САЛБ ЮРИШЛАРИ.
Салиб юришларининг сабабларини қисман XI асрнинг иккинчи ярмида Яқин Шарқда юз берган ўзгаришлардан, қисман феодал Ғарбип Европанинг ўзидаги умумий иқтисодий тараққиёт ва кескин ижтимоий зиддиятлардан қидирмоқ керак..
XI асрда Шарқда Европа феодалларининг ҳужум қилиши учун жуда қулай бир вазият майдонга келган эди. :Бир вақтлар қудратли деб ҳисобланган Бағдод халифалиги 1055 йилга келиб батамом тарқалди. Бошқа йирик давлат – Комнинлар замони-даги Византия ҳам оғир кунларни бошидан кечирмоқда эди. Болқон ярим оролига бостириб кирган печенеглар Византия империясига шимол томондан ҳужум бошлаган эдилар. Сицилия норманнлари ғарбдан Византияга хавф солмоқда эдилар. Аммо салжуқ турклари Византия учун айниқса хавфли эдилар, улар Кичик Осиёнинг катта бир қисмини босиб олган ва, айни замон-да, Константинополга қўшни бўлган Иика шаҳрини ўзларига пой-тахт қилиб олган эдилар. 1071 йилда турклар Манцинкерт шаҳа-ри ёнида византияликларни қаттиқ мағлубиятга учратдилар. Янги император Алексей Комнин (1081 йилдан идора қила бошлаган эди) гарчи туркларнинг бир неча ҳамласини тўхтат-ган бўлсада, лекин ҳар ҳолда, империянинг аҳволини мустаҳ-кам дея олмасди. XI асрнинг 80 ва 90- йилларида у туркларга қарши ёрдам беришни сўраб папага ва Германия имераторига бир неча бор мурожаат этди. Илгари яккаю-ягона бўлган христиан черкови 1054 йилдан эътиборан иккита рақиб қисмга – шарқий (православ) ва ғарбий (католик) черковларга қатъий ажралиб кетган бўлса ҳам, Алексей Комнин сиёсий мақсадларни кўзда тутиб, папа бошчилигида бу черковларни ҳатто қайтадан бирлаштиришга ҳам тайёр эди. Шундай қилиб, Шарқнинг икки . энг йирик давлати – Араб халифалиги билан Византия импе-рияси – салибчиларга бирор-бир жиддий тўсқинлик кўрсатиш-дан ожиз эдилар. Бунинг устига, улардан бири (Византия ҳатто Европа феодалларини Шарқ можароларига аралашишга даъват этди. Туркларга келсак, XI асрнинг 80 ва 90- йилларига келибоқ уларнинг номустаҳкам ҳарбий-қабила иттифоқи тарқалиб кета бошлаган эди. Феодаллашиб бораётган айрим турк бекликларв ғарб феодалларининг ҳужумини тўхтата олмадилар.
Аммо салиб юришларининг, жумладан, биринчи салиб юри-шининг асосий сабаби, ахир-пироварди, Ғарбий Европанинг ўзи-даги ижтимоий зиддиятларнинг ўткирлашиб кетганлиги эди. XI асрда майда рицарларнинг кўпчилигига ер етишмас зди. Савдо-сотиқ ва шаҳарларнинг ривожланиши натижасида эҳтиёжларнинг ўсиб бориши муносабати билан феодалларнинг маҳаллий деҳқонларни эксплуатация қилишдан оладиган даромадлари улар учун кифоя қилмайдиган бўлиб қолди. Жуда Кўп рицарлар ердан буткул маҳрум қилинган эдилар, чуики феодалларга қа-рашли ер-мулк ва даромадлар (феод) одатда катта ўғилга бери-лар эди ва кичик ака-укалар эса отадан қолган меросдан бирор нарса олишга ҳақлари йўқ эди. Шарқдаги ерларни босиб олиш мақсадида у ерларга юришлар қилиш бундай рицарларнинг мушкул аҳволдан чиқишларининг бирдан-бир йўли эди. Йирик феодаллар (князлар ва баронлар) ўз синфлари ичидаги можа-ро ва ихтилофларнинг олдини олиш учун рицарларнинг диққат-эътиборини бошқа нарсаларга жалб этиш муҳимроқ эди.
XI аср охири – XII аср бошида салиб юришидаги ғоят муҳим масала–деҳқонлар масаласи эди. Ғарбий Европанинг феодал зулми натижасида асоратга туширилган, эзилган деҳқонлари дастлабки пайтларда Шарққа бажону дил йўл олдилар. Кре-постной қарамликдан халос бўлиш, қарзларни тугатиш, Шарқ-дан ер олиш умиди (шуни айтиш керакки, деҳқонларнинг географик тасаввури тамомила хаёлий, амалга ошмайдиган бир тасаввур эди) ўн минглаб кишиларнинг туғилиб ўсган шаҳар ва қишлоқларини ташлаб, узоқ юртларга кетишга мажбур этди ва уларнинг кўплари бу жойларда оч-яланғоч қолиб, хор-зорликда ўлиб кетди. Дунёвий ва руҳоний феодаллар деҳқонлар-нинг Шарққа қиладиган юришини вужудга келган оғир аҳвол-дан қутулишнинг ўзига хос бир йўли деб билардилар. Бу нарса товар-пул муносабатлари ривожланиши билан феодал-крепост-никлик тузуми кенг тарқалаётган ва феодал эксплуатацияси кучайиб бораётган бир шароитда Европада деҳқонлар уруши-нинг тўғридан-тўғри бошланиб кетиш хавфидан ҳукмрон синф-ларни қутқарган бўларди. Кўпдан-кўп монахлар ва бошқа дай-ди воизхонлар деҳқонлар орасида тарғибот юргизиб, уларни Шарққа юришдек «эзгу ишда» қатнашишга даъват этардилар. Бироқ деҳқонлар масаланинг моҳиятига дарҳол тушуниб етма-ган бўлсалар-да, лекин оқибат-натижада, улар гапнинг нимада эканлигини очиқ-ойдин пайқаб олдилар. Шарққа қилинган дастлабки икки юришда деҳқонлар кўпчиликии ташкил қилган бўл-салар, учинчи юришдан бошлаб улар қатнашмай қўйдилар. Бундан кейинги салиб юришларининг ҳаммасида фақат феодал-ларнинг ўзлари қатнашдилар. Европа короллари, энг йирик фео-даллар (графлар ва баронлар), шунингдек, кўпдан-кўп рицарлар ,Яқин Шарқда, фақат Араб Шарқидагина эмас, балки Византия-да ҳам янги феодал давлатлар барпо этиш масаласини очиқ-дан-очиқ кўзлай бошладилар. Қуддус ва Фаластин масаласи, кейинчалик уларнинг планларида иккинчи даражали масала бўлиб қолган эди.
Италия шаҳарлари, айниқса улардан иккитаси – Генуя билан Венеция – салиб юришларида жуда актив қатнашдилар. Бу ша-ҳарларнинг флоти салибчиларни Шарққа ташиб олиб .борди, салиб лашкарларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб турди. Босиб олинган территорияла.рни тақсимлашда бу ҳар икки шаҳар қатнашиб, биринчи галда Шарқнинг портлари ва бо-зорларини ўзларига монополия қилиб олишга ҳаракат қилдилар. Лекин, шунга қарамай, шаҳарлар салиб юришларида ҳаракатга келтирувчи асосий куч эмас эди.
Шарққа қилинган салиб юришларини «муқаддас урушлар» деб эълон этган католик черкови, табиий, бу юришлардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга интилди.
Бу вақтга келиб папалик зўр қудратга эга бўлди. Дунёвий ҳокимият билан олиб борилган тўқнашувларда папа импера-торнинг ўзини бир неча марта мағлубиятга учратди1. Салиб юришлари папаликка кўпгина реал фойдалар келтириши: пар-чаланиб кетган феодал Европасига сиёсий жиҳатдан раҳбарлик қилиши, шарқий «схизматиклар»ни, яъни шарқий православ черковининг ажралиб кетган христианларини Римга бўйсунди-риш учун, католик руҳонийлари католицизм мазҳабига ўтказиш-ни орзу қилган Шарқ мусулмонлари орасидаги миссирнерлик фао-лияти учун жуда катта ионалар тўплаши мумкин эди. Ана шу важдан, папа Урбан II 1095 йилнинг кузида Жанубий Франция-нинг Қлермон шаҳрида кўп кишилик черков йиғинини тўплаб, унда сўзга чиқиб «кофирлар»га қарши курашмоқ учун Шарққа жўнаб кетишга даъват этди, Урбаннинг асосий даъвати «Исо пай-ғамбар қабрини» христианларга қайтариб олиб бериш ва «муқад-дас» Фаластинни халос қилишдан иборат эди. Папа салиб қат-нашчиларининг гуноҳидан кечишни ваъда қилди, шунингдек, у Шарқда салибчиларни кутаётган бой ўлжа ҳақида ҳам очиқ-дан-очиқ айтди. Йиғинда қисман француз, қисман бошқа мам-лакатлардан келган минглаб рицарлар ҳозир бўлдилар. Феодал-ларнинг кўпдан-кўп йиғинларини ўтказиш фактининг ўзи шу нарсани яққол кўрсатадики, папа бош кўтариб чиқмасдан анча бурун рицарлар орасида кенг пропаганда олиб борилган ва уларнинг бир қисмини Фаластинга салиб юриши ўтказиш пла-нидан манфаатдор қилишга улгурилган. Папанинг бу чиқиши анча илгари тайёргарлик кўрила бошлаган ишни ташкилий ва идерлогия жиҳатдан расмийлаштиришдан иборат бўлди, холос.
Салиб юришларининг бошланиши 1096 йилга тўғри келди. 1096 йилнинг баҳорида Шимолий ва Шарқий Франциянинг қисман Ғарбий Германиянинг деҳқонлар оммаси салиб юриши учун йўлга тушди. Қўйни пуч ёнғоққа тўл-ғизилган деҳқонларга монах Пётр Амьенский (Пётр Пустинник) ва кичик мулкдор рицарь Вальтер Голяк бошчилик қилдилар. Деҳқонлар оломони ёмон уюштирилган, наридан-бери қуроллан-тирилган, озиқ-овқат маҳсулотлари билан мунтазам таъмин-ланиб турилмас эди. Салибчи деҳқонлар составида ўғирлик ва талончилик қилишдан манфаатдор бўлган бетайин, саёқ эле-ментлар ҳам кам эмас эди. Бу ҳол салибчилар «кофирлар» исти-қомат қиладиган ерларга етиб бормасданоқ маълум бўлиб қолди. Жумладан, салибчилар Рейн дарёси бўйидаги шаҳар-лардан ўтиб кета туриб, у ерларда (Қёльнда, Майнцда ва бошқа шаҳарларда) погромлар уюштирдилар. Кейин улар. Венгрия ва Болгария сйнгари мамлакатлар орқали ўтиб, бу ерларда ҳам талончиликни давом эттирдилар. Салибчилар оломони Константинополга келиб киргач, император уларнинг тартибсиз-лик кўрсатиши ва зўравонлик қилишидан хавфсираб, уларни Кичик Осиё соҳилига жўнатиб юборишга шошилди. Кичик Осиё соҳилида салибчилар оломони тез орада турк қўшинига тўқнаш келди ва у салибчиларнинг кўпчилик қисмини қириб ташлади. Шундай қилиб, салибчиларнинг Шарққа қилган юриши батамом мағлубиятга учради.
1096 йилнинг кузида рицарлар, асосан француз ва итальян рицарлари, қисман Ғарбий Германия рицарлари жўнаб кетди-лар. Бу юришга Қуйи Лотарингия герцоги Готфрид Бульонс-кий бошчилик қилиб, ўзи билан бирга Шарққа иккита укаси – Болдуин билан Евстафийни олиб кетди. Шимолий француз фео-далларига Нормандия графи Роберт ҳамда Фландрия графи Роберт бошчилик қилдилар, жанубий француз феодаллари Тулузия графи Раймундни ўзларига йўлбошчи қилиб олдилар: Жанубий француз епископларидан бири, папа томонидан черков вакили (легати) қилиб тайинланган епископ Адемар ҳам- уларга ҳамроҳ бўлди. Тарентия герцоги Боэмунд жанубий Италия фео-далларига бошчилик қилди, жияни граф Танкред унга ҳамроҳ-лик қилди.
Рицарлар ҳам Шарққа Константинополь орқали кетган бўл-салар-да, лекин турли йўллар билан бордилар. Баъзилари Пётр Амьенский раҳбарлигидаги деҳқонлар отрядлари босиб ўтган эски йўлдан, яъни Рейн-Дунай дарёлари бўйидан борди-лар. Бошқа отрядлар Шимолий Италия орқали ўтиб, сўнгра Болқон ярим оролидан Адриатика денгизи соҳили бўйлаб кет-дила^р. Учинчи отрядлар,. бутун Италияни босиб ўтиб, кейин Калабриядан кемаларга тушиб Болқон ярим оролига қараб кет-дилар ва бу ердан Константинополга бордилар. Биринчи юришда жами бўлиб 30–40 мингтача рицарь қатнашди. Аммо улар ҳузурида кўпгина яроғбардорлар, хизматкорлар, ҳар қанақанги савдогарлар бор эди; биринчи салиб юришидан омон қолган деҳқон лашкарлари ҳам рицарларга келиб қўшилдилар.
1097 йил баҳоридагина Константинополга батамом йиғилиб бўлган феодал-салибчилар Византия императорига қасамёд қилишдан бош тортиб, узоқ вақтгача қайсарлик қилиб юрдилар. Салибчилар Шарқда турклардан урушиб олинадиган ерларни Византияга берамиз, деб император олдида ваъда беришни сира истамас эдилар. Ниҳоят рицарлар. зимдан ваъдаларининг усти-дан чиқишйи ўйламасалар-да, ҳар қалай қасамёд қилдилар.
Шундан кейингина, 1097 йил ёзида, рицарлар лашкари Ки-чик Осиёга ўтказиб юборилди. Бу ерда салибчилар Дорилея ёнида бўлган жангда туркларни мажақлаб ташладилар, шун-дан кейин улар жануби-шарққа, Фаластин томонга қараб кет-дилар. Чидаб бўлмайдиган жазирама иссиқда тоғлик йўллардан ўтиш улар учун ғоят машаққатли бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |