ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР
ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИГА ДОИР МУЛОҲАЗАЛАР
Рахмонов Хамро Хазратович,
ЎзР ФА ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича
Мувофиқлаштирувчи-методик марказ таянч докторанти.
Ўзбекистон мустақиллиги шароитида ёшлар сиёсати мамлакат ҳаётининг
устувор йўналишларидан бирига айланди. Истиқлолнинг дастлабки
кунлариданоқ Ўзбекистон Республикасида ёшларни ижтимоий сиёсий жара-
ёнларга жалб қилиш, уларнинг ислоҳотлардаги фаол иштирокини таъминлаш
орқали демократик янгиланиш жараёнларининг иштирокчиси сифатидаги ро-
лини янада ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида Ўзбекистонда ёшлар сиёсати-
ни такомиллаштиришга бағишланган алоҳида бўлим киритилди.Унда ёшларга
нисбатан давлат сиёсатининг самарадорлигини ошириш масалалари устувор
йўналиш сифатида белгиланди.
Ёшларга оид сиёсат йўналиши бир қанча ривожланган давлатларда XX аср-
нинг 60-70 йилларидан мустақил соҳа сифатида шаклланган. Жаҳон ҳамжамияти
томонидан 1985 йил “Халқаро ёшлар йили” деб эълон қилиниб, БМТ Бош Ас-
самблеяси томонидан “Халқаро ёшлар йили: иштироки, ривожланиш, тинчлик”,
“БМТ ва ёшлар ҳамда ёшлар ташкилотлари ўртасидаги алоқа воситалари”, “Ёш-
лар учун имкониятлар” номли учта резолюциялар қабул қилингандан кейин ёш-
лар масаласи янада долзарб аҳамият касб эта бошлади. Дунёнинг бошқа мам-
лакатлари қатори Ўзбекистонда ҳам мустақиллик йилларида ёшлар ижтимоий
қатлами манфаатларини ҳар томонлама таъминлаш давлат сиёсатининг доимий
диққат марказида бўлиб келмоқда. Тарихий жиҳатдан қисқа муддат ичида ёш-
ларга оид давлат сиёсати ва уни амалга оширувчи институтлар фаолияти янгича
78
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
мазмунда қайта ташкил этилди.
Ўзбекистон аҳолисининг салмоқли қисми ёшлардан иборат бўлиб, улар мам-
лакат келажагини ҳар томонлама юксалиши кафолати сифатида хизмат қилади.
Ўзбекистоннинг улкан салоҳияти бугунги кунда ҳал қилувчи куч бўлиб ижти-
моий-сиёсий ҳаётга фаол кираётган, замонавий билим ва касб ҳунар сирларини
пухта эгаллаган, навқирон ёш авлод тимсолида яққол намоён бўлмоқда.
Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Ёш авлод тарби-
яси ҳамма замонларда ҳам муҳим ва долзарб аҳамиятга эга бўлиб келган. Аммо
биз яшаётган XXI асрда бу масала ҳақиқатан ҳам ҳаёт-мамот масаласига айланиб
бормоқда”.
Республикада ўтган йиллар давомида ёшлар сиёсатини амалга оширишнинг
ҳуқуқий асослари яратилиб, болалар ва ёшларга оид 22 та қонун, Ўзбекистон
Президентининг 27 та Фармон ва Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 46
та қарори, 200 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Хусу-
сан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар йили” давлат дастури
тўғрисида”ги Қарори (2008 йил 29 февраль); Ўзбекистон Республикаси “Ёшлар-
га оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни (2016 йил 14 сентябрь); Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорли-
гини оширишва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш
тўғрисида”ги Фармони (2017 йил 5июль) шулар жумласидан. Бу каби меъёрий
ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оши-
ришда асосий мезон бўлиб хизмат қилмоқда.
Ўзбекистонда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий ривож-
ланишида ёшлар ташкилотлари муҳим аҳамиятга эга. 2016 йил 1 январь ҳолатига
кўра, адлия органлари рўйхатидан ўтган ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини
ҳимоя қилувчи нодавлат нотижорат ташкилотларининг сони 641 тани ташкил
этган. Ушбу ташкилотларнинг фаолияти ёшларнинг сиёсий онги, ҳуқуқий ма-
данияти ва ижтимоий фаоллигини оширишга ҳамда иқтидорли ёшларни ҳар
томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган[7]. Ўзбекистонда “Камолот” ёшлар
ижтимоий ҳаракати, “Камалак” болалар ташкилоти, “Ёшлар ташаббуслари”
маркази, сиёсий партиялар ҳузурида “Ёшлар қанот”лари, “Ўзбекистон Ёшлар
иттифоқи” каби ёшлар ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилган.
Ўзбекистонда ёшлар ташкилотларининг фаолияти йилдан йилга такомил-
лашиб ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ва маданий-маънавий фаоллигини оши-
ришга, иқтидорли ёшлар билан бирга қишлоқ туманларидаги уюшмаган ёшлар
қатламларини ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Республикада мустақилликдан кейин дастлаб 1994 йилда “Камолот”
жамғармаси сифатида ёшлар ташкилоти тузилди. Кейинчалик мазкур
жамғарманинг фаолияти ва ваколатлари такомиллашиб борди ҳамда 2001 йил-
дан “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати номи билан қайта ташкил этилди.
79
Do'stlaringiz bilan baham: |