10-мавзу
ИЖТИМОИЙ ГУРУҲЛАР СИЁСАТНИНГ СУБЪЕКТИ СИФАТИДА
Режа:
1.Сиёсат субъекти тушунчаси.
2.Ижтимоий гуруҳлар ва уларнинг сиёсатдаги иштироки.
З.Жамоат бирлашмалари ва ННТлар тушунчаси.
4. Ўзбекистонда жамоат бирлашмалари ва ННТларнинг ривожланиши.
1. Сиёсат субъекти тушунчаси
Сиёсат ҳаётнинг ўзига хос муҳим соҳаси ҳисобланади. Аммо инсонлар ҳамиша ҳам сиёсат билан шуғулланавермайди. Айримлар сиёсий фаолият би-лан унчалик қизиқмасалар, айримлар эса у билан қизиқишга вақт тополмай-дилар. Айни пайтда, шундай одамлар ҳам борки, сиёсатдан «четда» туришни истайдилар ёки сиёсатни сирли, тушунарсиз бир соҳа деб ҳисоблайдиганлар ҳам топилади. Аммо сиёсатга бўлган муносабат инсон ёши билан боғлиқ ҳолда ўзгариб боради. Инсон ўз меҳнат (касб) фаолиятидан қатъий назар, вақги келганда унга қизиқиш пайдо бўлиши ва сиёсий фаолият билан бевосита, фаол шуғулланиши, унинг иштирокчиси (субъекти)га айланиши ҳам табиий жараёндир.
Халқимизда шундай доно фикр бор: «Ҳар бир киши сиёсат билан шуғул-ланиши керак, акс ҳолла сиёсат у билан шуғулланади». Бунда қандай маъно бор. Бундан сиёсат билан инсон ўртасидаги муносабатда икки хил муносабат мавжудлигини ҳамда ҳар хил оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигини англаб олиш мумкин. Инсон сиёсат билан шуғулланса, уни сиёсатнинг фаол субъекти сифатида, унда ўзига хос сиёсий дунёқараш, онг ва маданият ҳамда сиёсий муносабатларнинг моҳиятини идрок этадиган, сиёсий жараёнларга баҳо берадиган кўникма, малакага эга эканлигидан далолат беради.
Аксинча, сиёсат инсонлар билан шуғулланса, инсонда унга нисбатан «тобе» лик рухияти устуворлик қилади.
Бу жамиятнинг сиёсий тизими, унинг характери ва мазмуни билан ҳам бевосита боғлиқ бўлади. Масалан, демократик тамойилларга асосланган жа-мият инсонларни сиёсатнинг субъекти сифатида, унинг бевосита иштирок этишидан кўпроқ манфаатдор.
Маъмурий-буйруқбозлик бошқарувига асосланган жамиятда демократик тамойиллар ривожига ўрин берилмайди. Бундай жамиятда сиёсат инсоннинг сиёсат билан шуғулланишига эркинлик бермайди.
Айрим инсонлар сиёсий фаолият билан бевосита боғлиқ бўлмасалар-
156
да, лекин бундан у инсон сифатида сиёсат билан алоқадор эмас, у унинг ҳаётига таъсир кўрсатмайди ва ҳеч қандай мажбуриятларни ундан талаб қилишмайди деган хулосани бермайди. Буни ҳисобга олиш керак.
Ҳозирги замон жамияти мураккаб ташкилий тузилишга эгаки, унда си-ёсий ҳокимият мухим вазифаларни бажаради. Масалан, ҳар бир киши (ин-сон) у ёки бу давлатнинг фуқароси ҳисобланишининг ўзи, уни давлат қури-лишининг сиёсати билан боғлайди, унинг хуқуқлари ва эркинликлари, бур-чларини белгилаб беради. Инсон кундалик ҳаётида ўз хоҳишига боғлиқ бўлма-ган ҳолда сиёсат билан боғланади. Бунда инсон у ёки бу жамиятда яшар экан, албатга сиёсатдан четда бўлолмайди.
Сиёсат — бу инсонлар ўртасидага муносабат соҳасидир. Шунинг учун, сиёсатга жуда кўп омиллар, муносабатлар таъсир кўрсатади. Сиёсий муноса-батларда иштирок этаётган кучлар, социал гуруҳлар, қатламлар, ташкилот-лар сиёсий фаолиятнинг қатнашувчилари, яъни сиёсатнинг субъекти деб хисобланадилар.
Ўзгаришга, ўзгартиришга ёки қўллаб-қувватлашга йўналтирилган сиё-сий фаолият билан боғлиқ бўлган сиёсий реаллик сиёсат объектидир. Сиёсат субъекти сифатида, алоҳида инсонлар, социал гуруҳлар, қатламлар, исти-тутлар ва ҳаракатлар фаолиятда иштирок этишини билдирса-да, уларнинг сиёсатда тутгап ўрни ва роли хилма-хил бўлади. Бунда уларнинг сиёсий муно-сабатлардаги иштироки, ўрни ва роли улар олдига қўйилган мақсад, унинг тамойиллари ҳамда манфаат доираси билан белгиланади. Масалан, муайян «гуруҳ манфаати» доирасидан чиқа олмаган сиёсат субъектининг манфаати давлат ҳокимиятининг бевосита аралашувини тақозо этмаслиги мумкин. У сиёсий муносабатлар ва жараёнларнинг боришига сезиларли таъсир кўрсат-майди ёки сиёсий аҳамият касб эгмайди. Фақат у эътибор қаратишни ва ўз қўлами даражасида ҳал этилишини тақозо этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |