XII-XV АСРЛАРДА ИТАЛИЯ XIII–XV асрларда Италиянинг иқтисодий ва сиёсий тарақ-қиёти. Қейинги ўрта аср давридаги Италия ғоят нотекис ривож-.ланган бир мамлакат эди. Унинг энг ривожланган қисми шимолий районлар, яъни ЛомбардияобластиваТоскания шаҳарлари эди. Бу ерда энг йирик савдо шаҳар-республикалари – Генуя ва Венеция бор эди. Энг юксак саноат тарақ-қиёти даражасига эришган шахарлар орасида Милан ва Фло-ренция ажралиб турарди. Италия маркази – Папаобласть ёки П а п а д а в л а т и деб аталган ер – қолоқ бир район эди. Бу ерда ривожланган ҳунармандчилик ҳам, савдо-сотиқ ҳам йуқ эди. Маҳаллий аҳолининг бир қисми деҳқончил.ик билан кун кў-рарди, бир қисми зиёратчиларга ва Рим черковининг кўп соили руҳонийларига хизмат қиларди. Италиянинг жануби – Икка-лаСицилияқиролиги–Штауфенлар ҳалокатидан кейин француз феодаллари ҳукмронлиги остига ўтган эди. Уларга француз Капетингларидан бири бўлган Карл Анжуйский (1268 йилдан) бошчилик қиларди. Маҳаллий аҳоли учун бу ҳол шу аҳолини эксплуатация қилишни янада кучайтириб юборган янги ажнабий феодалларнинг кўплаб оқиб келишини билдирар-ди. Очкўз «француз келгиндилари» ер- мулкларни босиб олар ва турли йўллар билан феодал рентасини оширардилар. Француз феодаллари Шарқ мамлакатларига нисбатан тутган ўз сиёсатлари натижасида Жанубий Италиянинг араб мамлакатлари билан олиб борган савдосига катта путур етказдилар, ҳолбуки илгари Штауфенлар бу мамлакатларни қўллаб-қувватлаган эди-лар. Босқинчи-француз феодалларига нафрат кўзи билан қара-ган сицилияликлар 1282 йилда қўзғолон кўтариб, оролдаги француз ҳарбий кучларини қириб ташладилар. Қўзғолон 1282 йил 31 март куни кечқурун Палермода бошланди. Бу қўзғолон «Сицилия оқшоми» номи билан тарихга кирган, чунки оқшом-да чалинган қўнғироқ қўзғолонни бошлаш учун сигнал бўлиб хизмат қилган эди. Апеннин ярим оролини ҳамон ўз қўлида сақлаб турган французларнинг жазо чораларидан қутулиб қолмоқ учун сицилиялик феодаллар Арагон ҳокимияти остига ўтДилаР (1302 йилдан). 1445 йилда Арагон Неополь короллигини ҳам босиб олишга муваффақ бўлди. Шундай қилиб, Италиянинг бутун жануби узоқ вақтгача ана шу ажнабий давлат составига киритилди.
XIII–XV асрларда Италиянинг шимолий шаҳарлари энг кўл равнаққа эришдилар.Бу шимолий шаҳарлар ижтимоий ва сиёсийтузумининг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида қуйидаги иккита шаҳар: шаҳар-республика доирасидан анча ташқарига чиққан йирик савдогарлар денгиз давлати намунасини кўрсат-ган Венеция ва энг ривожланган саноат маркази, энг кескин син-
фий кураш "майдони бўлган ва айни замонда янги итальян Ре-нессанс (Уйғониш) маданиятининг асосий маркази ҳисобланган Флоренция айниқса равшан тушунча беради.У Венецияреспубликаси. «Адриатика маликаси» бўлган Венеция XIII асрдаёқ улкан денгиз давлати бўлиб олган эди. XIV– XV асрларда унинг ерлари янада кенгайди. Италиядаги Адриа-тика денгизи соҳиллардан ташқари, у Мореянинг (қадимги Пелопоннеснинг ўрта асрдаги номи) жанубий қисмини, Эгей денгизидаги Эвбея оролини, Қиклад оролларининг бир қис-мини, шунингдек, Крит оролини ва XV аср охиридан бошлаб Кипр оролини эгаллаган эди. Венециянинг жуда катта савдо флоти бор эди. Унинг Урта денгизнинг шарқий ярмидаги савдоси XV асрга келиб деярли монопол характерга эга бўлди. Визан-тия, Миср, Сурия, Эгей денгизи ороллари савдо-сотиқ масала-сида тамомила Венецияга қарам эдилар. Аммо Венеция кема-лари Ғарбий Европа–Испания, Португалия, Жанубий Франция, Англия ва Нидерландия гаванларига ҳам мунтазам қатнаб ту-рарди. Венециянинг ўзи 200 минг аҳолига эга бўлган улкан ша-ҳар бўлиб, бу аҳоли савдо-сотиқдан ташқари, саноат билан ҳам шуғулланарди. Венеция мовутлари ва ипак газламалари, венеция ойнаси, қурол-яроғи, қаҳрабодан ишланган буюмлари (тасбеҳ, маржон ва ҳоказолар) бутун Европа бўйлаб тарқалар-ди ва Шарқ бозорларида кўплаб сотиларди. Яқин Шарқнинг Ғарбий Европа билан олиб борган савдосида асосий даллол бўлган Венеция Европада пул муомаласининг ривожланишига катта таъсир кўрсатган эди. Венециянинг олтин дукатлари кўп асрлар давомида Европада халқаро валюта бўлиб қолган эди.
Венеция ўзининг энг хавфли рақобатчиси – Генуя билан узоқ вақтгача шиддатли кураш олиб борди. Урта денгизнинг ғар-бий ярмида ҳукмронлик қилган Генуя савдо республикаси шу денгизнинг шарқий ярмига, Венециянинг «таъсир доираси»га ҳам ўтиб киришга интилар эди. Генуя Венецияга қарши Византияни қўллаб-қувватларди ва венецияликлар иштирокида салибчилар томонидан барпо этилган Латин империясининг ўзини қулатишга кўп ёрдам қилган эди. Қора денгиз соҳилида Генуянинг кўпдан-кўп мулклари бўлиб, Қримдаги Кафа, Балаклава ва Судак шаҳарлари унга қарар эди. Генуя Адриатика денгизига ҳам киришга уриниб кўрди. 1298 йилдаёқ генуяликлар Адриа-тика денгизидаги Курцол ёнидаги денгиз жангида Венеция фло-тини яксон қилдилар. Шундан кейин ҳам кураш яна бутун бир асргача давом қилди. XIV аср ўрталарида генуяликлар Адриа-тика денгизи соҳилида Венециядан унча узоқ бўлмаган жой-даги Кьожа портини босиб олдилар. Аммо пироварди, Венеция-нинг ҳар ҳолда қўли баланд келди. 1380 йилда Кьожа портига яқин жойда қатъий жанг бўлиб, Венеция флоти Генуя флотини тамомила янчиб ташлади. Шу вақтдан бошлаб генуяликларнинг Урта денгизнинг шарқий қисмидаги. ҳукмронлиги барҳам топди. Венеция кемалари ҳатто Қора денгизга ҳам кирадиган бўл-дилар. Генуяликларнинг Қримдаги савдо колонияларидан сал нарироқда, Дон мансабида, XIV аср бошларида венециялик-ларнинг Тана факторияси (ҳозирги Азовга яқин жойда) таш-кил этилган эди.
Апеннин ярим оролининг ўзида Венеция анча катта терри-торияни босиб олган эди. XV асрда Верона, Падуя, Брешия ва Равенна шаҳарлари Венецияга бўйсунардилар. Болқон ярим оролининг шимоли-ғарбий Далмация соҳилини ҳам Венеция назорат қилиб турарди.
Венеция республикасининг сиёсийтузуми. Бутун ўрта аср давомида Венеция савдо-олигархия республикаси бўлиб қола-верди. Қудратли шаҳар патрициати (унда савдогарлар, банкир ва дворянларнинг оилалари ўз манфаатлари жиҳатидан бир-бировлари билан чирмашиб кетишган эди) ўз ҳокимиятини қиз-ғанчиқлик билан^қўриқлаб, бу ҳокимиятда ҳатто аҳоли ўрта та-бақаларининг қатнашишига ҳам йўл қўймас эдилар. Венеция бошқармасининг ғоят мураккаб системаси ана шу мақсадга хизмат қилиши лозим эди. Венеция республикасининг тепасида дож (латинча айнан «герцог» демакдир) турган бўлиб, у Ве-нециянтднг энг зодагон патрициат хонадонларига мансуб одам-лар орасидан умрбод сайлаб қўйилар эди. Дожнинг ҳукумати сенат эди, сенат эса кичик кенгаш ёки синьория томонидан расмийлаштириларди. Сеньория, ўз навбатида, республиканинг олий қонунчилик ва назорат қилиш органи ҳисобланган Катта кенгаш тарафидан сайланарди.
1297 йилда Катта кенгаш «ёпиб қўйилди». Катта кенгаш аъзоларини сайлаш ҳуқуқи маълум аристократик хонадонларга (жами бўлиб бир неча ўнлаб оилаларга)гина берилди. Бу хона-донларнинг ҳаммаси алоҳида «олтин китоб»га ёзиб қўйилган эди. Венецияда 1310 йилда катта фитна фош этилди, фитначи-лар олигархия режимини ағдариб ташлашни мақсад қилиб қўй-ган эдилар. Фитна бостирилди. Шундан кейин Венеция давлат тузуми янада тор доирадаги олигархия диктатураси хусусият-ларга эга бўлди. Олигархия ўз ҳукмронлигини сақлаб қолиш учун фавқулодда органлар барпо этди, бу органлар дўқ-пўписа қилиш, зимдан ўлдириш ва қийноқ-азобга солиш йўли билан ўша вақтдаги мавжуд сиёсий режимни демократлаштирмоқчи бўл-ган одамларни қаттиқ жазоладилар. «Қирқлар кенгаши» ва «Унлар кенгаши» ана шундай органлар ҳисобланарди. Бу фав-қулодда трибуналлар баъзан якка бир шахс ҳокимиятини ўрна-тишга уринган зодагонларнинг вакилларини ҳам бурдалаб таш-ларди. Дожларнинг ўзлари ҳам ана шу даҳшатли органлар назорати остида ишлардилар. Давлат тўнтариши ясамоқчи бўлган дож Марино Фальерининг 1355 йилда бошини танасидан жудо қилдилар.
Венеция республикаси актив агрессив ташқи сиёсат юрги-зарди. Дастлаб Византия, кейин эса Генуя билан, ниҳоят, Тур-кия билан олиб борилган кураш Венеция ҳукуматидан жуда катта молиявий маблағни ҳарбий ва дипломатик воситаларни талаб қилди. XVI асрда ва ундан кейинги асрларда Ўрта ер денгиз савдосида ҳукмронлик вазиятни сақлаб қолиш, Венеция республикасига янада қийинроқ бўлди. Чунки XVI асрда ва ундан кейинги асрларда Ғарбий Европада йирик марказлашган дав-латлар таркиб топиб, бу давлатларнинг бир қисми энди улкан мустамлакаларни қўлга киритган ва жаҳон бозоридаги савдога қатнаша бошлаган эди. Бундай шароитлар дипломатик Венеция республикаси учун катта аҳамиятга эга бўлди. Венециялик-лар Европада биринчи у ёки бошқа саройга тайинланган доимий элчилар (резидентлар) юбора бошладилар. Элчилар ўзлари яшаб турган мамлакатда нималар бўлаётганлигини Венецияга батаф-сил хабар қилиб туришлари лозим эди. Венеция элчиларининг бизнинг замонамизгача етиб келган архивлари фақат Венеция-нинг ўзининг тарихи (унинг савдоси ва ташқи сиёсати тарихи) учун қимматли материал берибгина қолмайди, балки у Вене-циянинг дипломатик ёзишмаларида акс этган Европадаги бошқа мамлакатларнинг ташқи ва ички сиёсатини ўрганиш учун ҳам кенг маълумотлар беради.
Флоренция. «Италия Афинаси» ҳисобланган Флоренция Арно дарёси соҳилларида жойлашган. V асрдаг.ина юзага келган ва VII аср охиридан сал бурунроқ анчагина катта шаҳарга айланган .Венециядан фарқ қилиб, Флоренция антик даврдаёқ мавжуд эди. Байроқ у ўрта аср даврига келибгина йирик саноат маркази бўлиб қолди. Урта аср Флоренциясининг асосий бойлиги мовут эди. XIII асрдаёқ Флоренцияда мовут тўқиб чиқариш учун унинг маҳаллий жуни кифоя қилмас эди. Жунни чет эллардан – Испания, Жанубий Италия, ҳатто Англия ва Шотландиядан ташиб келтириларди. XIV аср ўрталарида Флоренцияда юқори сифатли мовутдан бир йилда ўн минглаб тўп ишлаб чиқарадиган ма-нуфактура типидапг йирик мовут ишхоналари сони 200 дан ор-тар эди. Флоренцияда мовут ишлаб чиқарадиган саноатдан ташқари, ипак газламалари тўқиш, мўйначилик, заргарлик ҳу-нарлари тараққий этган эди. Ниҳоят, Венеция ва Генуяга қара-ганда Флоренция кўпроқ савдо-судхўрлик ва банк операциялари маркази ҳисобланарди. Рим билан қўшничиликда яшаган флоренциялик банкирлар папа курияси билан эртароқ яқинлашди-лар. Папаларнинг ақлга сиғмайдиган даромадлари асосан Флоренция банкларига келиб тушарди. Папалар фақат Италия-дагина эмас, балки бутун Европада ҳам ўзларининг черков да-ромадларини йиғишни кўпинча флоренциялик банкирларга топ-шириб қўйдилар. Италия шаҳар республикалари орасида Фло-ренция биринчи бўлиб олтин танга зарб қила- бошлаган эди (1252 йилдан). Флоренция флоринлари ўзининг салмоғига кўра халқаро савдода жуда кенг тарқалиб, Венеция дукатлари билан муваффақиятли рақобат олиб борди.
Флоренциянинг ижтимоий-иқтисодий ва профессионал қиё-фаси унинг ўзига хос цех системасида акс этди. XIII ва XIV аср-ларда Флоренцияда жами 21 цех бўлиб, улардан еттита катта цех бошқа мамлакатлардаги сингари ўрта аср ҳунармакдлари-нинг оддий бирлашмаларидан иборат бўлмай, балки таркиб то-паётган капиталистларнинг: саноатчилар, савдогарлар, банкир-ларнинг союзлари, қисман энг юқори ҳақ олувчи интеллигенг касбли вакилларнинг корпорациялари эди. Флоренциянинг еттита катта цехи таркибига: мануфактурачилар – мовутсозлар, жун билан кўтара савдо қилувчи савдогарлар, ипакчилар, мўйначи-лар, банкирлар, дорихона врачлари ва юристлар (нотариуслар, адвокатлар ва ҳ. к) кирар эди. Савдогарлар ва саноатчилар, цех ташкилотларидан ташқари, Урта денгиз бўйидаги турли бозорларда асосан товарни пуллаш муддаосида юрган корхона эгала-рининг айрим группаларини бирлаштирган яна кўпдан-кўп компанияларга эга эдилар.
1330 йилдаёқ Флоренция аҳолиси 90000 киши эди. Бу аҳолининг асосий қисмини кўпинча ўз уйида мануфактура-чиларга ишловчи мануфактура ишчилари ташкил қилар эди. Ишчилар бирор-бир цех ташкилотларига эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум этилган эдилар ва уларни ўз хўжайинлари – мануфакту-рачилар энг шафқатсиз эксплуатация қилардилар. Жун титувчи ишчиларнинг аҳволи айниқса оғир эди.
Флоренциянинг сиёсий тузуми.XII–XIII асрлардаёқ Флорен-цияни кескин сиёсий кураш ич-ичидан кемира бошлади. Гибел-линлар дворянлар тўдасини ташкил қилардилар. Гвельфлар йирик буржуа тўдасига кирардилар. 1250 йилда гвельфлар ги-беллинлар устидан тамомила ғалаба қозондилар. Шунинг нати-жасида дворянларнинг бир қисми Флоренциядан ҳайдаб юборил-ди, бошқа қисми сиёсий жиҳатдан анча чеклаб қўйилди. «Адолат ўрнатиш» деган дабдабали ном остидаги 1293 йилги консти-туция Флоренцияда йирик буржуазия ҳукмронлигини узил-кесил расмийлаштирди. Республиканинг олий органи – синьория–< составига катта цехлар еттита (ҳар цехдан биттадан) вакил сай-ладилар, кичик цехлар (гарчи улар 14 та бўлса ҳам) сеньорияга ҳаммаси бўлиб атиги икки вакил сайладилар. Синьория бош-лиғи – «адолат гонфалоньери (байроқдори)» ҳисобланарди. У синьория вакили ва айни замонда шаҳар лашакарининг қўмон-дони эди^З
Италияда Чомпи қўзғолони. XIV асрнинг иккинчи ярмида Флоренцияда ^айниқса танг вазият юз берди. Шаҳар катталар – грандлар-дво-ря-нлар билан бевосита ҳокимият тепасида турган савдогар-са-ноатчилар қатлами ўртасида ҳам ҳокимият учун кураш кескин-лашди. Гвельфлар тўдаси ичида грандларга ҳеч қанақа ён бермай, 1293 йилги конституцияга қаттиқ риоя қилишни талаб қилган пополан (халқ) ажралиб чиқди. Аммо катта ва кичик цехлар ўртасида, яъни йирик буржуазия билан майда буржуа ҳу-нагшанд элементлар ўртасида ҳам кураш кескинлашди. Ниҳоят, мазлум ва ҳуқуқсиз майда ҳунармандлар ва мануфактуралар-нинг ишчилари аҳолининг қуйи табақаси учун –«ориқ халқ» учун реформалар ўтказишни талаб қилдилар. Ана шу заминда 1378 йилнинг ёзида Флоренцияда чомпи қўзғолони остида маш-ҳур бўлган жуда жўшқин воқеалар бўлиб ўтди. Бу қўзғолонда уч асосий босқични кўриш мумкин.
1378 йил 18 июнда Флоренцияда ҳукмрон синьорияга қарши катта халқ намойиши бўлди. Кичик цехларнинг вакиллари ва Флоренция мануфактураларининг ишчилари, жумладан, чомпи деган умумий ном остида машҳур бўлган, айниқса семизлари (бой гвельф буржуазиясини халқ шундай деб атарди) ёмон кўрган жун титувчилар ва уйида ишловчи бошқа ишчилар бу халқ намойишида қатнашдилар.
18 июндаги чиқишлар каттацехларнинг кичик цехлар фойдасига ён бериши билан тамом бўлди, кичик цехларнинг синьориядаги ҳукумати анча кенгайтирилди. Аммо чомпи ҳеч нима олмади. Шундан кейин, 1378 йилнинг 20 июлида, Флоренция халқ оммасининг янги чиқиши бўлди. Бу сафар чомпи ҳаракатда асосий роль ўйнади ва баъзи бир ён беришларга эришди. Ҳаракат қатнашчиларидан бирининг – ишчи Микель Ландо иштирокида янги синьория ташкил этилди, Микель Ландо гонфалонь-ер, яъни синьориянинг раиси қилиб сайланди. Кейин маълум бўлишича, Ландо ҳаракатга хиёнат қилган. Лекин бошда ишчиларЛандога ишониб, унга катта умидлар боғлаган эдилар.
Янги ҳукумат бир қанча реформалар қилди. Жумладан, май-да ҳунармандлар ва чомпиларнинг ўзлари учун учта янги цех (улар орасида жун титув цехи) вужудга келтирилди. Мол-мулк ва даромадларга прогрессив принципда солиқ солинадиган бўл-ди, қарзларни тўлаш муддати чўзилди. Халқ энг ёмон кўрадиган кўпгина гвельф хонадонлари давлат мансабларини эгаллаш ҳу-қуқидан маҳрум қилиндилар.
1378 йил июлида халқ қозонган ғалаба кейинчалик мустаҳкамланмади. Иирик буржуазия ишчиларга иш бермай, ишлаб чиқаришни вақтинча қисқартиб қўйиб, уларни оч-яланғоч қол-дирди. Бойларнинг букўрган тадбирларига қарши курашга янги демократик синьория кучсизлик қилди. Синьориянинг бошлиғи Микель Ландонинг ўзи ҳийла-найранг ишлатиб, буржуазия биланочиқдан-очиқ келишувчилик томонига ўтиб кетди. Ишчилар 1378 йил 31 августда янгидан бош кўтариб чиққанларида, Ландо очиқдан-очиқ буржуазия томонига ўтди ва у билан биргаликда қўзғолонни бостиришда иштирок қилди. Чомпиларнинг енгилиши натижасида уларнинг цехи тугатилди. Солиқ солиш ҳукмрон синфга фрйдали эски формаларга кўчирилди, ҳокимият яна бур-жуазия қўлига ўтди. XV асрнинг 30- йиллари ўрталаригача сиёсийишларга раҳбарлик қилишни ўз қўлида сақлаб келган Аль-биццининг бой гвельф хонадонлари хусусан катта қулайликларга эгабўлдилар, XV acp30- йиллари ўрталарига келиб гвельф хонадонлари Медичилар идора ишларидан сиқиб чиқарилди.
Медичилар истибдоди.1378 йил Флоренция буржуазияси учун беному нишон ўтмади. Флоренция буржуазиясининг республика-даги ҳокимияти бундан буён фавқулодда тадбирлар кўриш йўли билангина сақланиб қолиши мумкин эканлигини у ана шу пайтдан бошлаб тушунди. Альбиццилар энди анашундай «қаттиқ қўллик» сиёсатини ўтказдилар.