Жадид маърифатпарварларининг қарашларида хотин-қизлар масалалари



Download 144,5 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi144,5 Kb.
#55303
  1   2
Bog'liq
Хотин қизлар масалалари


ЖАДИД МАЪРИФАТПАРВАРЛАРИНИНГ ҚАРАШЛАРИДА
ХОТИН-ҚИЗЛАР МАСАЛАЛАРИ.

Жамолова Наргиза


Ўзбекистон халқаро ислом
Академияси талабаси
Тел:99 (795 42 02)
(маслаҳатчи с.ф.д. Ф.Равшанов)

Маданий ҳаётда кўплаб ўзгаришларга туртки берган жадидчилик ғоялари Туркистонда XIX асрнинг 90-йилларидан ёйила бошлаган эди. Ўлкада ўз ҳукмронлигини ўрнатган Чор Россияси ўзи маданияти ва муносабатлар тизимини сингдиришга интилаётган бир даврда маҳаллий маърифатпарварлар жадидчилик ҳаракати билан майдонга чиқишди ва миллатга зиё тарқатиш, унинг ривожланишини жаҳоннинг илғор тажрибалари сингдириш орқали қўллаб-қўвватлаш борасидаги ишларни бошлаб юборишди. Уларнинг асосий мақсади халқнинг маданий-маънавий онгини шакллантириш, илм-маърифатли қилиш, илғор зиёлиларни тарбиялаш ҳамда мамлакат мустақиллигини асраш учун шарқона таълим-тарбияга асосланган маҳаллий мактаблар очиш ва халқ таълимини ислоҳ қилиш биринчи ўринга чиқди. Мақсад йўлида оғишмасдан ҳаракат қилиниб, Самарқанд, Қўқон ва Тошкентда жадид мактаблари очилди. Шунингдек, жадид маърифатпарварлари томонидан хотин-қизлар масаласига ҳам кенг эътибор қаратилган.


Айтиш лозимки, мусулмон маданиятида хотин-қизлар муносиб тарзда улуғланган, қадрланган бўлишига қарамасдан ўша вақтлар Туркистонда хотин-қизларнинг ўрни жуда ҳам қадрсизланган, ҳуқуқлари чеклаб ташланган эди. Шу сабабли, жадидлар хотин-қизларнинг ҳуқуқларини тиклаш, аёлларнинг оиладаги ўрнини ўз мавқеига қайтариш, уларнинг таълим ва маърифат жараёнларига фаол қатнашишлари учун шарт-шароитлар яратиш йўлида ҳаракат қила бошлашди.
Жадидчилик ҳаракати намоёндалари ўз ғоявий қарашларида ва фаолиятларида хотин-қизлар масаласига чуқур эътибор берганлар. Чунки, уларнинг таъкидлашларича, аёллар оилада ва фарзандлар тарбиясида асосий шуғулланувчилар ва муҳим бўлганликлари учун, улар ҳам ўқиб, билим олишлари керак. Хотин-қизлар жамиятнинг дунёвий ишларида қатнашиши керак деган ғояни ҳам илгари сурдилар.
Маърифат тарғиботчиси Абдулҳамид Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” романида мудроқ халқни ғафлат уйқусидан уйғотиш, ўзбек халқининг ўша даврдаги қийинчиликлари ҳамда Зеби образида хотин-қизларнинг бутун бошли тақдири қай ҳолатда эканлиги ёққол тасвир эттирилган. Шундай оғир шароитда жадидлар аёлларни ҳам ғафлат уйқусидан уйғотиш, илм олиш учун интилишларига шарт-шароитлар яратиш учун курашдилар. Жадидлар мактаблар қаторида хотин-қизлар учун ҳам кутубхоналар ташкил этдилар, вақтли матбуот саҳифаларида аёлларни ўз ҳақ-ҳуқуқлари, маърифатли, илмли, билимли бўлишига чорловчи мақолалар, асарлар ва шеърларни эълон қилдилар.
Жадидлар илм олган, маълумотли бўлган хотин-қизларни келажак авлодни, фарзандларни тарбиялашда асосий ролъ ўйнашини қайта-қайта таъкидлаганлар. Жадидчилик ҳаракатининг намоёндаси Абдурауф Фитрат келажак авлодларимизнинг иродасиз, тарбиясиз, жоҳил ва илмсиз бўлмасликлари учун хоти-қизларимизни ўқимишли ва болаларни тарбия қилиш каби керакли илмларага эга бўлишлари зарурлигини таъкидлайди. У ўзининг “Оила ёки бошқариш тартиблари” асарида “Дунёнинг баъзи бир ишларини аҳли аёл бажарса, баъзиларини эркак ўз зиммасига олади, яъни аёлнинг мажбуриятлари уй ишлари, озиқ-овқат сарфи ва иқтисоди, болаларни тарбиялаш ҳамда уларга илм ўргатиш аёлнинг бўйнига тушади”, деб ёзади1. Фитрат илм динни ва дунёвий ишларни бажариш учун зарур эканлигини, қизлар аввал савод ва ҳисобни, кейин диний илмларни ўрганишлари кераклигини таъкидлаган. У “Улар бирор касбни эгаллашлари учун албатта олий илмлардан бирини, яъни табобат, ҳикмат, ҳандаса, тарбия, зироат, ҳуқуқ каби илмларни эгаллашлари зарур”2, деб ёзади. Кейинчалик кўплаб жадидлар шу ғояни асос сифатида қабул қилиб, қизларнинг ўқишлари учун жадидлар мактаблар очиб, уларнинг ўқитишни тарғиб қилишади. Шунинг учун ҳам хотин-қизларни турли илмлардан бехабарликдан холи қилиш ва янгича дунёвий яшаш тарзига ўтказиш ҳамманинг вазифаси эканлиги ва бу ғояни амалда бажариш учун барча бирлашиши керак, деб ҳисоблашган. Жадидлар оиланинг асоси бўлган хотин-қизларнинг ҳуқуқини кенгайтириш, уларнинг маънавий-маърифий қиёфасини ўзгартиришни ўзларининг ўта зарурий вазифалар деб тушунганлар. Шу билан бир қаторда кўпхотинлик, мажбурий эрга бериш, хотин-қизларни камситиш, давлат ишларига аралаштирмаслик ва ҳакозаларга қарши фикрлар билдириб, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини аниқ белгилаб беришга ҳаракат қилишган. Абдурауф Фитрат хотин-қизларнинг қадр-қиммати ва уларнинг илм олишда эркаклар билан тенг ҳуқуқли бўлишининг тарафдори эди.
Абдулла Авлоний келажак авлодларнинг илмли бўлишларини, хотин-қизлар ҳам ўқишлари шартлигини даъват қилиб, “Илм дунёнинг иззати, охиратнинг шарофатидир”, деб ёзган эди. У “Илмсиз инсон мевасиз дарахт кабидир. Чунки илмсиз кишилар ота-онасига, қариндош-уруғига, ёр-дўстига, дин ва миллатига фойда еткурмак бир тарафда турсун, ўз устига лозим бўлган ибодат ва тоатни ҳам лойиқича қилолмас”3, деб таъкидлайди. Шунингдек, у мактабда қиз болаларни ўғил болалар билан ёнма-ён ўқишларини тарғиб қилиб, ўз ҳисобидан кўплаб мактабларни очади.
Ўлкадаги хотин-қизлар маърифий ҳаётига назар ташлайдиган бўлсак, XIX аср охири – XX аср бошларида оммалашган аёллар таълими тизимида қизлар учун бошланғич таълимгина мавжуд эди, уларга бибихалифа ёки бибиотинлар дарс берганлар. Мактаб йилларида қизлар ўз бибиотинлари бошчилигида асосан, “ҳафтияк”ни Қуръонинг 2-3 сурасини ўқиб ўрганганлар. Қуръоннинг бошқа сураларини эса уйларида ўргатишган. Туркистондаги мактабларда қизлар кўпрок форс ва турк шеъриятини ўрганиб, ёзувга кам эътибор берганлар. Жадидлар жамият орасида қора иллатга айланган қизларнинг эрта оила қуриш мажбуриятини, шу билан бутун ҳаётини мазмунсиз тўрт девор ичида ўтказишларини қаттиқ танқид қилиб, илм ўрганишда эркак ва аёл тенг ҳуқуққа эга эканликлари, бу масала муқаддас динимизда ҳам қўллаб-қувватлангани, бола тарбияси билан асосан оналар шуғулланишлари боис, миллат тақдири учун уларнинг билим савиясини кўтариш ва янги мактаблар ташкил этиш зарурлигини ёқлаб чиқдилар.
Шундай жадидчилик ҳаракати намоёндаси Абдуқодир Шакурий Самарқандда янги усулдаги биринчи мактабни ташкил этади. Шунингдек, Самарқанднинг бир нечта шаҳар ва туманларида мактаблар очиб, у ердаги аҳолига аниқ дастурлар асосида дарс машғулотларини ташкил этади. Шакурий ўз қишлоғида ўз маблағи билан мактаб ташкил этиб, камбағал оила болаларининг саводини чиқаришга ёрдам беради. У ўғил ва қизларни биргаликда ўқитади.
Шу даврларда жадидчилик ҳаракати Бухорода ҳам ривожланиб борди. Бухоро жадидлари йўлбошчиси Садриддин Айний “Агарда хотун киши тарбият топган, саводли бўлса, фарзандини ҳам тарбият қилиб, тараққийлик одами қиладур”, деб ёзади. У татар мактабида таржимон бўлиб хизмат қилади ва шу аснода муайян малака ҳосил қилгандан сўнг, дўсти Мирза Абдулвоҳид билан бирга мактаб очади. 1909 йилда эса “Тазҳиб ус-сибиён” (Болалар тарбияси) деган ўқиш китобини яратади. У жадидчилик ҳаракати ва хотин-қизларни таълим олишлари йўлида аҳамиятга молик ишларни амалга оширади.
Тавалло 1882 йилда Тошкентнинг Кўкча маҳалласида олимлар оиласида дунёга келган. У 1905 йилда жадидларга қўшилади ва шеърият дунёси орқали ўша даврда авж олган иллатларни танқид қила бошлайди. Унинг 70 дан ортиқ шеърлари ҳажвий жанрда ёзилган бўлиб, ватанпарварликни, таълим-тарбияни ва динда илмга тарғиб масалаларини мадҳ этади. Таваллонинг “Қариндош ва ҳамшаҳарларимиз қизлар тилидан” шеърида қизларга эрк ва ҳурлик бериш ғоясини илгари суради.
Файзулла Хўжаев ҳам XX аср бошларида юрт озодлиги ва фаровонлиги учун курашган жадид маърифатпарвари ҳисобланган. Файзулла Хўжаев ҳам хотин-қизларнинг эркаклар билан қонуний ҳолатда тенг ҳуқуқлиги ва амалда ҳам бу ҳолатлар қўлланишига муҳим эътибор беради. Уларнинг тенг ҳуқуқли бўлишлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш, таълим олишлари, халқ таълими бўйича пул ажратмалари жорий этилиши лозим дейди.
Жадид маърифатпарварларидан Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий эса хотин қизларнинг қисматини тасвирлар экан, улар оилани тебратиши учун илм олмоғи зарур дейди. Унинг “Илм иста” шеърида келтирилган байтда:
Оламнинг хуршиди кундир, одамнинг хуршиди илм,
Оламнинг зулмати тундир, одамнинг нодори илм4
яъни инсоният учун керакли нарса илм ҳисобланиши таъкидланган. Шунингдек, хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилишга, жамиятдаги ўрнини тиклашга ундайдиган қарашларини унинг биргина “Ўзбек хотин-қизларига” номли шеъридан ҳам билиб олишимиз мумкин:
Келди очилур чоғинг, ўзлигинг намоён қил,
Парчалаб кишанларни, ҳар томон паришон қил.
Мактаб-анжуман борғил, унда илм олиб гоҳи,
Давр илм аҳли-донишлар базмини гулистон қил.
Оналик ҳуқуқингни ҳурмат этмаганларни,
Юзларин қаро айлаб, феълидан пушаймон қил.
Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг “Заҳарли ҳаёт” асарида ёшлар асосий қаҳрамон қилиб танлаган. Асарда Маҳмудхон ва Марямхонни “ишқ ва эскидан қолган қўштирноқ ичидаги шариат қонун-қоидаларининг қурбонлари” қилиб тасвирлаган. Драмада Марямхон образи орқали оилада қизларнинг ўрни йўқлиги, илм олишларида тўсиқлар борлиги ва уларнинг жаҳолат зиндонидаги фожиали тақдири ёритилган.
Туркистон жадидларининг хотин-қизлар масаласида олиб борган ислоҳотчилик курашлари тўлақонли бўлмаса-да маълум даражада ўз самарасини кўрсатди. Улар учун мактаблар ва Олий ўқув юртларида илм олиш имкониятлари яратилди, хотин-қизлар давлат идораларида ишлай бошладилар, шунингдек, жамиятда хотин-қизларга бўлган муносабат оз бўлса-да ўзгарди.
Мамлакатимиз хотин-қизлари тарихда мана шундай оғир ва синовли жараёнларни бошдан кечирди. Шунга қарамай мустақиллигимиз эълон қилингандан сўнг Биринчи Президентимиз раҳномолигида хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш борасида қатор ишлар қилинди.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов: “Аёлларни улуғлаб, ардоқлаб, бошига кўтариб яшайдиган халқ ўзининг юксак маданияти ва олижаноб қадриятларини амалда намоён қиладиган ва тасдиқлайдиган халқ сифатида обрў-эътибор қозонади”- деб таъкидлайди. Хотин-қизларга муносабат масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, жамиятда хотин-қизларнинг ролини ошириш, уларнинг қизиқишларини ҳимоя қилиш, аёлларга иқтисодий-ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик ёрдам бериш ҳамда уларнинг жамият ишларига қўшилишга жалб қилиш мақсадида 1991 йил 23 февралда “Хотин-қизлар” қўмитаси ташкил этилган. Шунингдек, 1995 йил 2 мартда “Ўзбекистон Республикаси давлат ва ижтимоий қурилишда хотин-қизларнинг ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, 1999 йил “Аёллар йили”, 1999 йил 17 мартдаги “Хотин-қизларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарор ҳамда қонунлар қабул қилинди.
Шунингдек, ҳозирги кунда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан ҳам хотин-қизлар масаласига алоҳида эътибор берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017-йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”5 ги фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 4-йўналиши 2-бандида хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, давлат ва жамият бошқарувидаги ўрнини кучуйтириш, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар коллежи битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ҳамда қулай шарт-шароитлар яратиб бериш каби вазифалар белгилаб қўйилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида 2019 йил 3 апрель куни ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта муҳим ташаббуснинг бешинчисида хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалалари ва 2019-2020 йилларда ҳар бир туманда енгил конструксияли тикув-трикотаж корхоналарини қуриш ва аёлларни банд этиш каби ишлар назарда тутилган. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни кафолатлари тўғрисида”6ги Қонуни (ЎРҚ-562-сон) жуда долзарб аҳамият касб этади. Қонунга кўра, хотин-қизлар ва эркакларга давлат томонидан тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатланади, уларни жинси бўйича камситишга йўл қўйилмайди.
Мамлакатимизда хотин-қизлар масаласида бир қанча ислоҳотлар амалга оширилаётган бўлса-да, уларни амалиётга жорий этишда эътиборни ошириш зарурияти бўлган айрим ҳолатлар мавжуд. Юқоридагилардан келиб чиқиб, бугун жамиятда хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган ташкилотлар доирасида:

  • Хотин-қизлар масалалри юзасидан қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари жиҳатидан кенг қамровли ахборот билан сифатли таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш зарур;

  • Хотин-қизларнинг ахборотга ёндашишлари учун ижтимоий-сиёсий савиясини ошириш борасида оммавий ахборот воситаларида маълумот қамрови кенг бўлган материалларни кўпроқ чоп этиш;

  • “Аёл-сиёсатчи” ва “Аёл-раҳбар” кўрик танловларини жорий этиш;

  • Оилада психологик муҳитни яхшилаш ва аёлларни сиҳат-саломатлигига эътибор қаратиш;

  • Хотин-қизлар учун тенгликнинг барча шаклларини таъминлаш ва камситишнинг барча турларига барҳам бериш;

  • Хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш;

  • Хотин-қизлар орасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишда уларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш;

  • Ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатиш каби мақсадли ишларни амалга ошириш лозим.

Хулоса қилиб айтганда, Жадид зиёлилари томонидан олиб борилган ислоҳотларни ва хотин-қизлар масаласига оид илгари сурган ғоявий қарашларини ҳозирги кунга татбиқ этиш чораларини кўриш, буларнинг барчасини ўсиб келаётган ёш авлодга етказиш, уларда аждодларга муносиб бўлишлари, фахрланиш ва миллий ғурур руҳида тарбиялаш лозим. Шунингдек, уларнинг қарашларини замон руҳида талқин қилиб, жамият тараққиёти учун фойдаланишимиз зарур.

Download 144,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish