Ота-оналар учун маслаҳатларга ўтсак.
Қадрли ота-оналар, бизни эмо-
цияларимиз худди ойнадаги аксимиз сингари акс этиш хусусиятига эгадир. Яна
шундай қизиқ нақл борки,
“Ижодкор болани фақат ижодкор ота-она ёки пе-
дагог, бахтли болани фақат бахтли ота-она ва замонавий болани фақат за-
монавий ота-онагина тарбиялаши мумкин”,
шуни ёдда тутинг.Яъни биз ўз
ҳолатимизни, эмоцияларимизни болаларимизга, яқинларимизга узатар экан-
миз. Айнан биз катталарнинг эмоционал ҳолатимиздан оиладаги эмоционал
муҳит яратилар экан.
6.
Ушбу тавсиялар оила аъзоларининг барчасига, яъни ота-она, эр-
хотин, бува ва бувижонлар ҳамда болаларга тегишли.
Хавотирлик даража-
сини энг зўр пасайтирувчи фаолият тури, у ҳам бўлса спорт ва ижодий фаолият
турлари ҳисобланади. Айниқса болаларни олсак, улар одатда расм чизиш орқали
ўз ички дунёлари билан бизни таништирадилар. Чунки, улар бизга айтолмайди-
ган нарсаларини расм орқали тасвирлаб бера оладилар, улар шу усул орқали
руҳиятларини даволайдилар, буни невроздан холи бўлиш усули ҳам дейиш мум-
кин. Бу усул арт-терапия усули деб ҳам аталади. Худди шундай хавотирлик, стресс
ҳолатидан холи этувчи усуллардан яна бири бу спорт билан шуғулланишдир.
Агар бу оилавий бажарилса, бу янада қизиқарлироқ ва самаралироқ кечади, чун-
ки бу яхши кайфият ҳамда оилавий жипслашувни таъминлайди.
7. Таниқли рус ёзувчиси Достоевский айтганидек, “Гўзаллик дунёни
қутқаради”. Гўзал нарсаларни томоша қилинг, улардан баҳра олинг, бунга сиз-
да ҳам имконият, ҳозирги кунда вақт ҳам етарли, ўз вақтингиздан самарали
фойдаланинг. Романтик комедиялар кўриш ва ёқимли мусиқани тинглаш ин-
сонпарварлик ва эзгуликка бўлган ишончни қайтарар экан. Яхши кўрган филь-
малингизни томоша қилинг, иш пайтида ўқий олмаган китобларингизни ўқиб
чиқинг. Албатта вақтни бошқариб бўлмайди, аммо ундан самарали фойдаланиш
ўзингизни қўлингизда. Вақтдан унумли фойдаланган ҳолда, ўз устингизда иш-
ланг, тилларни ўрганинг, бадантарбия ва спорт билан уйда шуғулланинг. Шу-
нингдек, ўзингизнинг камчиликларингизни бартараф этадиган, сизни ривож-
лантирадиган, ўзингиз учун янги соҳаларни ўрганишга ҳаракат қилинг.Бугунги
ишингизни эртага қолдирманг, бугунги кун ғанимат, ундан унумли ва сермазмун
фойдаланишга ҳаракат қилинг. Хуллас,мана шу айтилган фаолият доираларидан
гоҳ у гоҳ бу иш билан шуғулланиб, ҳар куни режалаштириб, алмаштирилиб ту-
31
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
рилса инсон ҳам зерикиб қолмайди, ҳам чарчамайди, устига-устак ҳар томонла-
ма ўзини ривожлантиришга эришади.
8.
Do'stlaringiz bilan baham: |