Жараёни ва ўзбекистон ёшлари”


ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ БАРВАҚТ ОЛДИНИ



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/85
Sana11.07.2022
Hajmi1,72 Mb.
#777668
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   85
Bog'liq
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ БАРВАҚТ ОЛДИНИ 
ОЛИШ ‒ ЁШЛАР ЎРТАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР 
ПРОФИЛАКТИКАСИ САМАРАДОРЛИГИНИНГ 
КАФОЛАТИ
Хўжақулов Сиёвуш Бахтиёрович,
Олий ўқув юртидан кейинги таълим факультети докторантура 
докторанти,юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, Тошкент
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 


26
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
йил 24 январда Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида Ўзбекистонда 
ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш соҳасидаги ислоҳотларни янги 
босқичга кўтариш қонун устуворлиги ва суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилади-
ган қўшимча вазифалардан бири сифатида белгилаб олинди.
Маълумки, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ‒ бу нафақат жами-
ятда ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқишини тақозо этувчи ижтимоий салбий 
омилларни барвақт аниқлаб, уларни бартараф этиш, балки имкон қадар мазкур 
ижтимоий салбий омилларнинг жамиятда бўлмаслигини таъминлашга доир чо-
ра-тадбирларнинг ишлаб чиқиш ва амалга оширишга йўналтирилган фаолият-
дир.
Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳуқуқбузарликлар профилак-
тикасининг бирламчи босқичи бўлиб, у ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши-
ни тақазо этувчи омилларнинг жамиятда бўлишини олдини олиш ва бартараф 
этишни таъминлайди.
«Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш» тушунчаси тиббиёт 
соҳасида кенг қўлланилиб, кейинчалик ҳуқуқбузарликлар профилактикасига 
ҳам тадбиқ этила бошлаган. Тиббиётда «барвақт олдини олиш» деганда, асосан 
касалликни бошланғич босқичида аниқлаш ва ривожланишининг олдини олиш, 
шунингдек муайян касаллик турларини болалик ва ўсмирлик давридаёқ аниқлаб, 
унга қарши курашиш тушунилади. Бу борада тиббиётда муайян касалликлар-
нинг барвақт олдини олишнинг назарий асослари яратилиб, амалиёт етарли да-
ражада таъминланиб келинмоқда.
Аммо ҳуқуқбузарликлар профилактикасида ҳуқуқбузарликларни барвақт 
олдини олишнинг назарий қоидалари ишлаб чиқилган ва амалиётга татбиқ этил-
ган, деб айтиш қийин. Чунки ҳуқуқбузарликлар профилактикаси амалиётида, 
кенг жамоатчилик орасида, оммавий ахборот воситаларида ва ҳаттоки, айрим 
норматив ҳужжатларда ҳам «ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш» ту-
шунчаси шунчаки долзарб масала сифатида тилга олинади. Ҳуқуқбузарликларни 
барвақт олдини олишнинг мақсади, вазифалари ва амалга ошириш механизми 
хусусида аниқ ёндашувлар кузатилмайди.
«Барвақт» тушунчасининг моҳиятидан келиб чиқилса, «ҳуқуқбузарликлар-
нинг барвақт олдини олиш» муайян оқибатга нисбатан турлича қўлланиши 
мумкинлиги намоён бўлади. Шу боисдан, агарда оқибат сифатида «шахсда 
шаклланган ғайри ижтимоий хулқ-атвор» қаралса, унда ҳуқуқбузарликларнинг 
барвақт одини олиш инсоннинг болаликда оиласи, таълим муассасасида олган 
тарбиясида намоён бўлади.
Демак, «ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш» вояга етмаган ва 
ёшларнинг ижтимоийлашувини таъминлашга, уларнинг онгига умуминсо-
ний, миллий, диний, маҳаллий, оилавий, касбий каби ижтимоий маъқулланган 
қадриятларни сингдиришга ва аксинча терроризм, диний экстремизм, 


27
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
зўравонлик, шафқатсизлик, шаҳвонийлик каби салбий таъсирларнинг олдини 
олишга йўналтирилган профилактик чора-тадбирларни ҳам ўз ичига қамраб 
олади.
Шунинг учун ҳам, С.М. Селеминова, ҳар бир профилактика инспектори 
одамларни тинглаши, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва содир этилган жино-
ятларни очишда фуқароларнинг ўзини - ўзи бошқариш органлари ва кенг жамо-
атчилик билан ҳамкорлик қилиши, шунингдек ёш авлод зиммасига юклатилган 
вазифаларни амалга оширишда фаол бўлишлари учун ёшларни ватанпарварлик, 
Ватанни севиш руҳида тарбиялаши шарт, деб ҳисоблайди.
Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 
18 февралдаги «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, 
маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар би-
лан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 
ПФ-5938-сон фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани 
қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4602-
сон қарорининг қабул қилиниши ушбу йўналишдаги фаолият самарадорлигини 
оширишга улкан ҳисса қўшади.
Шунингдек, бу борада яна қуйидаги ишларнинг амалга оширилишини 
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish