Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


-мавзу СИЁСИЙ КОНФЛИКТЛАР



Download 2,58 Mb.
bet148/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

14-мавзу СИЁСИЙ КОНФЛИКТЛАР
Режа:

  1. Сиёсий конфликтлар, уларнинг моҳияти ва келиб чиқшп сабаблари.

  2. Сиёсий конфликтнинг функциялари ва таснифи.

  3. Сиёсий конфликтни бошқариш ва ечишнинг ўзига хос хусусиятлари.

1. Сиёсий конфликтлар, уларнинг моҳияти ва келиб чиқшп сабаблари.
Асрлар мобайнида сиёсий конфликтлар, уларнинг олдини олиш ёки уларнинг ечимини топиш муаммолари доимий равишда инсоният олдида турган энг мухим масалалардан бири бўлиб келмоқца. Дарҳақиқат, тарих са-ҳифасининг 1989 йилдан 2000 йилгача бўлган қисқа даври даюмида 74 та ҳудудда 111 қуролли конфликтлар рўй берди.1 Мазкур бўлиб ўтган конфликтлар са-бабли, айни вақтда дунёда 18 миллион киши қочоклар сифатида, 24 миллион киши эса мажбурий равишда кўчиб юрувчи шахслар сифатида ҳаёт кечир-моқцалар.2 Энг асосийси, қанчадан-қанча бегуноҳ инсонларнинг қони тўкил-моқца. Буларнинг барчасини замирида ўз вақгида эътироф этилмаган ёки вақ-тида ўз интиҳосини топмаган сиёсий конфликтлар ётганлиги сир эмас.
Агар юқорида таъкидлаб ўтилган маълумотларни эътиборга олсак, сиё-сий конфликтларни ўрганиш бугунги кунга келиб қуйидаги бешта сабабга кўра муҳим ҳисобланади: 1) конфликтлар кенг қамровли, яъни биргина ки-чик сиёсий конфликт туфайли мазкур конфликт рўй бераётган мамлакатда сиёсий тартибсизликлар, экологиянинг ёмонлашуви, иқтисоднинг издан чиқиши каби салбий оқибатларга олиб келиши мумкин; 2) улар катта ми-қёсда жабрланишларга сабаб бўлади; 3) улар жуда кўп ҳолларда бир мамла-кат доирасидан чиқиб, қўшни давлатларни ҳам ўз домига тортади; 4) турли кучлар ҳамда халқаро ташкилотлар манфаатларининг тўқнашувига сабаб бўлиши мумкин; 5) халқаро ҳамжамият конфликтлар билан ишлаш бораси-да ўз имкониятларини қайта баҳолаб чиқмоқца.
Шундай экан, "Сиёсий конфликтлар нима?", "Уларнинг бошқа турда-ги конфликтлардан фарқи нимада?" деган саволлар туғилиши табиий.
Қанчалар ачинарли бўлмасин, айни вақгга қадар конфликтларнинг ке-либ чиқиш сабаблари ва оқибатлари ҳақидаги фикрлар турлича. Кўпчилик сиёсатдонлар ва журналистларнинг фикрларига кўра, конфликтларнинг са-баблари жуда оддий ва барча конфликтлар замирида кўпчилик этник ва ёки


1 Ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик — тараққиёт омили. Т., 2001, 7-8 бетлар.
2 Миллий истиқпол гояси. Дарслик. Т., 2005. 273-бет.
208
1 81РК1 УеагЪсхЖ. 8(осИю1т, 2001.
у. еигосопйю!. ог§/§иМе8/рр/111т
209

диний гурухларнинг бир-бирига нисбатан «тарихий нафрати» ётади, деган фикр мавжуд. Бунга анча-мунча мисоллар ҳам келтирилади. Хусусан, Шарқий Европа ва собиқ Иттифоқ каби қатор минтақаларда авторитар режим ҳукм сурган. Бора-бора мазкур режимларнинг тўнтарилиши ёки алмашиниши ўша мавжуд бўлган «тарихий нафратни» аниқ тарзда очиб юборди ва бунинг на-тижасида айнан шу режим остида яшаб келган қатор мамлакатларда қурол-ли конфликтлар вужудга келди.
Бироқ қатор олимлар бу каби тушунтиришларни қабул қила олмайди-лар. Сабаби, бу каби оддий тушунтириш "Нима учун конфликтлар маълум бир давлатларда рўй берди-ю, бошқаларида йўқ?", ёки "Нима учун баъзи конфликтларни ҳал этиш осон кечмоқца-ю, баъзиларини эса йўқ?" қабили-даги саволларга жавоб бера олмайди.1 Дарҳақиқат, нима учун XX асрнинг 90-йиллари бошида Чехлар ва Словаклар ўртасида конфликт вужудга келма-ди? Ёки нима учун француз тилида ва инглиз тилида сўзлашувчи канадалик-лар ўртасида конфликтлар вужудга келмади? Бунга ўхшаш мисолларни ҳам кўплаб келтириш мумкин. Бу саволларга жавоб қидирар экан, Гарвард уни-верситети қошидаги Жон Кеннеди номидаги ҳукумат мактаби «Фан ва халқ-аро муносабатлар» маркази ходими Майкл Браун тўртта асосий омиллар мажмуасини ажратиб кўрсатади. Унинг фикрига кўра, бу омиллар нима учун баъзи жойлар — давлатлар бошқа жойларга қараганда конфликтларга кўпроқ мойилдир, деган саволга жавоб бера олади. Булар: а) струкгуравий омиллар; б) сиёсий омиллар; г) иқтисодий-ижтимоий омиллар; д) маданий-идрок этиш билан боғлиқ бўлган омиллардир (36-жадвал).

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish