Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


Сайловларнинг функциялари



Download 2,58 Mb.
bet121/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

2. Сайловларнинг функциялари.
Илмий адабиётларда сайловларнинг қуйидаги функциялари ажратиб кўрсатилган:

  1. Аҳолининг турли-туман манфаатларини ифодалаш, яъни артикуля-
    циялаш ва агрегациялаш функцияси. Сайловлар фуқароларнинг ўз манфаат-
    ларини англаб олишлари ва ушбу манфаатларнинг сиёсий партиялар ва ало-
    ҳида номзодлар дастурларида ифодаланиши учун қулай замин яратади. Сиё-
    сий партиялар ва алоҳида номзодлар ўз сайловолди платформаларида энг муҳим
    ва долзарб муаммоларга катта эътибор қаратадилар ва номзодларнинг ишон-
    чини қозонишга ҳаракат қиладилар. Гарчи депутатларнинг айримлари сайло-
    волди кампанияси давомида берган ваъдаларини қисман ёки бутунлай уну-
    тиб қўйсалар-да, бироқ, умуман олганда, депутатлар ахлоқий меъёрлар дои-
    расида ҳаракат қиладилар, зиммаларидаги мажбуриятни шараф билан бажа-
    ришга, ўз партияларининг обрўсини тўкмасликка ва навбатдаги сайловларга
    муносиб қатнашишга интиладилар.

  2. Ҳокимият институтлари устидан назорат қилиш функцияси. Сайлов-
    лар натижасида ҳукумат устидан назорат қилувчи муҳим институт — Парла-
    мент вужудга келади. Бундан ташқари, сайловларнинг ўзи ҳам қайсидир маъ-
    нода назорат институти бўлиб, сайловчиларга ҳукуматни қисман ёки бутун-
    лай янгилаш, ҳукумат таркибига муҳим таркибий ўзгартиришлар киритиш,
    мавжуд сиёсатни ўзгартириш имконини яратади.

  3. Турли қарашларни жипслаштириш ва умумсиёсий иродани шакллан-
    тириш функцияси. Замонавий жамиятда плюрализм, яъни фикрлар хилма-
    хиллиги ҳадсиз-ҳудудсиз эмас. У анархияга, бошбошдоклик ва ижтимоий кри-
    зисга олиб бормаслиги учун давлат томонидан бошқарилиши зарур. Сайлов-
    лар ёрдамида кўпчилик фуқароларнинг муайян сиёсий платформага эга бўлиш-
    лари ва унинг лидерлари атрофида бирлашуви таъминланади, ҳукмрон сиё-
    сий ирода аниқлаб олинади. Ушбу сиёсий ироданинг ифодаланиши ҳукуматга
    куч ва нуфуз бахш этади ҳамда унинг ишчанлигини оширади.

  4. Сиёсий тизимни легитимлаш ва барқарорлаштириш функцияси.
    Сайловлар фуқаролар ишончини оқламаган ҳукуматни алмаштириш им-
    конини беради. Акс ҳолда муайян ҳукумат ва у олиб бораётган нооқил
    сиёсат туфайли фуқаролар бутун сиёсий режимни рад этишлари мумкин.
    Демак, сайловлар сиёсий тизимнинг беқарорлашуви ва буҳронга юз ту-
    тишига йўл қўймайди ҳамда кризис ҳолатлари, инқилобий ҳаракатлар,
    деструктив интилишларнинг олдини олишга хизмат қилади. Сайловлар
    ёрдамида нафақат сиёсий тизим, балки парламент, ҳукумат ва бошқа

170
ҳокимият структуралари легитимлашади, уларнинг давлатни бошқаришда-ги ҳуқуқи тан олинади.

  1. Ҳокимият институтлари ва фуқаролар ўртасидаги ўзаро алоқаларни
    кенгайтириш функцияси. Сайлов жараёнида номзодлар мунтазам равишда фу-
    қаролар билан учрашадилар, уларни қизиқгираётган ёки қийнаётган муам-
    моларни эшитадилар, ўз сайловолди дастурларига тузатишлар киритадилар.
    Сайловлар фуқаролар ва ҳокимият ўртасидага ўзаро мулоқот учун муҳим канал
    ҳисобланади. Сайловлар туфайли давлат раҳбарлари ва аҳоли ўртасида ўзаро
    ишонч, тушуниш ва ҳамжиҳатлик вужудга келиши мумкин.

  2. Тинч, институционаллашган йўллар орқали сиёсий можароларни ҳал
    қилишга йўналтириш функцияси. Сайловлар қарама-қарши манфаатлар, қад-
    риятлар, ғояларни халқнинг очиқ хукмига ҳавола этади, ижтимоий фикр
    кучи ва давлат интитутларининг нуфузи орқали қарама-қарши томонларни
    кескин қарорлар чиқариш, радикал талабларни илгари суриш ва ноқонуний
    хатти-ҳаракатлардан фойдаланишдан сакланишга ундайди.

  3. Сайловчиларни долзарб ижтимоий вазифаларни ҳал қилишга мобили-
    зациялаш функцияси. Фуқароларга ўз дастурини тушунтириш, одамларни у
    ёки бу сиёсий қадриятлар ва мақсадларни қабул қилишнинг нечоғлик муҳим
    эканлигига ишонтириш, уларни амалга ошириш усулларини кўрсатиб бе-
    риш орқали партиялар ва алоҳида номзодлар аҳолининг кенг қатламлари ва
    ижтимоий фикрни мамлакат учун мухим бўлган ишларни бажаришга сафар-
    бар этадилар.

  4. Аҳолини сиёсий социализациялаш, унинг сиёсий онгини ва сиёсий
    маданиятини юксалтириш функцияси. Сайлов жараёнида фуқаролар сиёсий
    қадриятлар ва меъёрларни янада кўпроқ ўзлаштирадилар, сиёсий билим ва
    тажрибаларини кенгайтирадилар. Сайлов жараёнида сиёсий ахборот ва таш-
    виқотларнинг ҳажми кескин ошади, турли-туман сиёсий-тарбиявий ишлар
    кўлами кенгаяди, одамларнинг эътибори долзарб сиёсий муаммолар ва уларни
    ҳал қилиш йўлларига жалб қилинади. Сайловчилар муносиб номзодларни тан-
    лаш билан параллель равишда ўзлари ҳам маълум маънода муайян сиёсий
    кучга тарафдор эканликларини хис этадилар.


  5. Download 2,58 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish