Жараёни ва ўзбекистон ёшлари”


ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/85
Sana11.07.2022
Hajmi1,72 Mb.
#777668
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   85
Bog'liq
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари

ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ
ЮРИДИК ФАНЛАР РИВОЖИГА ТАЪСИРИ
Примов Фарход Абдижабборович
ИИВ Академияси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кафедраси катта 
ўқитувчиси, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори
Бугун ҳеч бир соҳа глобаллашув жараёнларидан холи бўлмагани сингари, 
юридик фанларнинг келгусидаги тараққиёти ҳам кўп жиҳатдан глобаллашув 
жараёнларининг таъсирига боғлиқ ҳособланади. Бинобарин, глобаллашув инсо-
ният тараққиёти ва жамият ҳаётининг жаҳон миқёсида интеграциялашиши на-
тижасида содир бўлаётган жараёнларнинг оламшумул аҳамият касб этишидир
29

Таъкидлаб ўтиш лозимки, глобаллашув жараёнлари аллақачон юридик фан-
лар ривожига таъсир кўрсатиб улгурган. Бироқ бу турли мамлакатларда турлича 
юз бермоқда. 
Мамлакатимизда глбаллашув жараёнларининг юридик фанлар ривожига 
таъсирини қуйидаги уч йўналишда кўриб чиқиш мумкин:
биринчи йўналиш 
– ҳуқуқий тартибга солишнинг институционал асосларига;
иккинчи йўналиш 
– юридик фанларни ўқитишга;
29
Глобаллашув: унинг аҳамияти ва мазмун моҳияти // http://fikr.uz/blog/17767.html.


88
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
учинчи йўналиш
– ҳуқуқий тадқиқотларга.
Глобаллашув жараёнларининг ҳуқуқий тартибга солишнинг институ-
ционал асосларига таъсири.
Глобаллашув жараёнлари шубҳасиз халқаро ин-
теграцион муносабатларда акс этади. Мазкур муносабатларнинг ҳуқуқий тар-
тибга солиниш эҳтиёжи ва амалиёти эса ўз навбатида миллий ҳуқуқ тизимининг 
институционал асосларидаги ўзгаришлар инъикосида намоён бўлмоқда. 
Хусусан, аксарият қонунлардаги 
“Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро 
шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ... тўғрисидаги қонун ҳужжатларида 
назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома 
қоидалари қўлланилади”
деган норма мавжуд бўлиб, у ҳалқаро ҳуқуқ нормала-
ри устунлиги принципининг миллий қонунчиликка жорий этилиши натижаси 
ҳисобланади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 
майдаги “Навоий вилоятини инновацион, юқори технологияларга асосланган, 
экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун 
эркин иқтисодий зона сифатида белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-
5719-сонли Фармонига кўра, “Навоий” ЭИЗ” ҳудудида иш юритишда инглиз 
стандартлари, тамойиллари ва нормалари асосида “Навоий” ЭИЗ” иштирокчи-
лари ўртасидаги муносабатларни тартибга солишни назарда тутувчи алоҳида 
ҳуқуқий режим ўрнатиш бўйича тегишли вазифалар белгиланишини
30
ҳам гло-
баллашув жараёнларининг ҳуқуқий тартибга солишнинг институционал асос-
ларига таъсири сифатида баҳолаш мумкин.
Инглиз ҳуқуқи бир неча давлатлар ҳуқуқий тизимининг энг яхши 
жиҳатларини ўзида акс эттирган бўлиб, бизнес муҳити учун мутлақо қулай фор-
матга эга. Эгилувчанлик, шаффофлик, олиндан аниқ ва осон прогноз қила олиш, 
тезлик, бюрократиядан ҳоли эканлиги бу тизимнинг афзал жиҳатларидир. Зеро, 
қонунлар бизнес манфаатлари учун хизмат қилиши лозим, инглиз ҳуқуқи эса 
айни шу имкониятни беради.
Умуман олганда, турли шакл ва мазмундаги халқаро муносабатлар 
кўламининг кенгайиши ва чуқурлашиши ҳуқуқий тартибга солишнинг инсти-
туционал асосларига глобаллашув жараёнларининг фаол таъсир этишига олиб 
келади.
Фикримизча, инглиз ҳуқуқи сингари тажрибаларни туризм, инвестиция, 
экспорт ва импорт, таълим, тадқиқот жараёнлари ва бошқа йўналишларга ҳам 
30
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 майдаги “Навоий вилоятини 
инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини 
босадиган ишлаб чиқаришлар учун эркин иқтисодий зона сифатида белгилаш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги ПФ-5719-сонли Фармони // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
16.05.2019 й., 06/19/5719/3136-сон // lex.uz.


89
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
кенг жорий этиш мақсадга мувофиқ.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish