Муносиб шогирд. Румий муносиб шогирдларни, мурид-
ларни “мурод”, яъни мақсадга интилувчи одам, деб атайди.
Муриднинг вазифаси Пири муршид этагини маҳкам тутиб,
айтганларига
сўзсиз риоя қилишдир.
Мустафодин келди бизга бул тарийқ:
Иш амал эрмиш вафодоринг, рафиқ.
Яхши эрса, тоабад ёринг бўлур,
Гар ёмон эрса, жабркоринг бўлур.
Жалолиддин Румий асарларида юксак маънавиятли 106 шахс тарбияси
Тўғри йўлда кимса этгайдир амал,
Йўқ эса устози, топгайму самар?
Майда иш ҳам бул жаҳонда даҳмаза,
Гар биров заҳмат чекиб, ўргатмаса.
Аввали илм, сўнг амалдин наф келур,
Ёки муҳлат, ё ажалдин сўнгра ул...
Илм истарсен, кибр тўнини еч,
Камтарин жомасин кий эрта-кеч.
Илм ўрганмоқ йўли – сўздир магар,
Иш била комил бўлур касбу ҳунар285.
Румий шогирдликка талабгор шахсларга устоз тан-
лаш, устозга қулоқ тутиш борасида Пайғамбардан қолган
ҳадислардан мисол келтиради. У устозсиз ҳеч бир иш ўз
мақсадига эришмаслигини, ҳеч бир киши устозсиз комиллик
даражасига етолмаслигини ва албатта, шогирд илм олишда
камтарин бўлиши кераклигини уқтиради. Румий “Маснавий”да
муридга қарата шундай дейди:
Бўлмаса пир, этма сен азми сафар,
Учрагай офат, неча хавфу хатар286.
Пирсиз муриднинг кўзлаган манзилига, мақсадига етмоғи
қийин, чунки одам ўзини-ўзи назорат қилиши мушкул, токи
бир киши унга раҳнамолик қилиб йўл кўрсатмас экан. Румий
ўз ижодида устознинг шахсий ва касбий фазилатлари, шогирд
одоби, шогирднинг устоз олдидаги бурчи ва вазифалари, устоз
ва шогирд ўртасидаги робитани тасвирлаб ўтади.
Робита (“алоқа”, “ришта”) – Шарқда тасаввуфга хос бўлган
истилоҳлардан бири бўлиб, мурид билан унинг пири (мур-
шид) ёки авлиё (валий) ўртасида пайдо бўладиган руҳий
алоқани англатади287. Робитага мурид бутун фикри-зикрини
муршид қиёфасига жамлаши, у билан мулоқотга кириши, унга
қўшилиб кетиши ва маънавий озуқа олиши билан эришади.
Румий: “Каломим туфайли муридлар ботинидан кўтарилгувчи
завқ ва ҳушлиқдирман”, – дейди. Румий фикридаги муридлар
ботинидаги завқ ва ҳушлиқ айни замонда маънавий мафкура,
деб аталади. Жамиятимизда шаклланаётган ёш авлоднинг
маънавий мафкурасини шакллантириш нозик жараён бўлиб,
у ўқувчилар тафаккурининг шакллантирилиши, мафкураси
285 Ўша жойда. –Б. 537.
286 Ўша жойда. –Б. 98.
287 Ислом (энциклопедия) / З.Ҳусниддинов таҳрири остида. –Т.: “Ўзбекистон
миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2004. –Б. 203.
2-БОБ. Жалолиддин Румий қарашлари ва унинг таълим-тарбия тараққиётидаги ўрни 107
ривожи, ҳаётдаги ўрнини топиши ва ҳаёт моҳиятини тушуни-
ши билан чуқур боғлиқ бўлади. Шу ўринда Румий таълимоти
ҳаёт, одам, худо, табиат ҳақидаги саволларга жавоб бериши
билан ёшлардаги маънавий мафкурани шакллантиришда кат-
та аҳамият касб этади.
Румий нафақат ўз даврининг ёш авлоди, балки барча за-
монлардаги ёшларга абадий-маънавий мерос сифатида ўз
қарашларини қолдирди. У ўз устозлик фаолияти давомида шо-
гирдларига нисбатан ҳам талабчан, ҳам меҳрибон эди. Унинг
энг яқин ва қадрли шогирди Ҳусомиддин Чалабий бўлиб, Ру-
мий умрининг охиригача шу шогирди билан ишлади.
Румий бир кун Ҳусомиддинга қараб ўйга толди… “–Эй,
Ҳусомиддин, сен бўйнингга арқон солиб маснавиётни сўрай-
сен. Сенинг шарофатинг туфайли китоб жилд-жилд бўлиб,
олдинга жиладур… Лекин кўзи бойланган отдек, назари
ноқис нодонларга натижа бўлса, бас, сен кўринмайсен. Зеро,
гуллар, бўёқлардан кўзи қамашганлар куннинг шуъласи-
ни пайқашмайди. Ҳолбуки, кундузнинг шуъласи бўлмаса,
на гул кўринади-ю, на бўёқ. Сен аввало – ибтидо, сен нурил
ҳикмасен…”288, – дейди. Ҳусомиддин устоз шарафига сазовор
бўлган шогирдлардандир. Унинг шахси ва фаолияти замон-
лар оша шогирд одоби сифатида кўзга ташланади. Аввалам-
бор, Ҳусомиддин Румий шогирдларининг ичида ўз ишини
севиши, унга эътиқод қўйиши, сабр-қаноати, устоз олдида
сўзлаганда меъёр сақлаши, устозининг эҳтиромини адо эти-
ши, барча нолойиқ ишлардан бош тортиши билан ажралиб
турарди.
Румий “Маснавий”да шогирд одоби ҳақида фикр юритар
экан, энг аввало, шогирдларнинг, устоз олдидаги бурч ва ва-
зифаларини қатъий белгилайди. Масалан, бир мурид шайх
ҳузурига келибди. Мурид қарасаки, шайх йиғлаб ўтирибди. У
шайхга эргашиб йиғлай бошлабди. Шайх йиғидан тўхтагач,
мурид ташқарига чиқибди. Шайхнинг ҳолини ундан яхшироқ
билган бошқа бир мурид унинг ортидан етиб: Ҳой, биродар,
“Шайх йиғлади, мен ҳам унга қўшилиб йиғладим”, деган гапни
зинҳор қўнглингга келтирма. Шайхдек йиғламоқ учун ўттиз
йил риёзат чекмоқ, наҳанг тўла денгизлардан кечмоқ, арслон-
288 Радий Фиш. Жалолиддин Румий: Тарихий-биографик роман / Русчадан
Ж.Камол тарж. –Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1986. –Б. 37.
Жалолиддин Румий асарларида юксак маънавиятли 108 шахс тарбияси
лару йўлбарсларга тўла тоғлардан ошмоқ керак. Шунда ҳам
ундай кўз ёшларга етарсан, балки йўқ. Мабодо етсанг, икки
дунё менга бир қадам бўлди, деб шукрона қил”, – дебди289.
Ҳикоятда Румийнинг ўзи мурид сифатида иккинчи мурид-
га мурожаат қилиб, мурид, энг аввало, устозга садоқатли, ито-
атли, устоз анъаналарини давом эттирадиган, сабр-тоқатли,
иродали, устоз юзини ерга қаратмайдиган, унга чексиз
ҳурмат билан муносабатда бўлиши кераклигини уқтирмоқда.
Бундан ташқари яна Румий қарашларидан шу нарса аёнла-
шадики, устоз моҳиятини англаган шогирд, албатта, устоз
изини босади ва у ўз-ўзини англайди. Шундай шогирдлар
ҳақида “Маснавий”да қатор ҳикоятлар келтирилган бўлиб,
бу ҳикоятларнинг ҳар бирида шогирднинг устозга, илмга
бўлган чексиз ҳурмати тасвирланган. Асардаги чанқаган киши
ҳикоятида, сувнинг атрофи бир баланд девор билан ўралган
экан. Бир ташна киши келиб девор устидан туриб сувга тер-
мулибди. Сувга бир ғишт отган экан, ногаҳон, сув овози шалоп
этиб чиқибди. Хурсандлигидан бирин-кетин сувга ғиштларни
ота бошлабди. Сув дод уриб сўрабди: “Эй биродар, менга тош
отаяпсан, бирор фойда кўряпсанми?” Ҳалиги киши: “Фой-
даси бор, сенинг овозинг мени жонлантиряпти. Ҳар сафар
бир ғишт қўпориб сувга отганимда, девор пастлашиб сенга
яқинлашяпман”.
Бу ҳикоятда Румий сувни илмга таққосламоқда, сув инсонга
ҳаёт бағишлаганидек, илм ҳам эгалланган сари инсонни камо-
лотга чорлайди. Девор – илм эгаллаш учун бир тўсиқ. Шогирд
илмнинг ҳар бир сирини эгаллашда шу тўсиқларни бирма-бир
енгади ва охир-оқибат мақсадига эришади. Румий бу борада
шундай дейди:
Илму фан –денгиз, кўринмас унга ҳад,
Толиби илм унда ғаввосдир абад290.
Do'stlaringiz bilan baham: |