Жараёни ва ўзбекистон ёшлари”


ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАРНИНГ



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/85
Sana11.07.2022
Hajmi1,72 Mb.
#777668
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85
Bog'liq
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари

ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАРНИНГ 
ИЖТИМОИЙЛАШУВИ МУАММОЛАРИ: АХБОРОТЛАР 
ТАЪСИРИ ВА ҲИМОЯЛАНИШ МЕХАНИЗМЛАРИ
Ражабов Орифжон Хонимқулович
Мирзо Улуғбек номидаги
ЎзМУ мустақил тадқиқотчиси, психолог
“Мен уйимнинг дарвоза ва эшикларини маҳкам бер-
китиб ўтира олмайман. Чунки унга тоза ҳаво кириб ту-
риши керак. Ва шу баробарида эшик ва деразаларимдан 
кираётган ҳаво довул бўлиб, хонадонимни ағдар-тўнтар 
қилиб, ўзимни йиқитиб ташлашини ҳам хоҳламайман”.
Махатма Ганди
Инсонларда ақлнинг жадал ўсиши, иқтидорнинг таркиб топиб бориши умр 
давомида тизимли ривожланиб борувчи психик жараён бўлиб, инсонга бир ва 
бир неча фаолият соҳаларида юқори натижаларга эришиш имконини беради. 
Иқтидорлиликнинг ушбу ифодаси у ҳақдаги аввалги тасаввурлардан чекиниб, 
иқтидорлиликни ижобий сифатлар тизимида қабул қилишни тақазо этади. Бу 
ўринда интеграция жараёни, яни бир бутун яхлитлик бошқа янги хусусиятлар 
билан ажралиб туриши назарда тутилмоқда. 
Иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш тажрибамизга таяниб айта оламиз-
ки, ёрқин иқтидорлилик ёки талант субъектнинг “ички” интеграция жараёни 
тезкорлиги, унинг қизиқишлар кўлами кенглигига бевосита боғлиқ. Бу эса ўз 
навбатида боланинг ахборот олиш эҳтиёжини янада оширади. Ушбу ахбо-
ротларни бола интеллектуал мулк сифатида тасниф эта олиши, ўз қизиқиш 
доираси асосида салбий ахборот хуружидан ижобийларини ажрата олиши 
керак. 
Бизга маълумки, иқтидорли ўқувчиларнинг ўз имкониятларидан келиб 
чиққан ҳолда қизиқишлар доираси жуда кенг. Боланинг қизиқиши ва мақсадли 
эркинлигини чегаралаш, унга эътиборсизлик кўрсатиш иқтидорнинг сўнишига 
олиб келади. Аксинча, боланинг шахсий фаолияти кўламини кенгайтиришга 
имкон бериш ундаги иқтидорни янада фаоллаштиради, янги-янги нишоналар 
куртак бера бошлайди. Айни вақтда, уларга бериладиган ахборот тизими имко-
ниятларини миллий манфаатларни ҳимоялаш ва ривожлантириш, шунингдек, 
глобал ахборот маконида давлатнинг манфаатларини амалга ошириш ва ўз би-
лим савиясини ривожлантириш учун қулай шароит яратиш йўлида фойдала-


14
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
нишга ўргатиш жуда муҳим ҳисобланади. Шу билан бирга уларни турли ахборот 
таҳдидларидан ҳимоялаш ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Ахборот таҳдиди шундай бир универсал характерга эгаки, унинг барча бошқа 
соҳаларга жиддий салбий таъсир қилиш имконияти бор: шахс дунёқарашига, 
жамият барқарорлигига, давлат тинчлигига, жамоатчилик фикрини чалғитишга 
ва охир оқибатда ҳар бир мамлакатнинг маънавий, сиёсий, иқтисодий, маданий 
юксалишига ҳам. 
Ахборот таҳдидларга қарши курашнинг самарали йўлларидан бири – мам-
лакат ўзини - ўзи ахборот билан таъминлаши зарур. Албатта, бундай ахборот 
тўлиқ, сифатли ва ҳаққоний бўлиши шарт, акс ҳолда ёшлар янада хорижий ман-
баларга мурожаат этадилар ва бунга ҳеч ким тўсқинлик қилолмайди. Мана шун-
дай тўлиқ ахборотларни ва ёшлар учун муҳим манбааларни давлатимизнинг 
иқтидорли ёшлари яратадилар.
Шу ўринда айтиб ўтишимиз керакки, давлатимиз томонидан ҳам бу бора-
да эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Яъни қонун доирасида ва-
зифаларнинг бажарилиши ва ваколатларнинг белгиланиши,ушбу таъкидлар-
нинг аниқ далили бўлиши мумкин: Ўзбекистон Республикаси Президентининг
1994 йил 23 апрелдаги “Республика “Маънавият ва маърифат” жамоатчилик 
марказини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-842-сонли, 1999 йил 3 сентябрда эса
“Республика Маънавият ва маърифат кенгашини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 
ПФ - 2385-сонли фармонлари, 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи 
ва маънавий маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 
ПҚ-451-сонли қарорининг қабул қилиниши, 2008 йилнинг эса “Ёшлар йили” 
деб эълон қилиниши ва бу йўналишда Давлат дастурининг қабул қилиниши 
жуда аҳамиятлидир.
Тарихимизга назар ташлайдиган бўлсак, энг билимга бой, илмий нуқтаи на-
зардан асосланган ахборотлар манбаини буюк иқтидор эгалари, қомусий олим-
ларимиз бизгача етказиб беришган.
Шу нуқтаи назардан тарихимиз илм-фан, дин, санъат соҳасида юртимизда 
етишиб чиққан алломалар бутун дунёга донг таратганидан гувоҳлик беради. Абу 
Наср Форобий жаҳон фалсафаси ривожига сезиларди ҳисса қўшган бўлса, Абу 
Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Замаҳшарий, Хоразмий, Мирзо Улуғбек 
сингари алломаларимиз жаҳон фанини янги поғоналарга кўтаришди. Исмо-
ил Бухороий, Ат Термизий, Мотуридий, Абдуҳолиқ Ғиждувоний, Баҳовуддин 
Нақшбандий, Нажмиддин Кубро, Аҳмад Яссавийлар эса ҳадис, калом, фикҳ 
илмлари ва тасаввуфда порлоқ юлдузлар ҳисобланишади. Амир Темур ва Мирзо 
Бобурнинг ҳарбий санъати нақадар юксаклигини бутун жаҳон эътироф этган. 
Бундан кўринадики, буюк аждодларимиз ҳам ўз замонасида жуда катта иқтидор 
соҳиблари бўлишган. 
Ахборот турли ижтимоий қатламлар, профессионал ва миллий гуруҳлар ва-


15
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
килларига ҳар хил таъсир қилиш баробарида уни суистеъмол қилиш амалиёти 
турли гуруҳларда бир-биридан кескин фарқ қилиши мумкин. Бу энг аввало, ах-
борот манбаи минимал (телевидение, радио), айримларда эса кенг (интернет, 
янги телекоммуникациялар тизими) бўлиши мумкин.
Шу нуқтаи назардан мутахассислар фикрига кўра, бугунги кунда жамиятда 
айнан ахборотни олиш, унга йўл топиш соҳасида кескин бўлиниш, табақалашув 
содир бўлмоқда. Бу борада иқтидорли ёшлар ўзининг ҳаракатчанлиги ва янги-
ликка интилувчанлиги ҳамда ўз вақт ресурсига эгалиги туфайли юқори даража-
да коммуникатив фаоллик кўрсатишади. Бошқа гуруҳларда эса, нисбатан пас-
сивлик кузатилади. Коммуникатив фаолликнинг юқори даражаси иқтидорли 
ёшларда маълумот ва ахборотларга бўлган эҳтиёжни икки карра оширади. Улар-
га хос бундай хусусиятлар салбий оқибатларни ҳам келтириб чиқариши мумкин. 
Шунинг учун, ёшлар олдида ахборот танлаш имконияти шу қадар юқори-
ки, унинг талабини қондира олмайдиган маълумотлар бир зумда қимматини 
йўқотиши аниқ. Шу нуқтаи назардан қараганда, ҳозирги даврда ахборот истеъ-
моли аввалгилардан тубдан фарқ қилади.
Шубҳасиз, зарур ахборотларга эга бўлиш давр талаби. Бироқ, бугунги кунда, 
шахс, ижтимоий гуруҳ, миллат, жамият ва давлатнинг ўзи ҳақида ахборотларни 
тарқатиши ҳам муҳим аҳамият касб этади. 
Инсон учун ахборот – энг таъсирчан воситадир, чунки унинг онги бор. 
Мантиқий исбот, қолаверса, ахборот етказишнинг энг оддий усуллари шу 
қадар катта кучга эгаки, унга ҳеч ким ҳеч нарсани қарши қўя олмайди. Инсон-
нинг табиати шундай яратилганки, у ахборотни қабул қилмасдан, уни тушу-
нишга ҳаракат қилмасдан яшолмайди. Айниқса иқтидорли ўқувчилар бунга 
кўпроқ эҳтиёж сезадилар. Шу нуқтаи назардан улар маълумотни кўради, эши-
тади, ўқийди ва энг муҳими, доимо, узлуксиз равишда, кечаю-кундуз унга етиб 
борадиган ахборотнинг таъсирида яшайди. Шунинг учун ахборот ёрдамида 
кимгадир руҳий таъсир қилмоқчи бўлганларга ўша одамнинг психологияси 
кўмаклашади.
Шу нуқтаи назардан уларни зарурларини олиш, сақлаш ва узатиш тизи-
мини тўғри йўлга қўйиш керак. Чунки ахборот хуружи психологик томондан 
иқтидорли ёшларнинг дунёқараши, фикри, мотивлари, хулқ-атвори стереоти-
плари, қадриятларини йўналтиришнинг усуллари, воситалари ва шакллари маж-
муасидир.


16
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish