Жараёни ва ўзбекистон ёшлари”


“ГЛОБАЛЛАШУВ ВА ИНСОН” АЛОҚАДОРЛИГИ



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/85
Sana11.07.2022
Hajmi1,72 Mb.
#777668
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85
Bog'liq
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари

ГЛОБАЛЛАШУВ ВА ИНСОН” АЛОҚАДОРЛИГИ 
ИСТИҚБОЛЛАРИ
Шовкатов Шокир Шовкат ўғли.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги 
Малака ошириш маркази ўқитувчиси.
XXI асрда инсоният фан-техник ютуқларини қўлга киритишда 
муваффақиятларга эришаётганлиги билан ўзига хослигини намоён этмоқда. 
Дунёнинг илғор мамлакатлари кундан-кун илмий-амалий кашфётларни 
жадаллаштирмоқда. Йирик ишлаб чиқариш салоҳиятига эга бўлган АҚШ, Япо-
ния, ХХР, Россия, Англия, Германия каби давлатлар энг илғор технологияларни 
ишга солиб, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни амалга оширяпти.
БМТ, ЖСТ (Жаҳон савдо ташкилоти), НАТО, Шанхай ҳамкорлик ташкило-
ти каби кенг имкониятларга эга нуфузли бошқарув тизимлари дунёнинг у ёки бу 
минтақасида содир бўлаётган ўзгаришларда бевостиа ёки билвосита иштирок 
этишмоқда.
Жаҳон миқёсидаги муаммолар глобаллашув жараёнида бир томонлама 
ҳал этилиши даражасидан аллақачон юқорилаб кетди. Ҳеч ким, ҳеч бир давлат 
масалаларга бир томонлама ёндаша олмайди. Илғор, замонавий технологи-
ялар асосида ишлаётган техник қурилмалар инсон онги маҳсули сифатида Ер 
шарини, космосни, атроф - оламни тўлиқ назорат остида ушлаш имкониятла-
рига эришмоқда. Ўтган асрларда воқиа-ҳодисалар ўтмиш сифатида тарихдан 
жой олди. Янги фикир, янги онг келажак сари янгича кўринишда дадил қадам 
қўймоқда.
Жаҳон халқлари дунёда тинч-тотув, барқарорлик, ҳамжиҳатлик, якдиллик 
тамойиллари асосида демократик жамиятлар ташкил этиб яшашга интилади.
Умумбашарий анъаналарни сақлаб қолиш, уларни асраб-авайлаш, урф-
одатлар, жадал одимлаш, ижтимой - иқтисодий комиллик сари ривожланишни 
давом эттириш ер юзида истиқомат қилаётган етти миллярддан зиёд кишилар-
нинг умумий истаги.
Ер куррасининг ўтмиши кўплаб бўҳронлар, урушлар, қон тўкишларга гувоҳ 
бўлди. Ақл-заковат соҳиби бўлган инсон олдида бугунги глобаллашув даврида 
ҳаётни билан бирга, ота - боболаримиздан мерос қолган маънавий бойликларни 
эртанги келажак авлод учун сақлаб қолиш вазифаси кўндаланг турибди.
Ер шарининг, башарият тамаддунинг тақдири инсоният ўз ўтмишидан 
қандай хулосалар чиқара олаётганига боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Тузилаётган режалар, яратилаётган доктриналар Инсон ҳамда глобаллашув 
манфаатларига нақадар мос келиши жорий ислоҳотларнинг пировард натижала-


10
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
ри қандай якунланишини белгилаб беради.
Инсоният ўз тамаддунини асраб авайлаб қолиши учун нималарга нисбатан 
қандай муносабатда бўлмоғи керак? – деган масала ўта муҳим ва долзарбдир.
Албатта, глобаллашув бутун дунёда рўй бераётган, ортга қайтмайдиган 
жараён. Бошқа мамлакатлар қатори биз учун ҳам зарурий. Лекин у бирёқлама 
бўлмаслиги керак. Глобаллашув миллий ўзликни йўқотиш дегани эмас! Дунё 
тамаддуни турли халқларнинг ўзига хос анъаналари, маданияти, маънавий 
қадриятлари билан гўзал ва бой ҳисобланади. Уларнинг ҳар бири яшаш ва равнақ 
топишга ҳақли. Лекин қайсидир давлат ёки давлатлар, қайсидир халқ ёки халқлар 
глобаллашувни ўз менталитетидан келиб чиқиб, ўзгаларга тиқиштириши киши-
лик жамиятига тўғри келмайдиган ҳолат ҳисобланади. У ҳолда бу жараён бир 
томондан фойда қилса, иккинчи тарафдан жиддий зарар келтириши, асрий 
қадриятларга шикаст етказиши, халқ ўз илдизидан айрилган “омма”га, миллат ўз 
қиёфасини йўқотган “манқурт”га айланиб қолиши эҳтимолдан узоқ эмас. Бун-
дай хатарга йўл қўймасликнинг чораси битта: ўзгалар қадриятини камситмаган 
ҳолда ўз қадриятларимизни маҳкам туриб ҳимоя қилишимиз, лозим бўлса, жум-
ла жаҳонга кўрсатишимиз керак.
Глобаллашув жараёнида кишилик жамияти эришган глобаллашув тари-
хи, ҳозирги куни, ютуқ ва камчиликлари, босиб ўтилган тарихий узоқ йўлдан 
олинган фалсафий хулосаларга эътибор қаратилади. Шу билан бирга эртанги 
кунимиз фаровонлиги йўлида назарий қарашларнинг аҳамиятли жиҳатларига 
назар солинади. “Одамлар оловга ўхшайди, деган эди донишмандлардан бири, 
иссиғидан баҳра ол-у куйдиришидан эҳтиёт бўл”. Тараққиёт мевалари ҳам худ-
ди шундай, ундан қўрқиш эмас, фақат тўғри фойдалана билиш керак. Қандай 
мақсадда қўлласангиз, ўша тарафга етаклайди.
Юртимизда бошланган барча эзгу ишлардан кўзланган асосий мақсад – 
давлатимиз салоҳиятини ошириш, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, озод 
ва обод Ватан пойдеворини мустаҳкамлаш, баркамол авлодни вояга етказиш-
га қаратилган. Ёшларимизнинг ўқиб-ўрганиб, замонавий илмларни эгаллаб, 
соғлом ва маънавий етук авлод бўлиб вояга етиши йўлида кенг кўламли ишлар 
амалга оширилиб, зарур шароитлар яратилмоқда.
Ҳар йили миллатимиз ёшларининг келажак равнақини ўйлаб ҳамда ёшла-
римизнинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда замонавий мактаб ва коллежлар 
қурилмоқда, улар энг сўнгги русумдаги ўқув-лаборатория жиҳозлари билан 
таъминланмоқда. Шундай экан, давлатимиз фарзандларимиз истиқболи учун 
муттасил қайғураётган бир пайтда “глобаллашув” баҳонаси остида тарбияни из-
дан чиқарувчи, маънавиятини кемирувчи ҳар қандай ёт таъсирлардан ёшлари-
мизни ҳимоя қилиш, дунёда кечаётган ахборот таҳдидига қарши ёшларимизда 
соғлом иммунитетни шакллантириш, огоҳликни бир дақиқа бўлсин қўлдан бой 
бермаслик – бугун сув ва ҳаводек энг муҳим заруратга айланган.


11

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish