Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

СУВ ҚАЁҚҚА ҚАРАБ ОҚЯПТИ?
Бадавий Саҳрои Кабир бўйлаб йўлга чиққанидан 
буён орадан бир ҳафтача вақт ўтганди. Бир ҳафта ичида 
у не-не машаққатларни бошидан кечирмайди. Агар яна 
бир кун ичида шаҳарга етиб боролмаса, ичимлик захи-
раси тугаб, саҳронинг қоқ ўртасида нобуд бўлиши ҳам 
ҳеч гап эмас. 
Бадавийнинг туясига-ку фарқи йўқ. У яна бир неча 
ой сувсиз йўл боса олади. Аммо надоматким, инсон туя 
сингари бардошли мавжудот эмас. Фақат анча чарчаб 
ҳолдан тойган, холос. 
Саҳро бўйлаб кетиб бораркан, узун сарғиш чизиқ 
унинг эътиборини тортди. «Бу нима бўлди экан?» ўйга 
толди бадавий. Яқинлашгач, ҳаммаси равшан бўлди: 
ахир бу Саҳрои кабирни кўндалангига кечиб ўтган сув 
қувури-ку? Бу қувур бундан қирқ йилча аввал Нафура-
дан Сарирга томон тортилган, Сарир аҳлини сув билан 
фақат мана шу қувур таъминлаб турарди. Қувур саҳро 
бағридаги айрим қишлоқчалар ҳудудидан ҳам ўтар, бу 
қишлоқларда нари борса 10 – 15 оила истиқомат қилар, 


Рустам Жабборов
152
улар учун қувурнинг қорин қисмига махсус жўмраклар 
ўрнатилган эди. 
Мана, бадавий ниҳоят қувур олдига етиб келди. Унинг 
кўриниши худди геометриядаги «тўғри чизиқ» атамаси-
ни эслатарди. Бу «чизиқ» ҳар икки тарафга чексиз узан-
гандек кўринарди. Аслида эса қувур чексиз эмас, унинг 
боши ҳам, охири ҳам бор. 
Бадавий хуржунидан сув идишини олиб, исиб қол-
ган сувдан авайлабгина бир-икки қултум ҳўплади. Агар 
авайлаб ишлатса, бу сув бир кунга аранг етиши мумкин. 
Қувурдан ошиб манзилига етиши учун эса бир кун ет-
маслиги аниқ. Бу саҳрода сувсиз юриш ўлим билан ба-
равар. Демак, қандай бўлмасин, узоғи билан бир кун 
ичида сув топиши керак. 
«Қувурни тешсаммикин?» – ўйлади бадавий ва дарҳол 
бу фикридан қайтди. Йўқ, бундай қилиб бўлмайди. Бирин-
чидан, агар қувурга шикаст етказса, бутун бир шаҳарни 
сувсиз қолдириш мумкин. Буям майли. Қувур ўта қаттиқ 
пўлатдан ишланган. Унга қўл кучи ёрдамида етишишинг-
ни асло имкони йўқ. Фақат қувурга ўрнатилган энг яқин 
жўмракка етиб олишдан бошқа чора қолмаганди. 
Бадавий туясидан тушиб, қувурни пайпаслаб кўрди. 
Ажаб, куннинг тиғида мана шу қувур ичидан муздек оби 
ҳаёт оқмоқда. Шу сабабдан қувур ҳам совуқлигича қолган. 
Шу тобда ўзи турган жойдан сал нарида қувурга илинган 
тахтачага кўзи тушди. Шошиб ўша тарафга ошиқди: 
«Сув оқими бўйлаб Қалб ул-ъасад қишлоғига қадар 
100 километр. Сувни ўша ердан ичишингиз мумкин».
Бадавий эълонни ўқиб, яна ўйга толди. Юз чақирим 
масофани туяда босиб ўтиш учун ҳам бир кун вақт ке-
рак бўлади. Фақат бунинг учун сув оқимини билиш за-
рур. Бир қарашда ҳамма ёқ теп-текис, қувур ичидаги 
сув қаердан қай томонга оқаётганини аниқлашнинг эса 
иложи йўқ. 


153
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
Таваккал қилиш эса хавфли. Агар тахминан бўлса-да, 
қишлоқни топиб борса, хўп-хўп. Лекин қарама-қарши 
тарафга кетиб қолса-чи? Бир кун беҳуда йўл босиб бор-
са, захирадаги сувни ичиб адо қилади. Гарчи ўшанда 
ҳақиқат маълум бўлса-да, кечикади. Қишлоққача яна 
икки кун йўл босиши керак. Бу эса ҳалокат дегани. 
Қанийди, сув оқимини аниқ билганида... Идишларини 
сувга тўлдириб олар ва шу тариқа шаҳарга ҳам бемалол 
етиб борарди. У чиқиш йўли ҳақида тинимсиз бош қо-
тираркан, бирдан миясида нимадир ярқ этгандек бўлди. 
«Нега бу ҳақда олдинроқ ўйламадим?»
У адашмаган эди. У қўллаган усул дарҳол иш берди ва 
сув йўналишини осонгина аниқлади. Туяга миниб ўша 
тарафга йўл олди. Дарҳақиқат, бир кун деганда қиш-
лоққа етиб борди. Миттигина воҳада ҳаёт нафаси сези-
ларди. У қувур қорнидан туртиб чиққан жўмракка лаби-
ни босиб, зилол сувдан тўйиб сипқарди. Идишларини 
сувга тўлдириб, манзилига ҳам эсон-омон етиб олди. 
Хўш, бадавий сув оқимини қандай аниқлаган бўлиши 
мумкин?
Саксонинчи ҳикоя

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish