Туртинчи босқич 1985 йилда бошланиб, 1991 йилгача давом этди. Бу даврда «қайта қуриш» орқали «социализмни янгилаш» ғояси остида фуқа-
163
ролик иттифоқларининг ривожланган моделини қуришга ҳаракат қилин-ган. Лекин вазият коммунистик режим назоратидан чиқиб кетди. Бу ҳолат, биринчидан «жараённинг бориши»га умумий Кремль кайфиятини ва мам-лакатда умумий бошқарувсизликни акс эттирди, иккинчидан, жамоатчи-лик бирлашмалари фаолиятининг ҳуқуқий механизмлари йўқлиги ва учин-чидан, бундай бирлашмаларни молиявий таъминлаш имкониятининг йўклиги аён эди.
Аммо шу даврда Ўзбекистонда мамлакатнинг олий раҳбарияти бош-чилигидаги соғлом кучлар давлат мустақиллигига эришишда том маъно-даги жамоатчилик бирлашмаларининг ролини инобатга олган ҳолда, улар-нинг ривожланишига замин ҳозирлади. Шундай қилиб, Президент И. Ка-римов ташаббусига кўра, ҳали 1991 йилнинг ёзиданоқ, жамиятда аёллар роли ва, айниқса, мамлакатда демографик вазиятнинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси қайта тиклан-ди. 1995 йилнинг мартидан жамоатчилик-давлат мақомини олган бу ягона ташкилот ўз структурасида вертикал иерархия тизимига эга бўлди: вилоят қўмиталари — 14, туман қўмиталари — 170. Хотин-қизлар қўмиталарининг барча раҳбарлари маълум даражадаги ҳоким ўринбосарлари саналади. Бу-гун мамлакатимизда 91 та хотин-қизлар ноҳукумат ташкилотлари фаоли-ят юритмоқца. Уларнинг 55 фоизи таълим йўналишидаги лойиҳалар билан ишламоқца.
Ўзбекистондаги ННТлари тараққиётининг бешинчи босқичи 1991 йил-нинг сентябридан бошланиб, 1996 йилгача, яъни ижтимоий-сиёсий ва ижти-моий-иқгисодий ҳаётнинг ҳамма жабҳаларида либерализация жараёни бош-лангунга қадар давом этди. Унинг асосий хусусиятлари: биринчидан — жамо-атчилик бирлашмаларининг мазмун ва функцияларининг ўзгариши; иккин-чидан — совет структураларининг демократик структураларга оддий транс-формацияси қилинишининг тугатилиши (КПни ХДПга, Ёшлар Иттифоқи-ни «Камолот» жамғармасига ва ҳоказо); учинчидан — баъзи бир собиқ совет струкгураларининг шунчаки йўқолиб кетиши.
1996 йилдан бошланган олтинчи босқич билан амалдаги жамоатчилик бирлашмалари мустаҳкамланди ва мустақиллик, демократия, хуқуқий дав-лат ва фуқаролик жамияти рухига мос янги ташаббускор иттифоклар ярати-ла бошланди.
Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг ҳам айнан Пре-зидент И. А. Каримов таъкидлаганидек, «Биз фуқаролик жамияти қуришга интилмоқцамиз. Бунинг маъноси шуки, давлатчилигимиз ривожланиб бор-ган сари бошқарувнинг турли хил вазифаларини бевосита халққа топши-риш, яъни ўзини-ўзи бошқариш органларини янада ривожлантириш де-макдир»1.
Ўзбекистон Республикасида қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятла-
ри, хотин-қизлар, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг бошқа уюшмалари жамоат бирлаш-малари сифатида эътироф этилади (Ўзбекистон Республикаси Конституция-си, 56-модда, 13-боб).
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигада «жамоат бирлашмаси» тушун-часи ишлатилган бўлса-да, 90-йилларнинг ўрталарига келиб, кўпроқ «нодав-лат ташкилот» ёки «учинчи сектор» тушунчаси ҳам (яъни, биринчи сектор — давлат ташкилотлари, иккинчи сектор — тижорат ташкилотлари) қўлла-нила бошлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |