Жараёни ва ўзбекистон ёшлари”


ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА ЁШЛАРДА ТУРЛИ ЁТ



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/85
Sana11.07.2022
Hajmi1,72 Mb.
#777668
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   85
Bog'liq
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари

ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА ЁШЛАРДА ТУРЛИ ЁТ 
ҒОЯЛАРГА ҚАРШИ ТАРҒИБОТНИ КУЧАЙТИРИШ – ДАВР 
ТАЛАБИ!
Махмудов Лазиз
Тошкент тиббиёт академияси 
“Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси
Остонов Жамолиддин
Самарқанд давлат ветеренария институти 
“Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси
Маънавият – аждодларни авлодларга, ўтмишни бугунга, бугунни эса кела-
жакка боғловчи кўприк. У ота-боболаримиз тўплаган жамики яхши фазилатлар 
ва хислатлар, қадриятлар ва анъаналарнинг мажмуи, қолаверса, аждодларимиз 
тўплаган тарихий-ижтимоий тажриба ва барча қарашларни ўзида мужассам эта-
ди. 
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов “Юксак маънавият – енгил-
мас куч” асарида таъкидлаганидек, 
“Маънавият – инсонни руҳан покла-
ниш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини 
бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган 


38
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир”.
Дин
– азалдан инсон маънавиятининг таркибий қисми сифатида одамзот-
нинг юксак идеаллари, ҳақ ва ҳақиқат, инсоф ва адолат, тўғрисидаги орзу-армон-
ларини ўзида мужассам этган, уларни барқарор қоидалар шаклида мустаҳкамлаб 
келаётган ғоя ва қарашларнининг яхлит бир тизимидир, дейилади худди шу ман-
бада. Президентимиз Ш.М. Мирзиёев айтиб ўтганидек, “...Биз кўп жойларда 
жаҳолатга қарши маърифат ташаббуси билан чиқяпмиз. Муқаддас ислом дини-
ни ниқоб қилиб бошқа кўчаларга кириб кетаётган жоҳил кимсалар бир нарсани 
тушунмайди ёки тушунишни истамайди. Яъни, ислом фақат нурли ҳаётга, илм-
маърифатга, яхшиликка ундайди. Ҳеч қачон хунрезлик, қотиллик, зўравонликка 
чақирмайди!”. 
Диний ташкилот
– бу шахсларнинг диний эҳтиёжларни биргаликда 
қондириш ёки қондиришга кўмаклашиш мақсадида тузиладиган ва диний маро-
симларни адо этиш асосида иш кўрадиган ихтиёрий, тенг ҳуқуқли ва ўз-ўзини 
бошқарувчи уюшма ҳисобланади. 
Бугунги кунда кўп асрлар мобайнида халқимиз қалбидан чуқур жой 
олиб, ҳаёт маъносини англаш, миллий маданиятимиз ва турмуш тарзимизни, 
қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримизни безавол сақлашда муқаддас ди-
нимиз қудратли омил бўлиб келмоқда, албатта.
Инсон камолоти, эътиқоди ва юксак маънавияти ҳақида гап кетганда, ижти-
моий муҳит ҳақида ҳам фикр юритиш жоиз. Чунки қадимда ота-боболаримиз ўз 
фарзандлари тарбияси масаласига катта масъулият, жиддий эътибор билан ён-
дашганлар. Масалан, бола тарбияси билан асосан диний-дунёвий илм соҳасида 
оқила энагалар ёки илм-маърифатда катта обрў-эътиборга эга устоз-мураббий-
лар шуғулланган. 
Доно халқимизда “Қуш уясида кўрганини қилади” деган ибратли сўзлар бе-
жиз айтилмаган. Яъни, ҳар бир шахснинг ўсиб камол топишида у яшаган оила 
муҳити, устозлари ва мавжуд ижтимоий шароитлар муҳим ўрин тутади. 
Афсуски, эски тузум замонида таълим-тарбия, маърифат ва маданиятга ик-
кинчи даражали соҳалар деб қаралди. Инсон маслаги ва эътиқоди, халқ маънави-
яти, миллатимизнинг маънавий меросига нисбатан бир томонлама ёндашилган, 
бундай муқаддас тушунчаларга синфий ва партиявий нуқтаи назардан баҳо бе-
рилган. 
Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, яқин ўтмишда маънавий мероснинг мин-
глаб дурдоналари ҳақида сўзлаш, ёзиш, тарғиб-ташвиқ қилиш тақиқланган эди. 
Юзлаб маънавият дарғалари миллатчилик, миллий биқиқликда, диндорликда 
айбланиб, қатағон қилинган. Ҳатто, яқин қариндошининг жанозасида бўлгани, 
таъзиясига боргани учун юртдошларимизга нисбатан жазо чоралари кўрилиши 
эски тузумнинг охирги йилларида одатий ҳолга айланганди. Бошқача айтганда, 
бу тузум ўз халқинининг тарихини, унинг руҳи ва одатларини, ўз авлод-аждоди-


39
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
ни билмайдиган манқуртларга таянар эди.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда диний-маънавий муҳитни 
соғломлаштириш борасида қатор хайрли ишлар амалга оширилди. Маҳаллалар 
жамиятимизда маънавий-ахлоқий қадриятларни, аввало, инсонпарварлик, 
бағрикенглик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва аҳиллик фазилатларини қарор топтириш, 
ёш авлодни истиқлол ғоялари руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда ҳаётга татбиқ 
этилаётган демократик ислоҳотлар моҳияти ва аҳамиятини фарзандларимизга 
теран тушунтириш йўлида астойдил ҳисса қўшиб келмоқда.
Узоқ ўтмишда шаклланган ноёб жамоат институти бўлган маҳалла тизими 
бугунги кунда “маҳалла – халқ виждони” деган муносиб таърифга тўла жавоб 
беришини ва жамиятимиздаги ислоҳотлар учун мустаҳкам таянч бўлиб хиз-
мат қилаётганини таъкидлаш лозим. Ҳозирги кунда фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариш органлари ўз ҳудудларида жамоатчилик назорати доирасида бир 
қатор вазифаларни самарали амалга ошириб келмоқдаки, фуқароларнинг диний 
эътиқод эркинлиги ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш масаласи шулар 
жумласидандир.
Бу борадаги жамоатчилик назорати ҳам тегишли органлар ва маҳалла посбон-
лари билан ҳамкорликда ўрнатилиб, турли зарарли оқимлар ёшларнинг онгини 
заҳарлаб, уларни ўз домига оғдиришининг олдини олишда, маҳаллада тинчлик-
осойишталикни сақлашда катта аҳамият касб этади. Жамоатчилик назорати ои-
лада ота-оналарнинг фарзандларига бераётган тарбиясини ўрганиш, таълим му-
ассасаларида мураббий ва ўқитувчиларнинг тарбиявий-ахлоқий ишларни олиб 
боришини таҳлил қилиш ҳамда маҳаллада, тадбирларда фуқароларнинг дин ва виж-
дон эркинлигини камситувчи, чекловчи ноқонуний хатти-ҳаракатларни ўрганиш, 
дин соҳасида етарли билимга эга бўлмаган шахслар билан кенг тушунтириш ишла-
рини олиб бориш каби масалаларни қамраб олади. Бу борада Президентимиз Ш.М. 
Мирзиёевнинг “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг со-
флигини асраш – давр талаби” мавзусидаги анжуманда таъкидлаган қуйидаги фик-
рлари ўта муҳим аҳамиятга эга: “...Шунинг учун ҳам сизларнинг катта билимингиз, 
обрў-эътиборингизни инобатга олиб, мен сизларга, барча дин аҳлларига, жамо-
атчилигимизга мурожаат қилмоқчиман: юртимизда тинчликни, осойишталикни 
сақлашда бизга ёрдам беринг. Агар маҳаллангизда бирорта бола зарарли диний 
оқимга кириб қолган бўлса, уни нотўғри йўлдан қайтаришга ҳаракат қилинг. Ав-
вало, улар билан гап лашиб, бу – ота-боболаринг йўли эмас, бу йўлдан қайт, ҳақиқат 
мана бу ёқда, тинчлик ва эзгулик йўлидан бориб, ҳеч ким кам бўлмаган, деб улар-
ни соғлом эътиқодга ишонтириш керак. Билим билан, ақл ва маърифат, намунали 
ишлар билан ишонтириш керак. Тарихдан, бугунги ҳаётимиздан олинган ҳаётий, 
таъсирчан мисоллар билан инонтириш керак!”.
Дарҳақиқат, тез ўзгариб бораётган шиддатли замонда – ахборот асрида 
бефарқ ва бепарво бўлмасдан, аксинча, ён-атрофимизда содир бўлаётган воқеа-


40
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
ҳодисаларга дахлдорлик билан яшаш, жаҳоннинг турли ҳудудларида қайта бош 
кўтараётган фашизм, миллатчилик, шовинизм, диний ақидапарастлик ва терро-
ризм каби хавфли балою-иллатларга нисбатан муросасиз бўлиш, “оммавий ма-
даният” кўринишларига қарши курашиш ҳақида бот-бот огоҳ этаётган сўзлар 
бугун шунчаки даъватлар эмас.
Ҳаммага маълумки, бугун наинки юртимизнинг, балки дунёнинг у чекка-
сидан бу чеккасига қадар – бир қадам. Бугун деярли ҳар бир хонадонда, ўқув 
даргоҳида, корхонада, кўча-кўйда – замонавий компьютерлар бор ва улар ин-
тернетга уланган. Демак, ҳар қандай хабарни тезкор узатиш ва қабул қилиш им-
конияти мавжуд. Эндиликда замонавий ахборот-коммуникация технологияла-
ри шарофати туфайли инсон ўз уйида ўтирганича дунёнинг турли чеккаларида 
қандай воқеа-ҳодисалар юз бераётганини нафақат эшитиш, айни чоғда кўриб-
кузатиш ва ҳатто ўз муносабатини билдириш имконига эга. 
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, биз ижтимоий-гуманитар соҳада фа-
олият олиб бораётган педогог-ходимлар, жамоатчилик вакиллари, махалладаги 
масъуллар, диний уламолар ва соҳага алоқадор бўлган бошқа ташкилотлар бу-
гун ёшлар ўртасида турли ёт ғояларга қарши тарғиботни кучайтиришимиз ва бу 
давр талаби эканлигини англашимиз лозим.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish