168
11-мавзу
САЙЛОВ ТИЗИМЛАРИ ВА САЙЛОВ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
Режа:
Демократик жамиятда сайловларнинг ўрни.
Сайловларнинг функциялари.
Эркин, демократик сайловларнинг асосий тамойиллари.
4 Сайлов тизимлари ва сайлов жараёнининг асосий босқичлари. 5. Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг ўзига хос хусусиятлари.
I. Демократик жамиятда сайловларнинг ўрни.
Сайловлар демократик жамиятнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Улар фуқароларнинг сиёсий хоҳиш-иродасини ифода этиш орқали ҳокимият ва бошқарув органларини шакллантириш мезони ҳисобланади. Сайловлар натижасида сайланган номзодлар ҳокимият ваколатларига эга бўлишади. Сай-ловлар кенг (умумхалқ) миқёсли ва тор (жамоавий) миқёсли бўлиши мум-кин. Кенг миқёсли сайловларда давлат ҳокимиятининг олий вакиллик орган-ларига номзодлар сайланади. Тор миқёсли сайловлар давомида турли демок-ратик институтлар ва ташкилотлар, сиёсий партиялар ва ҳаракатлар, кўнгилли жамиятлар, акциядорлик компаниялари, касаба уюшмалари ва бошқа шу каби жамоаларнинг бошқарув органларига номзодлар сайланади.
Сайловлар вакиллик демократияси шароитида кенг қўлланилади ва ак-синча, бевосита демократия шароитида эса сайловларнинг аҳамияти унча-лик юқори эмас. Чунки бевосита демократия шароитида ҳокимият сайланган вакиллар орқали эмас, балки фуқароларнинг бевосита иштироки орқали амалга оширилади. Буни Қадимги Афина давлати мисолида кўриш мумкин. Бу ерда республика аҳамиятига молик энг муҳим масалалар — жумладан, со-лиқларнинг миқцори, уруш ва тинчлик масалалари, судьялар ва ҳарбий қўмондонларни алмаштириш, ҳудудий яхлитлик каби масалалар барча фу-қароларнинг иштирокида ҳал қилинган. Ҳозирги жамиятларда Қадимги Афи-на республикасига ўхшаб барча фуқароларни бир майдонга тўплаб, у ёки бу масалага доир уларнинг фикрини билиш жуда мураккаб иш ҳисобланади. Шу-нинг учун ҳам, олдин халқнинг вакиллари сайлаб олинади ва ундан сўнг ана шу вакиллар халқ номидан ҳокимиятни амалга оширади. Бу эса сайловлар-нинг юқори аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради.
Замонавий демократия шароитида сайловлар халқ суверенитетини ва халқнинг ҳокимият манбаи сифатидаги ролини намоён этишнинг асосий шакли хисобланади. Шунингдек, сайловлар турли ижтимоий гурухлар ман-
169
фаатларини ҳокимият органларида акс эттиришда муҳим ўрин тутади. Умум-халқ сайловлари ҳар бир фуқарони жамият тақцирига бепарво бўлмасликка ундайди. Аксарият фуқаролар учун сайловлар жамият сиёсий ҳаётида ишти-рок этишнинг бирдан бир воситаси ҳисобланади. Айнан сайловлар орқали оддий фуқаролар ҳокимиятга таъсир этиш, Парламент ва ҳукумат аъзолари-ни алмаштириш, уларнинг халқ олдидаги жавобгарлигини таъминлаш, сиё-сий курсни ўзгартириш имконига эга бўладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |