Жамиятнинг сиёсий ва ҳуқуқий ҳаёти



Download 181 Kb.
bet1/8
Sana22.02.2022
Hajmi181 Kb.
#102763
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ma'ruza


Жамиятнинг сиёсий ва ҳуқуқий ҳаёти


Режа:


1. Жамиятнинг сиёсий ҳаётида давлатнинг ўрни ва роли.
2. Демократик жамиятда нодавлат ташкилотларнинг тутган ўрни.
3. Демократик қадриятларни қарор топтириш - сиёсий ислоҳотларнинг бош мақсади.
4. Сиёсат ва ҳуқуқий маданиятни такомиллаштиришда таълим-тарбия тизимининг ўрни.
Кишиларнинг ҳар қандай жамоаси фаолияти мувофиқлаштириш ва бошқаришга эҳтиёж сезади. Жамият ҳаёти – бу инсоний муносабатларининг вужудга келиши, ривожланиши ва тугалланишидан иборат бўлиб, улар алоҳида кишилар, кишилар жамоаларининг турли соҳалардаги манфаатларидан келиб чиқади. Шунинг учун жамиятда ҳатти-ҳаракатларни бошқариш ва мувофиқлаштиришнинг умумэътироф этилган шакли бўлмиш ижтимоий нормалар албатта пайдо бўлади.
Инсон ҳатти-ҳаракатларининг жамият манфаатлари нуқтаи назаридан қандай бўлиши мумкинлиги ва қанақа бўлиши лозимлиги ижтимоий нормалар томонидан аниқлаб берилади. Улар одамлар онгли фаолиятининг натижаси бўлиб, ҳамжамоа бўлиб яшашни такомиллаштиришга йўналтирилган. Нормалар жамият тарихий тараққиёти жараёнида вужудга келади ва уларни конкрет тарихий муайянликдан ажратиб бўлмайди. Улар мавжуд жамиятдаги маданият типига ва унинг ташкилий характерига мос бўлади. Планетамизда турли-туман ҳуқуқий ва сиёсий тизимлар амал қилиши ҳодисасини худди ана шу нарса билан изоҳлаш мумкин. М.Вебер айтганидек, айнан маданият дунёга маъно бағишлайди, кишилар ўртасидаги муносабатлар ҳақида ҳукм чиқаришга асос яратади (бу ҳақда сиёсий маданият ҳақидаги фикрларга қаранг).
Юриш-туриш, ҳатти-ҳаракат нормалари давлатчилик пайдо бўлишидан анча илгари вужудга келган бўлиб, унинг аниқ вақтини айтиш мушкул. Аслини олганда бу "Шахс ва жамият" предметининг вазифасига кирмайди. Биз учун жамиятда ҳукмронликка оид муносабатлар қандай қилиб вужудга келганлигини, кишиларнинг ўзаро алоқадорликлари, ижтимоий муносабат жараёнларининг қандай бошқарилишидаги муҳим механизмларни кўриб чиқиш аҳамиятлироқдир. Кенг маънода ижтимоий нормалар воситасида бошқариш ҳар бир халқнинг ўз тақдирини ўзи белгилашдек асосий ҳуқуқи1 билан боғлиқ. Унга мувофиқ давлат бошқарув ва ҳокимият органлари конституцион воситалар ёрдамида ўзларининг фуқаролар ва уларнинг бирлашмалари билан ўзаро муносабатлари тартибини, шунингдек, суверен давлатнинг халқаро муносабатларда қатнашуви тартибини белгилаб оладилар. Ижтимоий бошқарув жамият ва давлатдаги ички тартибни таъминлаш воситаси бўлиб, халқларнинг бир-бирини яхши тушуниб олишларига ёрдам беради2. Жамиятдаги муносабатларни бошқариш жараёни давлатга хос ва нодавлат аспектларни, миллий ҳамда халқаро ҳуқуқий ва сиёсий воситаларни ўз ичига олади.



  1. Жамиятнинг сиёсий тизими

"Жамиятнинг сиёсий тизими" ибораси сиёсий фаннинг муҳим тушунчаси сифатида ХХ асрнинг иккинчи ярмида қарор топди. Бу сиёсий жараёнларда қуйидаги сифатий янгиликлар пайдо бўлиши билан боғлиқ: айнан ХХ асрда давлат сиёсий ҳукмронликда ўзининг монопол аҳамиятини (яъни яккаҳокимликни) йўқотди ва партиялар, жамоат ташкилотлари, институциялар (ташкилий ҳодисалар) ва ижтимоий муносабатларга муҳим таъсир кўрсатувчи шу каби ташкилотлар қатори сиёсий тизим элементларининг бирига айланиб қолди. Айнан ана шу институциялар давлатнинг фуқаролик жамияти билан алоқасини ўрнатишга ва демократик характердаги ҳокимият вужудга келтиришга имкон берди. Ижтимоий ҳаётнинг сиёсий жараёнларга таъсирининг ана шундай кенгайиши "жамиятнинг сиёсий тизими" деган умумлашган янги тушунчанинг пайдо бўлишига олиб келди. Шунинг учун ҳозирги сиёсий жараёнларни ўрганишда нафақат давлат ва давлат ҳокимияти органлари тизимини, шу билан бирга сиёсий жараёнларда қатнашувчи ва сиёсий қарорлар қабул қилинишида иштирок этувчи барча ижтимоий-сиёсий институцияларни кўриб чиқиш керак.
Ҳозирги замон сиёсий луғатида "жамиятнинг сиёсий тизими" иборасидан-да зиддиятли иборани топиш қийин. Сиёсий тизимга таъриф беришнинг қийинлашувига унга турли мамлакатлардаги нафақат ижтимоий-гуманитар йўналишдаги фан мутахасислари (юристлар, сиёсатшунослар, тарихчилар), балки ушбу йўналишдан анча узоқ бўлган кишилар – популистлар ҳам таъриф беришга уринаётгани таъсир этмоқда. Шундай бўлсада, мавжуд кўплаб таърифларни қуйидагича умумлаштириш мумкин: давлат ҳокимиятини ўрнатиш ва уни амалга оширишда қатнашаётган институциялар йиғиндисига жамиятнинг сиёсий тизими дейилади. Демак, сиёсий тизимнинг белгиловчи, асосий категорияси ҳокимият ҳисобланади. Ҳокимият тушунчасини тўрт томондан кўриб чиқиш мумкин:


Download 181 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish