Сиёсий лқдернинг асосий хусусиятлари
34-жадвал
№
Таснифлаш мезонлари
Лидернинг хусусиятлари
Шахсий хислатлар
И жгимоий манфаатларни ўз шахсий манфаатларидан юқори қўйиши.
Адолатпарварлик.
Ўз қўл остидагиларга ҳурмат билан қараш, инсонпарвар ва ғамхўр бўлиш.
Камтарлик ва очиқ чехрали бўлиш.
Меҳнат жамоасида қулай руҳий муносабатларни вужудга келтириш.
Одамлар билан осонликча тил топиша олиш.
Мустақил фикр эгаси бўлиш.
Умумий маданият савиясининг юксаклиги, воизлик маданияти билан ички
ва ташқи маданиятнинг уйғун бўлиши.
9) Босиқ бўлиш.
Ўзига ишонч.
Ўз-ўзига талабчан бўлиш.
Билимдонлик.
Ташкилотчилик.
Раҳбарликка хос хотирага эга бўлиш. Ходимларни имкон қадар исм-шарифи
билан сўраш.
Ишга ҳар доим яхши кайфиятда келиб-кетиш.
196
197
13-мавзу
СИЁСАТ ВА МИЛЛАТЛАРАРО ҲАМДА ДИНЛАРАРО МУНОСАБАТЛАР
Режа:
Миллат тушунчаси. Миллатлараро муносабатларнинг ўзига хос хусу-
сиятлари.
Миллий муносабатларнинг зиддиятли табиати.
Миллий давлат тузумининг асосий шакллари.
Ўзбекистонда миллий сиёсат.
1. Миллат тушунчаси. Миллатлараро муносабатларнинг ўзига хос хусу-сиятлари.
Миллий муносабатлар муаммоси ҳозирги замоннинг энг кескин муам-молари орасида олдинги ўринлардан бирини эгаллайди. Мазкур муаммолар-нинг ечилмаганлиги туфайли СССР ва Югославия сингари федератив давлат-лар парчаланиб кетди, миллий масала Англияда (Ольстер), Бельгаяда (Фла-мандия-Валония низолари), Канадада (инглиз Канадаси ва француз Канада-си масаласи) энг мураккаб ички сиёсий муаммо бўлиб турибди. Агар Ер ша-рида майда қабилалардан тортиб кўп миллионли миллатларгача бўлган 2000 дан ортиқ халклар борлигини, миллатлар ва элатларнинг 90 фоизи кўп мил-латли давлатлар таркибига киришини, фақат 327 та халқ ва миллий гурухлар кўпсонли эканлигини хисобга оладиган бўлсак, миллий масала энг мураккаб масалалардан бири бўлиб қолаётганлигини тушуниш қийин эмас.
Масалан, собиқ Югославия ўрнида пайдо бўлган давлатлардан бири Сербия ҳам, ўз навбатида, айнан миллий муносабатларнинг оқилона ҳал қилинмаганлиги сабабли парчаланиб кетиш хавфи остида қолди: 2008 йил 17 февралда ушбу давлат таркибидаги албанлар яшайдиган ҳудуд — Косово аҳоли-си ўз мустақиллигини эълон қилди. Ушбу "митти давлатчани" тан олиш ма-саласи эса жаҳон ҳамжамиятини бир бирига зид бўлган икки лагерга бўлини-шига олиб келди. АҚШ, Германия, Франция, Буюк Британия каби давлат-лар Косовони тан олган бўлсалар, Россия, Хитой, Испания, Озарбайжон каби миллий айирмачилик муаммосини бошдан кечираётган давлатлар Ко-совони тан олишдан бош тортдилар ва ҳатто, бу давлатнинг бир ёклама ту-зилганлигини халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид, дея баҳоладилар.
Миллий муносабатларда, яъни кишиларнинг миллат деб аталувчи бир-ликдаги ёки бошқа этномиллий муносабатлари давлатдан алоҳида ёки унга параллел равишда мавжуд бўлмайди. Миллий ва этномиллий муносабатлар у ёки бу тарзда давлат билан боғлиқ бўлиб, ягона сиёсий яхлитликни ҳосил
198
қилади. Халқаро майдонда миллатлар ўртасидаги муносабатлар, энг аввало, давлатлар ўртасидаги муносабатлар сифатида намоён бўлади ва, шу сабаб-ли, сиёсий мазмун касб этади.
Миллатни тушуниш борасида учта асосий ёндашув кенг тарқалган: сиё-сий-хуқуқий, ижтимоий-маданий ва биологик ёндашув.
Do'stlaringiz bilan baham: |