Жараёни ва ўзбекистон ёшлари”


ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИНИ



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/85
Sana11.07.2022
Hajmi1,72 Mb.
#777668
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   85
Bog'liq
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари

ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИНИ 
ЮКСАЛТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Мўминов Раҳимжон Қаюмжонович
Андижон давлат тиббиёт институти 
«Психиатрия ва наркология» кафедраси катта ўқитувчиси, 
Каримов Абдулвохид Хатамович
ассистент,
Азимова Гулчехра Азизбековна
ассистент
Ҳаммамизга маълумки, XIX асрнинг охири ХХI асрнинг бошларидаги халқаро 
вазият глобаллашув жараёнларининг ниҳоятда чуқурлашиб кетганлиги билан ха-
рактерланади. Масаланинг муҳим ва долзарб жиҳати шундан иборатки, ҳозирги 
замон глобаллашув жараёнлари инсоният учун келтириб чиқараётган оқибатлар 
моҳиятини тезда тушуниб англаш осон кечмаяпти. Бугун глобаллашув ўзининг 


59
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
қамрови, таъсир кучи, тобора оммавий тус олиши билан кам тараққий қилган ва 
энди тараққиёт йўлидан бораётган мамлакатлар халқларини миллий маънавияти-
га тажовуз қилмоқда, уларнинг заминларини емирмоқда ва истиқболда оммавий 
маънавият таъсирида уларнинг барбод бўлишига замин тайёрламоқда. Бу тажовуз 
нафақат оммавий ахборот воситалари телевединие, интернет ёки уяли телефон-
лар воситасида, шунингдек инсонларнинг ҳаёт кечириши ва турмуши учун зарур 
бўлган иқтисодиёт воситасида ҳам амалга оширилмоқда. 
Бугунги глобаллашув жараёнида диний экстремизм ва терроризм инсо-
ният учун жиддий хавф-хатарга айланди. Четдан “оммавий маданият” ниқоби 
остида кириб келаётган мафкуравий хуружлар, ёшлар онгига бузғунчи таъсир 
кўрсатишга йўналтирилган уринишларга қарши курашиш долзарб вазифалар-
дан бири бўлиб қолмоқда.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов “Юксак маънавият – енгилмас 
куч” асарида дунёда турли мафкуралар ўртасида кураш кескин тус олаётган бу-
гунги кунда фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат 
билан курашиш кераклигини таъкидлаб ўтганлар.
Биз миллий маънавиятни ҳар томонлама юксалтириш масаласини ўз олди-
мизга асосий вазифа қилиб қўяр эканмиз, бугунги кунда маънавиятимизни шак-
ллантирадиган ва унга таъсир ўтказадиган барча омил ва мезонларни чуқур тах-
лил қилиб, уларнинг бу борада қандай ўрин тутишини яхши англаб олишимиз 
мақсадга мувофиқ бўлади[1].
Мамлакатимизда эртанги кунимиз эгаларининг ҳар жиҳатдан соғлом камол 
топиши, замонавий билимларни эгаллаши, ўз иқтидор ва қобилиятини рўёбга 
чиқариши давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.
Миллий ва умуминсоний қадриятларнинг аҳамияти, уларга қарши 
қаратилган ёт ғоя ва маънавий таҳдидлар моҳиятини очиб беришга қаратилган 
тадбирлар ёшларни ҳушёрликка, ҳаётга теран нигоҳ билан боқишга чорламоқда.
“Оммавий маданият” қутқусига қарши доимо огоҳ бўлиш, бундай пайтда 
аҳоли, айниқса, ёшларнинг хатти-ҳаракати, нима иш билан машғул эканини на-
зорат қилиб бориш асосий вазифамиздир. Бугунги кунда турли тадбирларда ёш-
лар эътиборига ҳавола қилинмоқда.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудида мустақиллик йилларининг илк давридан 
бошлаб, ёшларимизнинг маънавиятини юксалтириш мақсадида турли ёшлар фе-
стиваллари ўтказилиб келинди. 
Маънавиятни шакллантиришга бевосита таъсир қиладиган муҳим ҳаётий 
омил - бу таълим-тарбия тизими билан чамбарчас боғлиқдир. Маълумки, ота-
боболаримиз қадимдан бебаҳо бойлик бўлмиш илму маърифат, таълим ва тар-
бияни инсон камолоти ва миллат равнақининг энг асосий шарти ва гарови деб 
билган[1].
Сўнгги йилларда ёшларни маънавиятини юксалтиришда “Ёшлар 


60
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
гиёҳвандлик, жиноятчилик ва терроризмга қарши” мавзусида тадбирлар мун-
тазам равишда ўтказилиб келинмоқдаки, бугунги кунда ушбу тадбирларни са-
мараси натижасида Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва у билан билан боғлиқ муам-
моларнинг камайганини кўрамиз. Ушбу тадбир орқали огоҳлик ва ҳушёрлик 
нечоғли муҳим эканини, бугун биз замонавий билимларни эгаллаб маънавияти-
мизни бойитишимиз, ёт таъсирларга ҳар доим сергак туришимиз кераклигини 
янада чуқур тушуниб етдик.
Мамлакатимизда ёшларни юрт равнақи йўлида бирлаштириш, маънан етук, 
мустақил фикрлайдиган, аниқ ҳаётий позицияга эга инсонлар этиб тарбиялаш, 
уларда сиёсий-ҳуқуқий маданиятни ривожлантириш, ёш авлоднинг ҳуқуқ ва 
манфаатларини ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 
Ўтказилаётган турли танловлар йигит-қизларда сиёсий-ҳуқуқий маданиятни 
ривожлантиришга хизмат қилмоқда[2].
Олий ва ўрта махсус таълим, Адлия, Ички ишлар вазирликлари ва бошқа қатор 
ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган “Сиз қонунни биласизми?” танлови 
ва шундай лойиҳалар кўплаб ўтказилиб келинмоқда. Ўғил-қизларимизни Пре-
зидентимиз асарлари, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Оила, Меҳнат 
кодексларининг ёшларга оид бандлари, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилот-
лар тўғрисида”, “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги Ўзбекистон Респуб-
ликаси қонунлари бўйича билимларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиб 
келмоқда.
Мамлакатимизда юксак салоҳиятли, чуқур билимга эга ёш авлод камолга 
етмоқда. Улар қалбида она Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга 
ҳурмат туйғуси юксалмоқда[3]. Ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирлар, 
лойиҳалар мустақил фикрли, онгу тафаккури соғлом ғоялар асосида шаклланган 
баркамол авлодни вояга етказишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish