Жараёни ва ўзбекистон ёшлари”


ЗАМОНАВИЙ ЁШЛАР: ЮТУҚЛАРИ ВА КАМЧИЛИКЛАРИ



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/85
Sana11.07.2022
Hajmi1,72 Mb.
#777668
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   85
Bog'liq
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари

ЗАМОНАВИЙ ЁШЛАР: ЮТУҚЛАРИ ВА КАМЧИЛИКЛАРИ
Г.К.Уразбоева
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 
Касбий тайёргарлик факультети ҳуқуқий фанлар цикли ўқитувчиси
XXI аср! Бугунги кунда замонавий болалар бармоқларида тугма билан 
туғилишмоқда. Улар интеренетда яшашади, чунки у ерда мулоқот қилиш, ўзлари 
ҳақида гаплашиш, харид қилиш ва маълумот қидириш осонроқ. 
Таъкидлаш жоизки, мактабларда “Информатика фани”ни ўқитувчиларидан 
ҳам яхшироқ тушунадиган ўқувчилар сони ортиб бормоқда.
Ташқаридан қараганда, бугунги замонавий ёшларимиз икки гуруҳга аж-
ралганлигини кўришимиз мумкин. Биринчи гуруҳ ёшларимиз ўзларининг 
ютуқлари билан ҳаётда олға қадамлар билан ўз мақсадларига эришадилар. Ик-
кинчи гуруҳ ёшларимиз эса аксинча. 
Келинг бу икки гуруҳ замонавий ёшларимизнинг ютуқлари нимада эканли-
гинию, камчиликлари нимадан иборт эканлигини таҳлил қилиб кўрсак.
Биринчи гуруҳдаги замонавий ёшлар:
– Замонавий ёшлар фақат қисқача маълумотни идрок этадилар. Бир нарсага 
диққатини жамлаш вақти сонияларни ташкил этади, шунинг учун уларнинг мат-
нлари тез-тез смайликлар, стикерлар ва расмлар билан тўлдирилади;
– Замонавий ёшлар ҳаётда узоқ муддатли брендларга қарамайдилар. Бир 
нарса бугун мода, бошқа нарса эртага;
– Ота-она ва болалар ўртасидаги можаролар аввалгидек кескин эмас.Ота-


35
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
оналар болаларини койимасдан кўпроқ мақташмоқда. Чунки уларга шу ёқади;
– Замонавий ёшлар хушмуомалаликни қадрлашади. Ёлғизликка дош берол-
майдилар;
– Янги авлод доимо “ҳар бир инсон ноёб” деган ғояни суради. Шунинг учун 
ота-оналарини энг зўр деб билишади, ўзларини эса ноёб деб ўйлашади;
– Ҳозирги ёшлар оммавий ахборот воситалари ва блогерларнинг тавсияла-
рига тўлиқ амал қиладилар; 
– Замонавий авлод очиқчасига исён қилмайди. Улар ота-оналарига бўйсуниш 
ва бўйсунишни намойиш қилиш учун тинчкина бирон бир ишни қилишади;
– Ҳозирги ўсмирлар, эркаклар ўз оиласини боқиши, аёллар эса уй бекаси ва 
фарзандларининг тарбияси билан шуғулланиши кераклигини инкор этадилар. 
Чунки улар “гендер тенглиги” тушунчасини яхши билишади;
– Ҳозирги авлоднинг мақсади – ҳаётда ўзларини ва тақдирларини топиш. 
Улар ўзлари ёқтирмаган нарсаларни қилишни хоҳламайдилар;
– Уларнинг асосий талаби – бахтли бўлиш. Бахт бойлик билан бевосита 
боғлиқ эмаслигини ҳамда нотўғри йўлни танлашганини англашганида бахтга 
ҳаётнинг қийинчиликларисиз эришганлигини англаб етишади;
– Замонавий ёшлар – бахт “ўзингизнинг йўлингиз” эканлигини, турли ҳил 
нарсаларни синаб кўришлари уни топишга интилишлари ва иштиёқлари кучли. 
Шунинг учун улар ўз манфаатларини доимо устун қўйишмайди, улар доимий 
равишда янги, қизиқарли ва номаълум нарсаларни излайдилар ва шунга эриша-
дилар;
– Ёшлар таниқли бўлишни истайдилар. Қариндошлари, дўстлари томонидан 
ҳар қандай, ҳаттоки жуда катта бўлмаган муваффақиятлари учун ҳам мақтовларни 
кутишади. Замонавий авлод ижтимоий тармоқларда ўзлари ҳақидаги мақтовлар 
ёритилишини ҳохлашади;
– Ақлли ва зерикарли бўлса ҳам, ҳар қандай суҳбатни қўллаб-қувватлашади. 
Улар ақлни академик билим сифатида эмас балки онгли равишда тушунишади, 
масалан бир инсон мактабда қониқарли даражада ўқиши мумкин, аммо жуда 
ақилли бўлиши улар учун бу ажойибдек туюлади;
– Ёшлар учун оилавий қадриятлар биринчи ўринда туради. Оиладаги фаро-
вонликни эса мансабдан кўра муҳимроқ деб билишади;
– Ўсмирлар ота-оналарининг калтакларидан қўрқишади, улар калтакдан 
кўра мақтовларини хуш кўрадилар, чунки мақтов камроқ босим ўтказади, фақат 
бу босим “ижобий” деб номланади;
– Ёш авлод йўл танлашда хато қилишдан жуда қўрқадилар;
– Бугунги ўсмирларнинг аксарияти улғайганда зерикишдан қўрқишади. Бир 
хил кундалик ҳаёт ва тартиб уларни ўлдиради. Улар ҳаётдаги янги ва қизиқарли 
нарсаларга интилишади;
– Яна бир қўрқув – ёлғизликдир. Уларнинг ижтимоий тан олинмасдан ёлғиз 


36
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
қолиши – бу муваффақиятсизлик;
– Замонавий ёшлар олдиндан режалаштиришни ёқтиришмайди. Уларнинг 
режалари одатда қисқа муддатли бўлиб, фақат мақсад ва танлаган йўли тўғри 
бўлса бас. Улар узоқ муддатли режаларни тузмайдилар;
– Келажакдан асосий умиди – бу оддий инсоний бахт, оила, дўстлар ва севим-
ли ишидир. Улар умидсизликка тушмаслик - учун олдиларига катта мақсадларни 
қўймайдилар. 
Иккинчи гуруҳдаги замонавий ёшлар:
– Бу гуруҳдаги ёшларимиз болаликдан қалблари парчаланган, яраланган ва 
ҳаётга ўзларини кераксиздай ҳис қилишади;
– Улар доимо ўзга оламда яшаб келишади, улар муваффақиятсизликка дуч кел-
ганларида, эшикни ёпадилар, қайта бошлаш учун бор кўприкларини ёқадилар, 
ҳаттоки ўзларини суицидгача олиб борадилар, улар бу қарорни тўғри деб би-
лишади. Аммо бу ҳаракатлари хеч қачон муваффақиятни яқинлаштирмасликни, 
муваффақиятни “мағрур бош билан” қайтаришни, ўзини такомиллаштириш ва 
тажриба орттириш учун имконият борлигини билишмайди;
– Бу замонавий ёшлар, доимий саъйи-ҳаракатлар мақсадга эришиш экан-
лигини билишмайди. Улар муваффақиятга осон ва тез эришса бўлади деб 
ўйлашади;
– Бу ёшлар бир бутунни кўрмайдилар, ҳамма ўзи хоҳлаган нарсасини 
қилишлари мумкин деб ҳисоблашади;
– Ота-оналар бундай фарзандларга ҳозирги кунда кўпроқ ҳомийлик 
қилишади. Натижада ўсмирлар ҳақиқий кундалик муаммоларини мустақил ра-
вишда ҳал қилиш имкониятидан маҳрум бўладилар;
– Улар бахтни пул билан тенглаштиришади. Бўш чўнтак билан яшаш қийин 
деб билишади;
– Ҳозирги ёшлар соғлиққа аҳамият бермайдилар. Улар ҳеч қачон кексалик 
ёшига етиб боришини тан олгиси келмайди;
Улар шошилинч масалаларни “кейинроқ”қа қолдирадилар. Ёшлик йиллари-
ни кўнгилочарликка сарф қилади. Аммо афсуски, балоғат ёшидан сўнг нимадир 
бошлаш қийинроқ эканлигини тушуниб етишади;
Бу гуруҳдаги замонавий ёшлар ўз мақсадларига эришиш учун бошлиқлари, 
ҳамкасблари ёки мижозлари билан яқин муносабатда бўлишни табиий кўрадилар 
ва уларни хурсанд қилиш мумкин деб ўйлашади. Бироқ, қинғир йўл билан бити-
рилган иш бир кун келиб панд беришини билишмайди;
Улар дунёни оқ ва қора рангда кўрадилар, уларда танлаш ҳуқуқи мавжуд.
Лекин улар, ҳаётнинг у ёки бу устуворликлари орасидаги танловни табиий ва 
ягона муваффақият деб билшади. Масалан: мансабга эришиш учун оиладан ёки 
дўстларидан воз кечиш керак деб ўйлайдилар.
Мана шундай иккинчи гуруҳ замонавий ёшларимиз келажакда, хаётда ўз 


37
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
йўлларини топиб кетишларида биз ота-оналарнинг масъулияти жуда катта. Бун-
дай замонавий ёшлар ота-оналаринингхаракатларига эмас балки биз ота-оналар 
уларнинг ҳаётига мослашишимиз даркор. 
Хулоса ўрнида шуни айтмоқчиманки, ҳозирги XXI аср болалари би-
лан яшаш, уларни тарбиялаш, уларнинг келажагига янгича қарашлар билан 
боқиш жуда қизиқарли. Бу ерда ота-оналарнинг вазифаси жудаям оддий бўлиб 
кўринсада, бироқ жуда машаққатлидир. Биз фарзандларимизга чақалоқлигидан 
кўпроқ гаплашишмиз, ранг-баранг китобларни кўрсатиб уларни китобга 
қизиқтиришимиз, уларнинг болаликдан қизиқиб бераётган саволларига сабр 
тоқат билан тўғри жавоб қайтиришимиз, уларнинг эришаётган энг кичкина 
ютуқларини ҳам мақтаб қўйишимиз шарт ва зурурдир. 
Баъзида эса, фарзандларимиз дуч келган қийинчиликларга дош бериш-
ни тўғри ўргатишимиз, умидсизликка чўкмасликлари учун сабр билан ўз 
муваффақиятларига эришишда янгича усулларни бирга ўйлаб топишимиз ке-
рак бўлади. Ана шундагина иккинчи гуруҳга кирувчи замонавий ёшларимизга 
ҳаётдаги оқ қорани ажрата билишларини ўргатган бўламиз ва улар бунинг удда-
сидан чиқишларига сабабчи бўламиз. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish