Жаҳон тарихи” кафедраси “Жаҳон тарихи (Ўрта асрлар тарихи)”



Download 0,52 Mb.
bet29/43
Sana12.04.2022
Hajmi0,52 Mb.
#546114
TuriРеферат
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   43
Bog'liq
Урта асрлар тарихи мажмуаси 2012 йил

XI–XV АСРЛАРДА АНГЛИЯ
Нормандлар истилоси. XI асрдаги ўрта асрлар Англияси тарихидаги энг йирик воқеа Нормандия герцоги Вильгельм бошлиқ француз-норманд феодаллари томонидан Англияни истило қилиниши бўлди. Бу истило учун Вильгельм Истилочи деган лақаб олди. 1066 йил 14 октябрда Вильгельм Ла-Манш бўғозидан сузиб ўтиб, қарийб 15 минг кишилик катта рицарлар қўшини билан Англия худудига бостириб кирди. Вильгельм қўшинида фақат норманддаргина эмас, балки Францияга қарашли бошқа вилоятларнинг ер-мулк ва крепостнойлар изловчи рицарларй ҳа.м бор эди. Вильгельмга қарши чиққан инглиз короли Гарольд нормандларнинг ҳужумини тўхтата олмади. Бир қисми рицарлардан, бошқа бир қисми деҳқонларнинг пиёда лашкарларидан иборат бўлган инг-ли>еакс қўшинлари Гастингс шаҳри ёнидаги жангда батамом мағлубиятга учради. Гарольд ўлдирилди. Шундан кейин Вильгельм айланма йўл билан Лондонга қараб борди, сўнг Дувр, Кентербери ва Саутворк шаҳарларини босиб олди. Унинг қўшин-лари Лондондан юқорироқда Темза дарёсини кечиб ўтди. Лондон шимолдан кесилиб қолди ва у таслим бўлиши лозим эди.
Вильгельм Лондонга кирди, у бу ерда 1066 йил 25 декабрда Вильгельм I (инглизча Вильям I) номи остида Англия короли деб эълон қилинди. Тож кийиш маҳалида у «король Эдуарднинг асл қонунларига» риоя қиламан деб қасамёд қилди, шу билан у король Эдуарднинг қонуний вориси эканлигини таъкидламоқчл бўлди. Янги королни тан олмаган одамларнинг ерлари мусодара қилиниб, ўзлари Англиядан қувғин қилинадилар, деб қўрқитил-ди. Бироқ, нормандлар ҳукмронлигига қарши Англиянинг шимо-лида чиққан икки қўзғолон (1068 ва 1071 йилларда) аёвсизлик билан бостирилгандан кейингина Вильгельм I нинг ҳокимияти узил-кесил мустаҳкамланди. Бунгача гуллаб-яшнаган Йорк во-дийси нормандлар томонидан вайрон қилинди ва узоқ вақтгача харобазорга айланди. Фақат маҳаллий инглиз-сакс феодаллари-гина эмас, балки қўзғолонда қатнашган деҳқонлар ҳам жазо-ландилар, чунки улар ажнаби-йларнинг ҳукмронлик қилишини истамасдилар. Мамлакат Нормандия услубида қурилган кўп сонли «тўртбурчак » қасрларга тўлиб кетди. Лондоннинг ўзида, Темза дарёси бўйидаги қадимги Рим деворларининг харобаларига яқин жойда Тауэр номли (латинча «минора» сўзидан) мудҳиш король қасри қурилиб, у қаср ҳозиргача сақланиб қолган.
Мамлакатнинг истило қилиниши ва қўзғолонларнинг бости-рилиши натижасида эски инглиз сакс феодалларининг катта бир қисми ўзининг ер-мулкларидан маҳрум қилиниб, уларнинг ўрнини янги француз-норманд келгиндилари эгаллади. Инглиз черковининг епископлари ҳам батамом алмаштирилди. Аввалги инглиз-сакс епископларининг ўрнини француз епископлари эгаллади. Жуда кўп миқдордаги ерларни – деярли барча ўрмонзорларни ва экин экиладиган ерларнинг қарийб еттидан бир қисми-ни Вильгельм ўзига олди. Шуниси қизиқки, Вильгельм янги баронларга ер тақсимлаб берар экан, баронларга қарашли ер-мулкларнинг бир жойда тўпланмаслигига ҳара.кат қилди. Энг катта баронларнинг ўнлаб ва юзлаб ер-мулклари бор эди-ю, лекин бу ер-мулклар одатда кўп графликларга тарқалиб кетган эди.
Феодаллар синфи шахсий составининг ўзгариши Англия учун икки ёқлама аҳамиятга эга эди. Биринчидан, ерга эгалик қилув-
чи янги феодаллар королдан миннатдор бўлишлари керак эди ва, шундай қилиб, уларнинг королга вассаллик муносабатлари бу вақтда қуруқликдагига қараганда мустаҳкамроқ бўлиши лозим эди. Феодаллар ўзларининг ер-мулклари учун, король талабига кўра, ҳарбий хизмат ўташлари ва бундан ташқари, айниқса феодалларни (рельеф) мерос қилиб қолдириш пайтида бож та-риқасида юқори солиқлар тўлашлари керак эди. Вильгельм фақат ўз вассалларидангина эмас, балки вассалларининг вас-салларидан (ўз феодалларига эгалик қилувчи рицарлардан, баронлардан) ҳам королга қасамёд этишни талаб қиларди. Нормандлар истилоси натижасида Англияда ҳарбий-феодал сис-темаси ана шу тариқа қаттиқ марказлашган бир тус олди.
Оролга янги ер эгалари келишининг иккинчи оқибати – феодал-крепостнойлик муносабатларининг янада ривожланиши ва кучайиши бўлди. Юридик жиҳатдан ҳар-хил деҳқонлари бўлган говак инглиз-сакс манори (феодал ер-мулки) янги хўжайинлар даврида континентал (француз) ер-мулки намунасида хийла бир хил феодал-крепостнойлик қиёфасига эга бўлди. Буни кўрсатиш учун шугина мисол кифоядирки, илгариги вақтда деҳқонлар лордга бирор формада оброк тўлар ёки жилла бўлмаганда, баршчинада оз-моз иш қилиб берардилар, янги лордлар эса уларни вилланлар, яъни ер-мулкни тасарруф этувчи крепостнойлар категориясига киргизиб қўярдилар.Шундай қилиб,илгариги маҳалда эркин бўлган кўп деҳқонлар эндиликда шахсий эркин-ликдан маҳрум бўлдилар. Ҳатто орадан кўп асрлар ўтгандан кейин ҳам инглиз деҳқонларининг Вильгельм Истилочи замони «нормандлар қуллиги» замони эди, деб эсга олишлари ва Анг-лияда крепостной ҳуқуқини ёлғиз Вильгельм ва унинг баронлари жорий қилдилар, дейишлари бежиз эмас.
Вильгельм Истилочи томонидан Англия аҳолисининг рўйхатга олиниши (1086 й.) XI асрдагиғоят катта тадбир эди. Англияда ҳеч қачон кўрилмаган ушбу тадбирга аҳоли қўрқинч билан қаради. Рўйхатга олиш натижасида тузил-ган варақалар халқ орасида «Даҳшатли суд китоби» деб аталди. Король хазинаси ер эгалигининг ҳажми тўғрисида энди аниқ маълумотларга эга экан, аҳоли рўйхати ҳукуматга «Дания пули» деб аталган эски ер солиғини кўпайтирилган Миқёсда ундириш имконини берди. Янги норманд-француз лордларининг инглиз қишлоғидаги крепостной аҳволни расмийлаштиришга интилиши ана шу рўйхатда равшан акс этди. 1086 йилги рўйхатда деҳқон-лар турли номлар остида гавдаландилар: озод кишилар (кела-жакда улар фригольдерлар ёки ерни эркин тасарруф қилувчилар. деб аталдилар), сокменлар, вилланлар, бордарилар, коттарилар шунингдек, кўпгина миқдорда қуллар ҳам учрайди. Аммо вил-ланлар рўйхатда тез-тез учраб турадилар. XI–XII асрлар шароитида крепостной табақа хусусиятларига эга бўлган деҳ-қонларнинг бу категорияси (феодал.ер-мулки территориясида баршчина ўтайдиган ва шу территорияга биркитиб қўйилган) инглиз қишлоғининг феодал-крепостнойлик қиёфасини ҳаммадан кўра очиқроқ характерлаб беради. Аммо Англиянинг шимоли-шарқий қисмида, ҳатто 1086 йилги рўйхатда ҳам, деҳқонларнинг салкам ярми «эркин кишилар», қисман сокменлар ҳолатида қолаверди.
Королликдаги тинчликнинг мустаҳкамланиши. Вильгельм ва унинг теварагидаги француз-норманд феодаллари ўрнатган идо-ра тартиби маҳаллий аҳоли учун, хусусан, халқ оммаси учун жуда қаттиқ ва оғир бўлди. Келгинди французлар маҳаллий инглиз-сакслар билан тўқнашиб қолгундай бўлсалар, король ҳамиша «ўз» кишиларини – французларни ҳимоя қилар эди. Но-маълум одам французни ўлдириб қўйса, бутун бир қишлоқ ва ҳаттоки бутун бир округ («сотня») кўплашиб жавобгар бўлар эди. Аммо шу Вильгельмнинг ўзи мамлакатда короллик осойиш-талигини таъминлади. Унинг даврида данияликларнинг босқин-чилик юришларига узил-кесил хотима берилди. Феодаллар ўз-аро урушларни тўхтатдилар. Янги норманд баронлари жуда катта ер-мулкларга эга бўлсалар ҳам, лекин бу мулклар турли графликларда тарқоқ ҳолда эди. Баронларнинг ҳеч бири ўз бойлиги жиҳатидан королга тенглаша олмасди. Королга қарашли мулклар айрим вассалларнинг, ҳаттоки энг йирик вассал-ларнинг мулкларига қараганда ўнлаб марта устунлик қи-ларди.
Инглиз савдогарлари король ҳокимиятининг кучайишидан тез орада фойда кўрадиган бўлдилар. Мамлакатда савдо-сотиқ жонлана бошлади. Вильгельмнинг қуруқлик билан алоқаси ҳам бунга ёрдам берди. Инглиз савдогарларига Нормандия (Вильгельм ҳамон норманд герцоги бўлиб ҳисобланарди) ва Фландрия (янги инглиз королеваси ана шу ерлик эди) билан савдо-сотиқ қилиш имконияти берилди. Фландрияга кўп миқдорда жун-товар ташила бошлади. Жун келажакда бутун инглиз халқ хўжалигини ривожлантиришда муҳим роль ўйнади.
Вильгельм I Истилочининг ўғиллари король ҳокимиятининг мустаҳкамлашни да-вом эттирдилар. Вильгельм I нинг кенжа ўғли Генрих I (1100– 1135) нинг короллик даври бу жиҳатдан айниқса муҳим эди. Генрих I даврида короллик суди кучайиб, у мутахассис-судья-лари бўлган ва мунтазам равишда иш олиб борувчи суд палата-сига айланди. Қирол судьялари вақт-вақти билан мамлакат бўйлаб сафарга чиқиб, айрим графликларда суд ишларини олиб борардилар (шунинг учун улар сайёр судьялар деб аталарди). Суд палатаси король курсиси суди деган ном олган эди. Генрих I даврида молия бошқармаси ҳам ташкил топди. Олий молия палатаси шахмат тахта палатаси деб аталарди, чунки бунда устига катакли мовут ёпилган (шахмат тахтасини эслатадиган) стол турарди. Бу столларда пул саналарди.
Эркак зурриёти қолдирмаган Генрих I вафотидан сўнг, Англияда узоқ давом этган ўзаро урушлар бошланди. Тахт Генрих I нинг жияни Стефан Блуасский (унинг отаси Франциядаги Блуа графи бўлган эди) қўлига ўтди. Аммо Генрих I нинг қизи Матильда ҳам тахт даъвогари бўлиб чиқди. Матильда дастлаб гер-ман императори Генрих V нинг хотини эди, кейин эса (иккинчи никоҳ билан) Франциядаги Анжу графи Жофруа Плантагенетга эрга чиққан эди. Стефан билан Матильда ўртасидаги кураш қарийб 20 йил давом қилди. Инглиз феодаллари ўзаро урушнинг боришида икки лагерга бўлиндилар ва марказий ҳокимиятнинг заифлигидан фойдаланиб, ўз талончиликлари билан мамлакатни хонавайрон қилдилар. Англияда батамом анархия ҳукмронлик қилди. Мамлакат ичкарисида савдо-сотиқ ишлари камайди. Савдогарлар сафарга чиққан пайтларида доимо рицарлар томонидан таланди. 1154 йилга келибгина ўзаро урушлар тўхтади. Тахт Матильданинг ўғли – Генрих II Плантагенет қўлига ўтди.
Генрих II Плантагекетнинг реформалари. Генрих II даврида (1154–1189) инглиз короллигининг чегаралари ғоятда кенгайди. Генрих II нинг мулклари қаторига, Англия ва Нормандиядаи ташқари, унинг Франциядаги мерос мулклари – Анжу, Пуатье, Турень ва бошқалар кирар эди. Қоролева (малика) Элеонора учун сеп тариқасида у Аквитания герцоглигини олди. Генрих II даврида Англия Ирландияни (унинг шарқий соҳилини) истило қила бошлади. Генрих II нинг мулклари кенгайиб кетганлигидан инглиз ва француз тарихчилари унинг давлатини «Анжу империяси» деб атайдилар.
Ўзининг кўп сонли мулкларидаги моддий ресурсларига тая-ниб, шунингдек, феодаллар ўртасида бундан олдин юз берган ўзаро урушларидан аҳоли ичидаги ўрта синфларнинг норози бўлганлигидан фойдаланиб, Генрих II король ҳокимиятининг обрў-эътиборинй янада кўтара олди. Ўз короллигининг бошида-ноқ у графликларнинг барча шерифларини (Англия графлигида олий маъмурий ва суд лавозимидаги шахс Т а р ж.) ўзгартириб, уларнинг ўрнига ўзига ишончлироқ бўлган янги одамларни тайин этди. Ғалаёнлар маҳалида феодаллар томонидан ўзбошимчалик билан қурилган «қонунсиз» қасрларнинг кўпчилиги йўқ қилиб ташланди. Айни замонда мамлакатда короллик судининг аҳа-мияти ортди.
Генрих II нинг суд боҳасидаги асосий ислохати суд масла-ҳатчиларининг ўрнатилиши эди. Король ҳар бир рицарга, ҳар-бир шаҳарлик ва эркин деҳқонга феодал ва баронларнинг суд-ларига эмас, балки короллик судига мурожаат этиш ҳуқуқини €ерди. Сайёр короллик судлари жойларда иш кўрган пайтларида, бу ишни текшириш учун алоҳида «маслаҳатчилар» ни маҳал-лий рицарлар ва бадавлат фригольдерларнинг вакилларини (одатда, 12 кишидан иборат вакилларни) жалб қилар эдилар. Ўз айтганларининг тўғрилигига онт ичган бу гувоҳлар оғзидан чиққан гапларга суд текширишининг эски формалари давридагига қараганда кўпроқ ишониларди. Суд текширишининг зски фор-малари қўлланилган илгариги маҳалда айбланувчининг айбини аниқламоқ учун уни турли хил қийноқ-азобга мубтало қилинарди яъни танасига чўғ ёки қизитилган темир босиларди, қайнаган сув сепиларди ёки қаттиқ калтакланарди. Король судлари фао-лиятининг кучайиши, ўз-ўзидан короллик даромадларининг му-ҳим қисмини ташкил қилар эди. Аммо реформанинг сиёсий томони муҳим эди. Ана шу реформа туфайли Генрих II майда рицарларни ва Англияда ҳали асоратга туширилмай қолган анча кўп сонли деҳқонларли (яъни ерни тасарруф этувчиларни) ёки фригольдерларни, шунингдек, шаҳарликларни ҳам ўз томонига тортди. Қороллик суди ана шу барча табақаларни йирик феодал-ларнинг зулмидан маълум даражада ҳимоя қилди. Бироқ мам-лакатдаги деҳқон аҳолисининг жуда кўпчилиги крепостной вилланлар – хўжайин лордларнинг зулми остида қолдирилди. Хўжайин лордлар вилланларни ўзлари истаганларича суд қилар ва жазолардилар (короллик судига тааллуқли жиноий ишлар гина бундан мустасно эди). Короллик суди вилланлардан на ерга ва на бошқа мол-мулкларга доир даъволарни қабул қил-масди, чункиу крепостнойларни юридик жиҳатдан тўла ҳуқуқли бўлмаган одамлар деб ҳисобларди.
Кейинчалик, XIII–XIV асрларда, инглиз маслаҳатчилари суди аста-секин ривожланиб борди. Маслаҳатчи-гувоҳлар айбла-нувчини қоралайдиган ёки оқлайдиган ҳукм чиқарувчи масла-ҳатчиларга, махсус суд жюриси аъзоларига айландилар. Ик-кинчи томондан, барча деҳқонлар крепостной қарамликдан озод бўла боришлари билан улар шу короллик судидан фойдаланар эканлар, умуман вақт ўтиши билан бу суд узил-кесил умум халқ судига айланди.
Қалқон пули. Генрих II доимий қўшин тўзмоқчи бўлди. Чунки вассалларнинг рицарлик хизмати бир йилда маълум кунлар би-лан чекланган бўларди, бу эса қуруқликда узоқ урушлар олиб боришда ўнғайсизлик туғдирарди. Шу сабабли Генрих II рицар-ларнинг бир қисмини ҳарбий хизматдан бўшата бошлади. Бундай рицарлар шахсий хизмат қилиш ўрнига ҳарбий ёки қалқон солиғи тўлашлари лозим эди. Бу пулга король йил бўйи хизмат қилишга рози бўлган рицарларни ўзига ёллаши мумкин эди. Қалқон пулининг жорий қилиниши муҳим ижтимоий оқибатларга эга бўлди.

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish