчи қуйидаги муаммо ва камчи-
ликлар сақланиб қолинаётганлиги санаб ўтилди;
- ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, ҳуқуқий таълим ва тарбия 
борасидаги ишлар тизимли ва узвий олиб борилмаяпти. Узоқ йиллар давомида 
бу масала ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва айрим давлат органларининг 
иши сифатида қараб келиниб, бунда оила, маҳалла ва фуқаролик жамияти бошқа 
институтларининг иштироки етарлича таъминланмаган;
- ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нис-
батан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ҳар бир шахсда қонунларга ва одоб-
ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқбузарликларга 
нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотиш ишига комплекс тарзда ёндашилмади;
- аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширишга доир вазифаларнинг умумий 
тусда белгиланганлиги ҳамда уларни амалга оширишнинг аниқ таъсирчан меха-
низми мавжуд эмаслиги жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасидаги 
ишларнинг самарасиз олиб борилаётганлигини кўрсатади;
- ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда шахсий манфаатлар 
ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш ғояларини аҳоли 
онгига сингдириш ишларининг етарли олиб борилмаслиги ҳам қонун устувор-
лигини таъминлашга ўзининг жиддий салбий таъсирини кўрсатмоқда. Ушбу 
муаммо ва камчиликларни таҳлил қилайлик. Энг охирида келтириб ўтганимиз 
“шахсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни 
сақлаш ғояларини аҳоли онгига сингдириш”дан бошласак. Давлатимиз раҳбари 
ўзларининг кўплаб маъруза ва чиқишларида давлат ва жамиятни тараққий эт-
тириш умумжамиятнинг ишига айланиши кераклигини, бунинг учун ҳар бир 
фуқаро ўзининг бу борада қатъий фуқаролик позициясини намоён этиши, 
фуқаронинг шахсий манфаати ҳеч қачон жамият манфаатидан устун бўлмаслиги 
лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.
Сиёсий жараёнларнинг муҳим мезонларидан бири бу сайловдир. Шуни 
инобатга олиб, эркин, адолатли сайлов ўтказиш демократик қадриятларни 
қарор топтиришнинг энг муҳим омилларидан бирига айланган. Бинобарин, 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, 
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни 
юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сонли қарори 
09.01.2019.


18
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
сайлов жараёнларида барчамизнинг, аввало, дунёқарашимиз, сиёсий ва ҳуқуқий 
маданиятимиз, фуқаролик позициямиз яна бир бор намоён бўлади. Замонавий 
демократик ҳуқуқий давлатнинг сиёсий ҳаётида сайловнинг аҳамияти беқиёс. 
Сайлов ҳуқуқи ҳар бир фуқаронинг мамлакат ҳаётида, унинг бошқарувида фаол 
иштирок этишига қаратилган бўлиб, инсон ҳамда жамият ва давлат ўртасидаги 
алоқаларни мустаҳкамлаш учун шароит яратиб беради. Жадал ривожлана-
ётган, очиқ ва демократик давлатимиз инсон ҳуқуқлари бўйича 60 дан ортиқ 
асосий ҳужжатга қўшилган, БМТ томонидан бу соҳада қабул қилинган олти-
та асосий халқаро шартнома иштирокчисига айланган. Давлатимиз раҳбари 
2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга йўллаган илк Мурожаатномасида сайлов 
қонунчилигига ҳақида алоҳида тўхталиб, халқаро норма ва стандартларга жавоб 
берадиган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини қабул қилиш та-
шаббусини илгари сурди
3

Кенг муҳокама ва экспертизалардан сўнг 2019 йил 25 июнда 18 боб ва 103 
моддадан иборат Сайлов кодекси қабул қилинди
4
ва амалга киритилди. Шу му-
носабат билан ушбу соҳага оид 30 га яқин қонун ҳужжатлари ўз кучини йўқотиб, 
уларда акс этган барча нормалар янги қабул қилинган Кодексда унификация 
қилинди. Сайлов кодексининг ҳаётга татбиқ этилиши мамлакатимизда сайлов 
жараёнларининг янада демократик тарзда ва ошкоралик руҳида ўтишини таъ-
минлайдиган янги, илғор амалиётни жорий этишни ҳуқуқий жиҳатдан кафолат-
лади.
Институт томонидан жорий йилнинг 28-30 октябрь кунлари Тошкент вило-
ятининг Бўстонлиқ тумани “Ёшлар оромгоҳи”да “Yosh_saylovchi.uz” мавзусида 
ўтказилган ўқув-семинар якунлари бўйича тадқиқот ўтказилди.
Тадқиқот давомида иштирокчиларнинг (
143 нафар
) фикри ҳамда мамлака-
тимиздаги сайлов тизимининг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари тўғрисида ва жой-
ларда сайлов жараёнларини тарғиб қилишда уларнинг билим ва кўникмалари 
даражаси тадқиқ этилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, тадбирни ташкил этиш ва уни ўтказишда амал-
га оширилган ишлар самарадорлиги респондентларнинг аксарият қисми (88%) 
томонидан ижобий баҳоланди.
Хусусан, тадқиқот иштирокчиларининг

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish