Нодавлат нотижорат ташкилоти деганда, жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрий равишда тузилган, ўз фаолияти давомида фа-қат фойда олишни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўймаган ва олинган фой-дани унинг иштирокчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўз-ўзини бошқара оладиган ташкилот тушунилади.
ННТларининг 4 та асосий белгилари бор:
ўзини-ўзи бошқариши;
жисмоний ёки юридик шахслар томонидан ихтиёрий равишда таш-
кил этилиши;
ўз фаолиятидан фойда олишни кўзламаслик;
ННТлар фойда олиши мумкин, аммо фойда аъзолар томонидан бўлиб
олинмайди, балки Низомда кўрсатилган вазифаларни ҳал этишга сарфланади.
Хўш, ННТлар нима учун керак? Давлатнинг ўзи барча соҳаларни назо-рат қилса бўлмайдими? Биз давлатга солиқ тўлаймиз, давлат эса бизларнинг ижтимоий муаммоларимизни ҳал этади. Ҳамма ўз бурчини бажаради. Бир жи-ҳатдан бу тўғри фикр. Ҳақиқатдан ҳам, давлат ижтимоий муаммолар билан аввало ўзи шуғулланади. Аммо дунёда ҳеч бир давлат жамиятдаги ижтимоий муаммоларни ёлғиз ўзи тўлиқ ҳал эта олмайди. Чунки ижтимоий соҳа жуда
161
кенг: таълим, фан, маданият, санъат, соғлиқни сақлаш, иш билан таъмин-лаш ва ҳк. Буларнинг барига давлатнинг маблағи, салоҳияти етмайди. ННТлар қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
давлат харажатлари (бюджети)ни иқгисод қилишга кўмаклашади. Чунки
ННТлар давлат бюджетидан маблағ олмайди, (грант орқали) олган тақцирда
ҳам ижтимоий муаммоларни анча камхаражат ҳал этилишига эришади;
жамиятда мавжуд ички (ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий) муаммолар-
дан ўз вақтида хабардор қилади;
ижтимоий муаммоларни ҳал этиш борасида янга тажрибаларни ўрга-
нади ва уларни татбиқ этади;
жамиятда юзага келадиган ижтиомий-иқгисодий муаммоларни ечишда
фаол иштирок этади ва ҳ. к.
Нодавлат нотижорат ташкилоти жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, шунингдек, бошқа демократик қад-риятларни ҳимоя қилиш, ижтимоий, маданий ва таълим соҳасидаги мақсад-ларга эришиш, маънавий ва бошқа номоддий эҳтиёжларни қондириш, хай-рия ишларига оид фаолиятни амалга ошириш учун ва бошқа ижтимоий фой-дали мақсадларни кўзлаган ҳолда тузилади. Ривожланган мамлакатларда ННТ раҳбарлари ва ходимларини давлат тузилмаларига ишга қабул қилиш амали-ёти кенг тарқалган. Нотижорат ташкилотлари иш жараёнида улар томонидан эгалланган амалий тажриба аҳоли ва ҳудуд муаммоларини чуқурроқ англаш-га, уларнинг ечимини топишда янада кенгроқ дунёқарашга эга бўлишга, янги ностандарт механизмларни қўллашга имкон яратади. Демак, ННТ нафақат жамиятнинг кадрлар ресурсига айланиб бормоқца, балки у давлатнинг кадр-лар резерви (захираси) ҳамдир.
Шундай қилиб, жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқцаки, биринчидан, давлат фунцияларини аста-секин жамоатчилик ташкилотларига топшириш жараёни юз беряпти; иккинчидан, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳалардаги вазифаларни ҳал қилишда нодавлат фуқаролик институтлари ролининг юксалиш тенденцияси ортиб бормоқца; учинчидан, маҳаллий аҳами-ятга молик вазифаларни давлатлараро фуқаролик органлари орқали ечиш йўналишлари пайдо бўлаяпти; тўртинчидан, таълим ва маданият, шунинг-дек, ахборот технологияларини тарқатиш соҳасида фуқаролик институтла-рига қизиқиш кучаймоқца; бешинчидан, кенг миқёсли, халқаро, трансмил-лий нодавлат нотижорат ташкилотлар пайдо бўлмоқца.
Do'stlaringiz bilan baham: |