Бўлим Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг таркибий тузилмаси бўлиб, бўлим фаолиятининг асосий йўналишлари - Давлат активларининг сотилиши юзасидан тузилган олди-сотди шартномаларига асосан инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш ва бажарилган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш бўйича иш олиб боради. Бўлимнинг таркибий тузилмаси, ходимлари сони ва штатлар жадвали Давлат активларини бошқариш агентлиги ташкилий тузилмасига мувофиқ, Агентлик директори билан келишилган ҳолда Бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Инвестиция мажбуриятлари мониторинги бўлимининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
давлат корхона ва объектларини ҳамда акция ва улушларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, жумладан инвестиция мажбуриятлари билан бериш чоғида давлат активларининг харидорлари томонидан олинган инвестиция мажбуриятларини бажарилишини мониторинг қилиш;
давлат мулки объектларини хусусийлаштириш жараёнларида хорижий инвестицияларни жалб қилиш, республикада берилган имтиёзлар ва кафолатлар тўғрисида инвесторлар ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш;
давлат активларининг олди-сотди шартномаларига мувофиқ, инвесторлар томонидан шартнома мажбуриятларини сўзсиз бажарилишини назорат қилишни таъминлаш;
давлат акция пакетлари, улуш (пай)лари ва объектларнинг тўлиғича олди-сотдиси бўйича тузилган шартномаларга мувофиқ қабул қилинган инвестиция мажбуриятларини инвесторлар томонидан тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини назорат қилишни таъминлаш;
шартнома мажбуриятларини бажарилишининг назоратини олиб боришни таъминлаш ва шартнома интизомини мустаҳкамлаш масалалари бўйича бошқарма раҳбариятга таклифлар киритиш;
инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилишининг барча босқичлари бўйича назоратни ташкил этиш;
ҳудудий танлов комиссиясининг ҳужжатларини тайёрлаш, йиғилишларини ўтказишни ташкил қилиш ва тасдиқланган баённомалари ижросини таъминлаш.
Инвестиция мажбуриятларини бажарилиши мониторинги бўлимининг ўзига юклатилган асосий вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги функцияларни бажаради:
давлат активларини сотиш бўйича тузиладиган олди-сотди шартномаларда харидорлар томонидан қабул қилинадиган инвестиция мажбуриятларининг энг кам ҳажми ва муддатларини белгилаш;
инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилишининг барча босқичлари бўйича назорат қилишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш;
инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда инвесторларга нисбатан тегишли чоралар кўриш;
инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаганлигини ўрганиш, таҳлил қилиш, инвесторларнинг инвестиция тури, ҳажми ва муддатини ўзгартириш бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш ва бошқарма раҳбариятига олди-сотди шартномаларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича асослантирилган таклифларни тайёрлаш ва тақдим этиш;
давлат активларини сотиш бўйича тузилган олди-сотди шартномалар бўйича инвесторларнинг инвестиция мажбуриятларини бажарилишини мониторингини доимий равишда юритиш;
инвесторларнинг бажарилган инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш бўйича ташкил қилинадиган комиссия ишини ташкил қилиш, мувофиқлаштириш ва комиссиянинг баённомаларини тайёрлаш ва тасдиқлаш учун бошқарма раҳбариятига тақдим қилиш;
инвестиция мажбуриятларини тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилиши назоратини таъминлаш, тузилган шартномалар бўйича маълумотларни йиғиш ва умумлаштириш;
инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш ва бажаришга оид масалаларни самарали ҳал этиш мақсадида давлат бошқарув органлари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
инвестиция мажбуриятларни бажариш муддати ўтган шартномаларни судлар орқали бекор қилиш, пеня, жарима ва етказилган зарар ни ундириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва тегишли чоралар кўриш;
Давлат активларини бошқариш агентлиги марказий аппарати мутахассисларининг жойлардаги инвестиция мажбуриятлари бажарилиши ҳолатини ўрганишга жалб қилинган тақдирда бундай ишларида иштирок этиш;
олди-сотди шартномалари, унга қўшимча келишувлар тузилгандан сўнг, шартномаларни бекор қилиш ҳақида буйруқлар чиқарилганда ва бошқа ҳолатлар бўйича белгиланган муддатларда мазкур ҳужжатлар нусхаларини Давлат активларини бошқариш агентлиги марказий аппаратининг Давлат активларининг инвестиция мажбуриятларини бажарилиши мониторинги бошқармасига тақдим қилиш;
акция пакетлари, улушлар ва объектларни тўлиғича сотиш юзасидан тузилган шартномалар бўйича инвестиция мажбуриятларини ўз зиммасига олган инвесторлар билан ўзаро фаолият юритиш;
жорий инвестицион муҳитни таҳлил қилади, шартномавий инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш ва бажариш билан боғлиқ фаолиятни тартибга солувчи қонунчилик, меъёрий-ҳуқуқий ва услубий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича таклифларни тайёрлаш ва ишлаб чиқишда иштирок этиш;
шартномаларни тузишда қатнашиш, инвестиция мажбуриятлари бўйича шартномаларнинг сифатли ишлаб чиқилиши ва тўлиқ тайёрланиши учун масъул бўлиш;
олди-сотди шартномалари бўйича инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш ва бажариш масалаларида инвесторлар билан ўзаро фаолият юритиш, инвестиция фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ва услубий ҳужжатлардан фойдаланиш бўйича тушунтиришлар бериш;
тузилган олди-сотди шартномаларга мувофиқ, инвесторлардан инвестиция мажбуриятлари бажарилишини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва умумлаштириш;
бошқарма раҳбарияти ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг тегишли бошқармасига шартнома ва инвестиция мажбуриятларини бажариш масалаларига доир ҳужжатларни тақдим этиш учун таҳлилий ва умумлаштирилган маълумотларни тайёрлаш;
инвестиция мажбуриятлари бажарилишини қабул қилиш комиссиясига ҳужжатларни тайёрлаш ва йиғилишини ташкил қилиш;
инвестиция мажбуриятлари кўринишида киритиладиган инвестиция ҳаражатларининг ишончлилиги ҳамда етказиб берилган техника ва ускуналарнинг олди-сотди шартнома шартларига мос келиши тўғрисида ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилиш ва таъминлаш;
олди-сотди шартномалари шартлари ва инвестиция мажбуриятларини бузиб бажараётган инвесторларга нисбатан тегишли огохлантириш хатлари ва тавсиялар тайёрлаш ва зарур бўлса, тузилган олди-сотди шартномаларини бекор қилишгача бўлган чораларни қўллаш юзасидан таклифлар киритиш;
шартнома амал қилиши даврида хорижий инвестицияли корхоналар фаолиятига оид муаммоли масалаларни ўз вақтида ҳал этиш жараёнини мувофиқлаштириш ва мониторингини юритиш;
инвестиция мажбуриятлари бажарилиши юзасидан йиғма-таҳлилий ва статистик маълумотларни тайёрлаш ва мазкур ишлар ҳолатини таҳлил қилиш ҳамда натижалари бўйича бошқарма раҳбариятига ахборот тақдим қилиш;
Давлат активларини бошқариш агентлиги марказий аппаратининг Давлат активларининг инвестиция мажбуриятларини бажарилиши мониторинги бошқармаси талабига кўра ҳамда ҳар чоракда жойлардаги корхоналар бўйича инвестиция мажбуриятлари бажарилиши тўғрисида ҳисоботни тақдим этиш;
инвестиция мажбуриятлари бўйича тегишли тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши, юритилиши ва мунтазам янгилаб борилишини таъминлаш;
Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тузилмавий бўлинмалар, депозитарийлар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар мутахассислари билан биргаликда инвестиция мажбуриятлари ва уларнинг бажарилиши билан боғлиқ муаммоли масалалар бўйича ўтказиладиган махсус семинарлар ташкил қилади.