Жаҳон тарихи” кафедраси “Жаҳон тарихи (Ўрта асрлар тарихи)”



Download 0,52 Mb.
bet27/43
Sana12.04.2022
Hajmi0,52 Mb.
#546114
TuriРеферат
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   43
Bog'liq
Урта асрлар тарихи мажмуаси 2012 йил

ФРАНЦИЯНИНГ БИРЛАШУВИ.
XI–XIII асрларда Франциянинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тараққиёти.
XII ва XIII асрларнинг иккинчи ярмида Францияда ишла( қарувчи кучларнинг жуда тез ривожланганлиги кўрилди. Ернинг бир қисми бир жуфт ҳўкиз қўшилган ғилдираксиз енгил плуг билан, бошқа бир қисми икки ёки уч жуфт ҳўкиз қўшилган оғир плуг билан яхшилаб ҳайдалар эди. Буғдой, жавдар, сули, арпа ва бошқа бошоқли экинлар ҳо-сили кўпайиб, экилган уруғликка қараганда беш ва ҳатто олти ҳисса ортиқ ғалла йиғиб олинадиган бўлди. Боғдорчилик, полизчилик, узумчилик соҳасида катта ютуқларга эришилди. Шаҳарларнинг ўсиши билан озуқа маҳсулотлари – нон, гўшт, ёғ, саб-завот ва бошқаларга, шунингдек, турли қишлоқ хўжалик хом ашёсига (жун, зиғир, тери ва ҳоказоларга) бўлган талаб кўпайди. Товар муносабатлари француз қишлоғига кира бошлаб, уни маҳаллий шаҳарлар билан жуда яқиндан боғлади. Париж ўсиб бориши билан у фақат ўзига туташган округлардаги қиш-лоқлардагина эмас, балки анча узоқ округлардаги қишлоқлар-дан ҳам ўзини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъмин-лашни талаб қилди|
XI-XIII асрларда Франция шаҳарлари катта юксалишни бошидан кечирди. Жанубдаги шаҳарларнинг кўпчилиги, шу жумладан, кўпгина кўҳна Рим шаҳарлари, анча катта саноат марказларига айланибгина қолмай, балки улар Италия ва Яқин Шарқ (Левант) билан ҳам қизғин савдо-сотиқ олиб бордилар. Булар орасида Марсель, Тулуза, Монпелье, Нарбонна алоҳида ажралиб турарди. Айни замонда шимолда ва шимоли-шарқда Амьен, Суассон, Лан, Санлис, Бовэ, Руан, Реймс, Труа ва бошқа кўпгина шаҳарлар ўсиб чиқдилар ва саноатнинг мўҳим марказ-ларига айландилар. Бу шаҳарларда мовут ва каноп газламала-ри етиштириларди, мўйна ишланарди, темир, қалайи, кумуш, эмаль ва бошқалардан турли металл буюмлар тайёрланарди. Ривожланаётган шимоли-шарқ савдо-саноатининг гавжумлиги кўп сонли ярмаркаларда намоён бўлди. Шампаннинг турли шаҳарларида – Труада, Провенда, Брида, Ланьида ва бошқа жойларда деярли бутун йил бўйи савдо-сотиқ қилинар эди. Уму-ман, савдо оборотларининг .миқёси ва ташқи савдода иштирок этиш жиҳатидан Франциянинг шимоли-шарқий вилоятлари жа-нубий шаҳарларга қараганда ҳали орқада адилар. Аммо, иккин-чи томондан, шимолдаги ҳунармандчилик ишлаб чиқариши жанубдагига нисбатан камроқ ривожланган эди. Шимоли-шарқ-нинг савдо-сотиқ муносабатлари қисман халқаро айирбошлаш (Германия, Нидерландия, Шимолий Италия билан савдо-сотиқ қилиш), қисман шимоли-шарқий вилоятлар ўртасидаги ички айирбошлаш характерига эга эди, шунинг ўзи билан Шимоли-Шарқий Франциянинг кенг ички бозорига асос солинди. Ана шу ички бозор заминида келажакда умумфранцуз миллий бозори вужудга келиши лозим эди. Париж кўпроқ савдо ва саноат мар-кази аҳамиятига молик бўлиб, бунга фақат шимолий ва шимо-ли-шарқий вилоятларгина эмас, балки шимоли-ғарбий ва ғарбий райснлар ҳам яқинлаша бошладилар. Короллик пойтахтининг Сена, Марна ва Луара сингари буюк дарё ҳавзасида жойлаш-ганлиги уни шаклланаётган миллий, иқтисодий, тил ва маданий алоқаларнинг табиий марказига айлантирди|
Биринчи Катгетинг-лар ҳокимияти дастлаб тамомила заиф эди. X ва XI асрларда Франция Ғарбий Европанинг энг тарқоқ монархияларидан бири эди. Корольбу ерда князь-феодаллардан бирининг, ҳаттоки куч-ли бўлмаган. князь-феодалнинг оддийгина ўрнини эгалларди. Кўпгина қўшни йирик феодаллар, ҳар қайсиси ўз ҳолича корол-дан кучлироқэди. Ва фақат феодалларнинг ўзаро рақиблиги, чер-ковнинг, кейинроқ эса шаҳарларнинг Капетингларни қўллаб-қуз-ватлаши, бу династия вакилларининг усталик қилиб, оҳиста сиёсат юргизиши биринчи пайтларда лоақал ўз уруғининг корол-лик унвонини қўлдан чиқармай, балки уни наслдан-наслга мерос қилиб қолдириш имконини берди. Король ўзининг меросий до-менида – Иль де Франс герцоглигида озми-кўпми хўжайин эди. Бу нисбатан камбар минтақа бўлиб, шимолдан жанубга қараб чўзилиб кетган ва аммо иккита каттагина шаҳарни – Париж билан Орлеанни ўз ичига олган эди, шу билан бирга, бу терри-торияга бошқа мулклар ҳам суқилиб кирган эди.
Король домени (юрти): территорияси Франциядаги икки му-ҳим дарёнинг, яъни Сена билан Луара дарёсининг ўрта оқим бўйларидаги ерларни ўз ичига олса-да, лекин бу дарёларнинг мансаблари, қуйи ва юқори оқимлари бўйларидаги жойлар бош-қа феодалларга қарашли эди. Қороль доменини ҳалқа қилиб ўраб олган энг йирик феодал князлик мулклари қуйидагилар эди: шимолда – Фландрия графлиги, Нормандия герцоглиги, Бретань герцоглиги, ғарбда – Анжи. графлиги ва Аквитания гер-цоглиги, жанубда – Овернь графлиги ва сўнгра Тулуза (Лаге-док) графлиги, шарқда – Шампань графлиги ва Бургундия герцоглиги бор эди. Бу энг йирик герцоглик ва графликлардан ташқари, кичик миқёсда ўнлаб бошқа мустақил феодал ерлари ҳам бор эди. Ҳатто король ўзига қарашли доменда ҳам маҳал-лий баронларга қарши қаттиқ кураш олиб борарди. Король Париждан Орлеанга борганида уни кўпдан-кўп қуролли муло-зимлар албатта қузатиб боришлари керак эди. Ҳокимиятни ота-дан ўғилга мерос қилиб қолдириш одатини сақламоқ учун Ка-петинглар X–XI асрлар даврида ва ҳатто XII асрнинг биринчи ярмида ҳам король валиаҳдига ўзи ҳаёт вақтидаёқ тож кийги-зиш урф-одатини бажарар эди. «Қари король» ёнида одатда, бошқа «ёш король» ҳам королликни бошқарар эди|'-
Қирол ҳокимиятининг кучая бошлаши. XII асрнинг биринчи ярмидагина Людовик XI ва Людовик XII ҳукмронлик қилган
даврда король ҳокимияти бир қадар юксала бошлади. Людовик VI Семиз (1108–1137) деярли бутун ўттиз йиллик ҳукмронлик даврини ўз доменидаги баронларга қарши кураш билан ўтка-зиб, пироварди уларни ўзига бўйсундиришга муваффақ бўлди. Шимолий Францияда саноат шаҳарларининг гуриллаб ўсиши муҳим сиёсий натижаларга эга бўлди. Франциянинг бу қисмида юқорида кўрсатиб ўтилганидек, шаҳарлар коммуна ҳуқуқини олиш учун зўр бериб ва қаттиқ ҳаракат қилдилар. Людовик VI бошда иккиланиб, шаҳар ҳаракатига нисбатан дарҳол қулай мавқеини эгалламади. Аммо Людовик VII даврида (1137–1180), айниқса ундан кейинги король – Филипп II Август давридаёқ короллик ҳокимияти шаҳарларнинг маҳаллий феодалларга қар-ши олиб борган курашида шу шаҳарларни қатъиян қўллаб-қув-ватлади.
Людовик VII даврида король сулолавий никоҳ йўли билан жануби-ғарбдаги жуда катта герцогликни – Аквитанияни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Аммо, тез орада король Элеонора Аквитанская билан қўйди-чиқди бўлгандан кейин бу катта сиё-сий ютуқ пучга чиқди. Бунинг устига Элеонорага шошиб-пишиб уйланиб олган инглиз короли Генрих II Плантагенет бу энг бой вилоятнинг эгаси бўлиб олди ва Капетингларнинг хавфли ра-қибига айланди. XII аср ўрталарида Франциянинг деярли бутун ғарби (айни замонда Анжу графлари бўлган) инглиз Планта-генетлари қўлига ўтди; Плантагенетлар мулкига Анжу, Бретань, Аквитания, Гасконь, Оверниннинг бир қисми» Турень, Пуату, Мен, Франциянинг шимолидаги Нормандия герцоглиги кирар эди. Француз мулкларига эга бўлган Плантаге-нетлар Франция королининг вассаллари ҳисобланардилар. Аммо бу вассалларнинг мулклари король доменидан бир неча марта каттароқ эди/
Людовик VII иккинчи салиб юришда қатнашди, лекин бу юриш унга кам фойда келтирди. Лекин король йўқ вақтида мамлакатни идора қилиб турган аббат Сугерий ҳам маҳаллий баронларга қарши муваффақиятли курашни давом эттирди.
Шаҳарларнинг феодалларга қарши олиб борган курашларида Сугерий ҳам бу шаҳарларни зўр бериб қўллаб-қувватлади. Ни-ҳоят, савдо божлари кўпайиб борганлиги туфайли, шунингдек^ король ер-мулкларидан келадиган даромадларнинг ортиб бори-ши натижасида ўсиб борган короллик молия ишларини ғоят зўр қобилият эгаси бўлгян Сугерий тартибга туширди.
Людовик VII нинг ўғли Филипп II Август (1180–1223) ўз ҳукмронлиги остида француз ерларини бир-лаштириш сиёсатини изчиллик билан олиб бориб, бу ишда порлоқ ютуқларни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Филипп II қироллик доменида жойлашган француз шаҳарларига ҳам феодалларга қарашли худуддаги шаҳарларга ҳам ҳомийлик қилди. Филипп II ўзи ҳукмронлик қилган даврнинг бошларидаёқ шимолдаги Пикардияни ва Вермандуани ўз доменига қўшиб олган эди. Унинг Плантагенетлар билан бундан кейинги олиб борган кураши катта ғалаба билан амом болди.
XV асрнинг охири -XVI асрнинг бошларига келиб Францияда миллатнинг вужудга келиши учун барча шарт-шароитлар мавжуд эди. Айрим тарқоқ феодал мулкларидан француз қироллигининг ягона умумий территорияси ташкил топди. Вилоятлар-даги маҳаллий тиллар (шева ва диалектлар) билан бир қаторда, Париж диалекти асосида ривожланган ягона француз адабий тили вужудга келди. Урта асрлар охирига келганда Франция иқтисодий жиҳатдан аллақачон бир бутун ўлка тусини олди;' мамлакатда „умум француз бозори ташкил топиб, унинг маркази шимолда эди; француз маданияти ўз миллий хусусиятларига эга бўлиб, у адабиётда энг равшан .ифодаланди. Юз йиллик уруш-нинг замондоши бўлган Жан Фруассарнинг (1337–1404) машҳур «Хроникаси» илк француз бадиий прозасининг порлоқ намунасидир. Людовик XI нинг биографи Филипп де К о м-миннинг (1446–1511) «Мемуарлари» адабий ва сиёсий жи-ҳатдан катта аҳамиятга эга бўлди. Филипп де Комминнинг бар-ча асарлари Франциянинг бирлиги учун кураш идеяси билан суғорилга.н. Асарларининг бир қисмини жонажон француз тили-да' ёзган Эсташ Дешан (1340–1407) йирик шоир, кўп бал-лада, қўшиқ ва сатираларнинг автори эди. Дешан энг илк давр-даги француз гуманистларини-нг бири, италиялик машҳур ёзув-чи-гуманист Петрарканинг эҳтиросли муҳлиси эди.
Урта асрлар охирига келганда «француз» сўзининг асл маъ-носи ўзгарди. Илгари маҳалда у фақат «Франциянинг шимолий аҳолиси» деган тор маънода ҳатто «фақат Иль де Франс аҳоли-си» деган тушунчани билдирарди, эндиликда аҳолининг қайси вилоятда туғилган ёки яшаганлигидан қатъи назар, француз қироллигининг ҳар бир аҳолиси француз деб аталадиган бўлди. 1532йилга келиб Франция ерлари қирол олдида батамом бирлашди.



Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish