Жараёни ва ўзбекистон ёшлари”


ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА ЁШЛАР МАСЪУЛИЯТИ ВА



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/85
Sana11.07.2022
Hajmi1,72 Mb.
#777668
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   85
Bog'liq
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари

ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА ЁШЛАР МАСЪУЛИЯТИ ВА 
ИЖТИМОИЙЛАШУВИ МАСАЛАЛАРИ
Абдужабборова Мусаллам Лапасовна
педагогика фанлари номзоди, доцент,
Давлатов Ойбек Ғаниевич
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти
XXI асрда бирон-бир мамлакат ёки ҳудуднинг тараққиётини фаол ахборот 
алмашувисиз тасаввур этиб бўлмайди. Ахборотлашган жамиятнинг шакллани-


64
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
ши давлат ва жамиятлар ҳаётининг барча соҳаларида жиддий ўзгаришларга олиб 
келмоқда. Ахборотлашган жамият шаклланишининг ижобий жиҳатларини, ах-
борот тараққиётининг бош омилига айланганини инкор этмаган ҳолда, айтиш 
лозимки, бу жараён билан боғлиқ қуйидаги қатор салбий тенденцияларни ҳам 
қайд этиш мумкин. Бу борада сиёсатшунос олима Н.Умарова шундай ёзади: “...
Ахборотни тараққиёт кушандасига айлантираётган кучлар ҳам йўқ эмас. Ах-
боротлаштириш жараёнининг ижобий жиҳатлари билан бир қаторда ахборот 
соҳасидаги ютуқлардан ёмон ниятларда фойдаланиш хавфи ҳам туғилмоқда. 
Бунда ахборотдан жаҳонда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, давлат-
ларнинг суверен тенглиги тамойилларига амал қилиш, низоларни тинч йўл 
билан ҳал қилиш, кучдан фойдаланмаслик, ички ишларга аралашмаслик, ин-
сон ҳуқуқи ва эркинликларини ҳурмат қилиш каби мақсадларга зид равишда 
фойдаланилмоқда”. 
Шунингдек, дунёнинг тобора интеграциялашуви, глобаллашувнинг янада 
чуқурлашиб бориши оқибатида кишилар ўртасидаги муносабатларда индивиду-
алистик қарашлар кучайиб бормоқда. Тўғри, инсоннинг шаклланишида унинг 
фақат ўзига хос қобилиятлари, истеъдоди, имкониятлари, билим савияси катта 
рол ўйнайди. Уларсиз шахс комолотини тасаввур этиб бўлмайди. Аммо ёшлар-
да фақат ўз қобиғида ҳаракат қилиш, жамият ҳаётидаги умумэътироф этилган 
нормалардан чекиниши уларнинг ижтимоийлашувига салбий таъсир кўрсатади. 
Глобаллашув (лотинча globus – шар, фрglobal – умумий, ялпи) – халқаро 
ҳамжамиятнинг барча соҳаларидаги ўзаро алоқа ва ўзаро боғлиқликни 
чуқурлашуви асосидаги янги, умумжаҳон глобал тизимнинг шаклланиши, таш-
кил этилиши, амал қилиши ва ривожланишининг объектив жараёнидир. “Гло-
баллашув” атамаси дастлаб америкалик олим Т. Левитнинг “Гарвард бизнес ре-
вью” журналининг 1983 йилги сонларидан бирида тилга олинган.
Албатта таъкидлаб ўтишимиз керак, глобаллашув жараёнининг ёшлар тар-
биясидаги ижобий жиҳатлари билан биргаликда айрим салбий таъсирларига 
ҳам гувоҳ бўлаяпмиз. Шундай экан, глобаллашув шароитида маънавий-ахлоқий 
тарбия тизимини янада такомиллаштириш, таълим-тарбия самарадорлигини 
ошириш, ёш авлоднинг маънавий иммунитетини мустаҳкамлаш катта аҳамият 
касб этади.
Айни пайтда миллат ва мамлакат келажаги йўлида ёшлар масъулиятини яна-
да ошириш масаласи шу куннинг ўта муҳим вазифаларидан бирига айланмоқда. 
Бизнинг назаримизда бунинг қатор йўллари мавжуд деб, тарих фанлари доктори, 
профессор А.Маврулов ўзининг “Ватанни севиш масъулияти” деб номланган ки-
тобида қўйидаги фикрларни баён этади: “...Жамият ривожланишида фуқаролар, 
айниқса ёш-йигит қизларнинг ижтимоийлашувига алоҳида эътибор бериш ло-
зим. Маълумки, ижтимоийлашув – у ёки бу воқеа,шахс ёки ҳаракатнинг ижти-
моий моҳият касб этиб, кўпчиликка даҳлдор бўлиб, ижтимоий муносабатлар 


65
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
мужассамига айланиб боришини англатадиган тушунча ҳисобланади. Ижтимо-
ийлашув аслида Шарқ миллий-маданий меросида, хусусан, ўзбек миллий харак-
терига хос ҳодисадир. Ўзбеклар азал-азалдан ўз олдиларига барча вазифаларни 
жамоавийлик асосида ҳал этганлар. Биргина ҳашарни олиб кўрадиган бўлсак, у 
шубҳасиз, кишилар ижтимоийлашувининг юксак кўринишидир”[3.93]. 
Дарҳақиқат, ижтимоийлашув тушунчасига психологик нуқтаи назардан 
қарайдиган бўлсак, шахс ўзини англашида ижтимоий муҳитнинг таъсири муҳим 
ҳисобланади. Чунки, шахснинг ўз-ўзини англашини психологлар шартли равиш-
да тўртта ўзаро боғлиқ томонларини кўрсатиб ўтадилар:
1. Ўз-ўзини билиш. 2. Ўз-ўзига муносабат. 3. Ўз-ўзини ҳис қилиш. 4. Ўз-ўзига 
таъсир кўрсатиш. Демак, хулоса қилиш мумкинки, ёшлардаги ўз-ўзини билиш 
асосида ўзликни англаш, ўз-ўзини бошқариш, тарбиялашгача олиб бориш мум-
кин экан.
Шу ўринда ёшлар масъулиятини янада оширишга имкон берадиган муҳим 
жиҳатлардан бири - уларнинг компетентлигидир. “Маънавият: асосий тушун-
чалар” изоҳли луғатида “компетентлик”ка қуйидагича таъриф берилади: “Ком-
петентлик – маълум ҳолат хусусида тўғри мулоҳаза юритишга имкон берадиган 
билимга эга бўлиш, далил-исботли фикр, кишининг муайян соҳада савиясини 
ифода этадиган атама”.
Хўш, нима учунбиз ёшлар масъулияти хусусида фикр юрита бориб айнан 
компентентлик тўғрисида сўз очдик. Бунинг қатор сабаблари бор. Биринчи-
дан, илм-фан тобора ривожланиб борган сари билимлар кучайиб бормоқда. Би-
лимлар уммонида ягона тўғри хулосани айта билиш жуда қийин. Иккинчидан, 
ижтимоий ривожланишнинг ҳозирги босқичидабир-бирига зид, бир-бирини 
инкор этувчи фикрлар жуда кўпайиб кетган. Уларнинг мантиқан энг тўғрисини 
топиш ва бу бўйича ҳаракат қилиш осон эмас. Учинчидан, турли имкониятлар 
ичидаягона тўғри қарорниқабул қилишдан ҳам мураккаб вазифа йўқ.
Буларнинг бори шахсдан, ёш йигит-қизлардан кучли компетентликни талаб 
этади. Компетентлик ўз-ўзидан ҳосил бўладиган даража эмас. Унинг учун ҳар 
бир ёш йигит-қиз ўз билим соҳасини мукаммал эгаллаши, муайян педагогик, 
психологик кўникмаларга эга бўлиши, бошқарув тизимиданхабардор бўлиши 
лозим. Компетентлик аслида аниқлик, равонлик, мантиқан фикр юрита би-
лиш, тўғри хулоса чиқара олишкабиларни тақозо этади. Миллат келажаги учун 
қайғура оладиган, унинг тақдирига ўзининг даҳлдор деб билган, том маънода 
масъулиятли шахс аслида компетентли шахсдир.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш мумкинки, глобаллашув жараёнлари ҳам 
объектив жиҳатлари билан ҳам субъектив томонлари билан бугун кўз-ўнгимизда 
тобора намоён бўлиб бораётган воқелик сифатида ривожланиббормоқда. Шун-
дай экан, ўсиб келаётган ёшларда Ватанга бўлган масъулият тушунчасини шак-
ллантириш масаласи долзарблигини юқотмайди. Бу жараёнда таълим-тарбия 


66
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
масаласида янада янги механизмларни яратиш, бугунги кундаги зарур вазифа-
лардан бири ҳисобланади.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish