Жаҳон тарихи” кафедраси “Жаҳон тарихи (Ўрта асрлар тарихи)”



Download 0,52 Mb.
bet26/43
Sana12.04.2022
Hajmi0,52 Mb.
#546114
TuriРеферат
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   43
Bog'liq
Урта асрлар тарихи мажмуаси 2012 йил

XII–XV АСРЛАРДА ГЕРМАНИЯ.
XII–XV асрларда Германияда ишлаб чиқариш кучлари кўзга кўринарли даражада ўсди. Ўрмон ерларини қисқартириш ҳисобига ва ботқоқлик жойларни қуритиш йўли билан экин майдонларини кенгайтириш маъносида ҳам, қишлоқ хўжалик қурол-асбобларини такомиллаштириш (яъни қишлоқ хўжалигида плугларни яхшилаш, темир асбоблар сонини кўпайтириш, далаларни ўғитлаш ва ҳ. к.) маъносида ҳам деҳқончилик катта-катта ютуқларга эришган эди. Оддий ғалла– жавдар, сули, арпа, баъзан буғдой билан бир қаторда маданий--техника экинлари: зиғир, вайда ривожлана бошлади. Полизчилик, боғдорчилик, узумчилик, хмелчилик (уруғи пиво пиширишда ишлатиладиган ўсимлик) қенгайди.
Айни замонда Германияда шаҳарларнинг ривожланиши, хусусан бу асрларда жуда авж олди. Рейн ва Дунай дарёлари бўйларидаги эски ва янги шаҳарлар гавжум саноат марказларига айланиб, қисман Германиянинг ички вилоятлари билан, қисман қўшни мамлакатлар Франция Нидерландия, Италия, Венг-рия, Болқон мамлакатлари билан катта савдо-сотиқ ишлари ол.иб бордилар. Мовут тўқиш, сурп ишлаш, металлсозлик, мўйна-чилик, турли хил қурол-яроғлар ишлаш немис ҳунармандлик цехларининг асосий машғулоти ҳисобланарди. Рейн дарёси бўйидаги Кёльн ва Вормс, Майн дарёси бўйидаги Франкфурт, Юқори Дунай районидаги Ульм, Нюрнберг, Аугсбург бу даврдаги немис шаҳарларини саноат жиҳатдан ривожлантиришда етакчи ўрин тутдилар.
Бироқ, мамлакатда товар хўжалиги ривожлана бошлашига қарамай, XII–XIII асрларда Германия ҳар қалай тарқоқ феодал мамлакат бўлиб қолмоқда эди. Герцогликлар ҳам бошқа дунёвий ва руҳоний князликлар сони кўпаймоқда эди. Импера-тор бошқа йирик феодаллар орасида^аожйен, яъни олий сеньор бўлиб қолмоқда эди. Йирик феодаллар бу вақтда узил-кесил ворис территориал :князларга айланиб бормоқда эдилар. Маҳал-лий товар алоқаларининг ривожланиши уларнинг маҳаллий ҳо-ким сифатидаги ролини кучайтирарди. Марказий короллик-им-ператорлик ҳокимияти эса шаҳарлар билан заиф боғланган эди. Франция ва Англияда шаҳарларнинг король ҳокимияти билан сиёсий иттифоқи бор эди. Германияда эса шаҳарларнинг король ҳокимияти билан бундай сиёсий иттифоқи юзага келмади. Германия хукмдорллари, жумладан, шаҳарларнинг маҳаллий феодалларга қарши олиб борган курашида шаҳарларга бирор-бир жиддий кўмак берганлари йўқ. Қисман бунга сабаб шуки, немис шаҳарлари сиёсий саҳнага кейинроқ келиб чиқди, Бир қанча ҳолларда ички савдога ниобатан ташқи, қисман транзит савдб-сотиқнинг устунлиги ҳа:м бу ерда маълум роль ўйнади. Аммо Германия король ҳокимиятининг шаҳарлар билан иттифоқининг йўқлигига асосий сабаб–Герман императорларининг агрессив ташқи сиёсат олиб боришлари эди. Италиядаги урушлар, бой итальян шаҳарларининг эксплуатация қилиниши, «дунёга ҳоким бўлиш» планлари, Шарқий Европадаги ва Яқин Шарқдаги бос-қинчиликлар – мака буларнинг ҳаммаси короллар-император-ларни Германиядаги ички сиёсат вазифаларидан четга чалғитиб, уларни немис шаҳарлари тақдирига бефарқ қарайдиган қилиб қўйди. Айни вақтда тугалмас урушлар императорларни йирик ва майда феодалларга (князь ва рицарларга) буткул қарам қилиб қўйди. Чунки императорнинг ҳарбий ресурслари ана шу йирик ва майда феодалларнинг ўз гарданларида.ги вассаллик мажбуриятларини бажаришларига бутунлай боғлиқ эди. Штауфенларучинчи герман династиясининг тарихи (1138–1254 йиллар) герман императорлари юргизган ташқи босқинчилик сиёсати Германиянкнг ички сиёсати бобида нақадар ҳалокатли оқибатларга оли.б келганлигини айниқса яққол кўрсатиб беради.
Штауфенларнинг идора қила бошлаши. Франкон династия-сини идора қилиш бефарзанд Генрих V билан тамом бўлгаидан кейин, Германияни бир оз вақт Лотарь Саксонский (1125–1137) бошқарди. У кучли император эмас эди ва, шу важдан, Штау-фенлар хонадони билан Вельфлар хонадони ўртасида ҳийла ишлатишга мажбур. бўлди, чунки Штауфенлар Швабия герцог-лари бўлиш билан бирга, Франконияда ҳам кучли таъсирга эга эдилар ва Бавария герцоглари эса Вельфлар хонадонига мансуб кишилар эдилар. Лотарь Бавария герцоги Генрих Мағрур билак яқинлашиб, унга ўз қизини никоҳлаб берди. Лотарвинг ўғиллари бўлмаганлигидан, у вафот этгандан сўнг, Вельфлар айни замон-да Саксониянинг ҳам герцогла-ри бўлиб олдилар. Вельфларнинг кучайиб кетаётганлигидан бетоқат бўлган князлар Конрад Штауфенни император қилиб сайладилар. Конрад III (1138– 1152) иккинчи салиб юришида қатнашган эди. У ўз ҳукмронли-гининг колган вақтини Вельфлар билан курашга бағишлади. Генрих Мағрурнинг ўғли Генрих Шернинг ёшлигидан фойда-ланган (Генрих Мағрур 1139 йилда вафот этди) Конрад Вельф-лардан Баварияни тортиб олиб, уларга фақат Саксонияни қол-дирди. Конраднинг тахт вориси Фридрих I Барбаросса даврида Штауфенлар династияси энг зўр қудратга эга бўлди.
Фридрих I Барбаросса ва унинг Италияга қилган юришлари. Фридрих I Барбаросса (Сариқ соқол) 38 йил ймператорлик қилди (1152–1190). У шафқатсиз, тажовузкор, ғоят шуҳратпараст ва маккор сиёсатчй эди. Фридрих Баварияни Вельфларга қай-тариб бериб, уларни тинчитгач, салиб юришлари натижасидз бойиган Италияга ўзининг бутун диққат-эътиборини қаратди. Фридрих Римда тож кийиш пайтидаёқ (1154–1155 йилларда) итальян шаҳарларининг бойиб кетганлигига ,ва айни замонда Италиянинг сиёсий жиҳатдан заифланиб қолганлигига инонган эди. Бунга сабаб шуки, Италияда папа, феодал территориал князлар ва шу вақтга келиб амалда шаҳар-республикаларга ай-ланган шаҳарлар бир-бировлари билан душманлашиб юришарди. Фридрих I дастла.бки пайтда папа билан дўстона муносабатда бўлишга интилди. Рим шаҳарликларининг демократик раҳбари бўлиб, Рим республикасига асос солишга ҳаракат қилган (1143-йилда) ва папани дунёвий ҳокимиятдан маҳрум қилмоқчи бўлган Арнольд Брешианскийни Фридрих I дабдурустдан папага тутиб . берди. Арнольд. Брешианский папа зиндонига ташланди, унинг жасади эса гулханда 'куйдирилди (1155 й.). Рим республикаси тугатилди.
Аммо, орадан сал вақт ўтмай, императорнинг папа* билан му-носабатлари жуда ёмонлашди. Икки орада душманлик пацдо бўлди. Папа куриясида, Римда император папа қўлидан «бене-фиций» тарзида тож олди ва шу сабабдан у папа айтганларига қулоқ солмоғи лозим, деб баён қилинган эди. 1157 йили Безансондаги рейхстагда папа вакили (легати) ана шу ҳақда очиқдан-очиқ гапирган эди. Иккинчи томондан, Барбароссанинг ўзида Италияни батамом тобе қилиш ва уни қулоқ қоқмай бўйсуна-диган вилоятга айлантириш плани вужудга келди. Фридрйх ўша замонда ғоят кўп ҳисобланган қўшин билан 1158 йилда Италиягa кириб келди (воқеанавислар, муболаға қилиб бўлса керак» Фридрих 100 минг кишилик қўшин бошлаб келган дейдилар). Амалда бу юриш Италияни янгидан истило қилиш эди. Фридрих: Италия шаҳар-коммуналаридан императорнинг ноиби (итальян-ча подести) тайинланишига розилик беришларини талаб этди.
Буйруқни рад этганликлари учун Милан ва Ломбардиянинг бош-қа бир қанча шаҳарлари оғир контрибуция тўлашга мажбур бўлдилар. Барбаросса 1158 йилнинг 11 ноябрида Ранкаль водипскда (Пьяченца шаҳрига яқин жойда) катта сейм чақириб, унга Италиянинг барча энг йирик феодалларини ва Италия шаҳарла-оининг вакилларини таклиф этди. Ана шу сеймда Ранкаль қарорлари деб аталган қарорлар қабул қилиниб, улар им-ператорнинг Италиядаги ҳокимиятини чекланмаган ҳокимиятга айлантирди. Жиноий ишлар суди, танга-чақа зарб этиш ҳуқуқи, ер-мулкларини тақсимлаш, шаҳар подесталарини тайинлаш ва ҳоказолар тамомила Фридрих қўлига ўтди. Юстиниан кодекси (қонунлар мажмуаси) руҳида тарбия топган Италиянинг Бо-лонья мактаби юристлари император хизматиға кириб, унинг учун трактатлар туздилар. Улар бу трактатларда Фридрих ҳоки-мияти абсолют ҳокимият эканлигини ва бу ҳокимият унга Рим цезарларидан мерос бўлиб ўтганлигини даъво қилиб чиқдилар. Бу трактатларда, император «ердаги жонли қонундир» деб ёзилган эди.
Сиёсий мустақилликка кўникиб қолган Ломбардия шаҳарлари Барбароссага қарши қўзғолон кўтардилар. Ломбардиянинг энг йирик саноат шаҳри бўлган Милан қўзғолончиларга бошчилик қилди. Қўзғолонга жавобан Барбаросса Милашш босиб олиб (1162 й.), уни жуда қаттиқ жазолади, Милан шаҳари тевараги-даги қўрғон деворлари ва кўп бинолар вайрон қилиб ташланди. Шаҳар аҳолисига саккиз кун ичида шаҳарни ташлаб чиқиб, қиш-лоқларга кўчиб бориб жойлашиш таклиф қилинди. Милан ша-ҳарини чўлу биёбонга айлантириш мақсадида, унинг марказий майдонини қўш солиб ҳайдаб, сўнгра унинг пушталарига туз сепилди. Немис рицарлари Милан ёнидаги ўз лагерларида қатл этилган ломбардияликларнинг кесилган каллаларини копток қилиб ўйнашарди.
Шафқатсиз жазолар Италия шаҳарларининг қаддини вақ-тинчагина букди. Тез орада Ломбардия' лигаси номи остида не-мисларга қарши Ломбардия шаҳарларининг иттифоқи ташкил топди. Бу иттифоққа 15 та шаҳар кирди. Шу вақтга келиб ўзи-нинг қаддини ростлаб олган ва саноат ҳам савдо-сотиқ ишларини янгидан йўлга қўйган Милан шаҳари 60-йилларнинг ўрталари--дан бошлаб бу иттифоқда яна асосий роль ўйнади. Штауфенлар-нинг ютуқларидан безовта бўлгак папа Александр III (1159–-1181) ҳам лигага кирди.
1167 йилда Барбаросса Италияга яна катта қўшин тортиб кё-либ, Римни олди. Папа Александр III қочиб кетишга мажбур "бўлди. Император Ломбардия шаҳарларини тинчитмоқчи бўлди, лекин тўсатдан бошланган ўлат касали унинг қўшинларининг сафини хароб этди (25 минг киши ўлди) ва шундан кейин у Германияга қайтишга мажбур бўлди. 1273 йилдан Габсбурглар , сўнгра Люксенбурглар ва яна бироз вақт ўтиб хокимият яна габсбурглар қўлига ўтади.

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish