ТУННЕЛДАН ТОПИЛГАН ЖАСАД
1955 йил. Япониянинг Хонсю ва Хоккайдо ороллари-
ни бир-бири билан боғловчи Сэйкан туннелидан қирқ
ёшлардаги эркак кишининг жасади топилгани ҳақида
Аомори префектураси жиноят-қидирув бўлимига хабар
қилинди.
Тергов-суриштирув ишлари бошланди. Жасад Куси-
ро префектурасида яшовчи Хироши Накамура исмли
шахсга тегишли экани шу куниёқ ўз тасдиғини топди.
Маълум бўлишича, Хироши туғма ногирон бўлиб, шу
141
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
чоққача уйланмаган, кекса отаси ҳамда акаси Киоши
билан бирга яшаган.
– Укам кўзи ожизлиги сабабли ёлғиз ўтишни ихтиёр
этганди, – дея кўз ёшларини тиёлмай, ҳикоясини бошла-
ди Киоши. – Биз чекка қишлоқда яшардик. Мен укам-
нинг ҳар бир хатти-ҳаракатидан кўз-қулоқ эдим. У жуда
эътиборталаб, таъсирчан, кўнгли нозик инсон эди.
Маълумотларга қараганда, Хироши кейинги пайт-
ларда ҳаддан ташқари тушкун вазиятга тушиб қолганди.
Кутилмаганда у радиодан пойтахтда янги кўз жарроҳли-
ги маркази очилгани ҳақида эшитиб қолади. Жуда кўп
туғма кўзи ожиз беморлар ушбу марказда жарроҳлик
амалиётидан сўнг ёруғ дунёни кўриш бахтига муяссар
бўлишганди.
Киоши укаси билан бирга Токиога кетолмасди. Чунки
оталарининг аҳволи оғир, ўзгалар кўмагисиз ўрнидан
қўзғалолмас, бу хонадонда чолнинг иссиқ-совуғидан
фақатгина катта ўғил – Киоши хабардор эди. Киошининг
аёли қазо қилган, икки қизи эса бошқа шаҳарларга тур-
мушга чиқиб кетишганди. Хуллас, у отасининг ёнидан
бир қадам ҳам жилолмаслиги аниқ.
Токиода Киошининг қадрдон дўсти Масару истиқо-
мат қиларди. Телефон орқали ҳаммасини гаплашиб
олишди: Киоши укаси Хирошини поездга солиб жўна-
тадиган, Масару эса уни вокзалда кутиб оладиган ва
жарроҳлик марказига олиб бориб жойлаштирадиган
бўлди.
Қўзғатилган жиноят иши юзасидан ушбу марказ
жарроҳидан ҳам кўрсатмалар олишга тўғри келди. Хи-
рошини текширувдан ўтказган жарроҳ операция му-
ваффақиятли ўтгани, фақат жароҳатлар тўлиқ битиши
учун ҳали кўзидаги боғич ечилмаганини маълум қилди.
Марказ мутахассислари Хирошидан яна икки кун қо-
лишни сўрашган эса-да, отасидан хавотир олган бемор
муддатидан олдин уйга жавоб беришни сўраган.
Рустам Жабборов
142
Масару дўстининг укасини марказдан олиб, вокзал-
га етказган ва Киошига қўнғироқ қилиб, поезд етиб бо-
радиган вақтни маълум қилган. Масарунинг айтишича,
хайрлашув олдидан Хироши жуда хушчақчақ кайфият-
да бўлган. Телефонда акаси билдан гаплашган Хироши
унинг ташқи кўринишини сўраб, «сени ўзим вокзалдаёқ
таниб оламан», деб ҳазиллашганди.
Хирошининг чиптаси умумий вагонники эди. Вагон-
да юзлаб йўловчилар бор эди. Шу боис поезд ичидан
Хирошининг йўқолиб қолганини ҳеч ким сезмаган. По-
езд хизматчилари Хирошини вагонга чиқаётган пайтда
кўришган экан. Кейин унга ҳеч ким эътибор қилмаган.
Ҳақиқат шуки, поезд ўтиб кетганидан кейин унинг жа-
сади Япониядаги энг узун туннел – Сэйканнинг ичидан
топилган. Хироши катта тезликда келаётган поезд эши-
гидан улоқиб тушган ва туннелнинг бетон деворига
боши урилиб мажақланган. Натижада у воқеа жойида
дунёдан кўз юмган.
– Сиз нима деб ўйлайсиз? – сўради жиноят-қидирув
бўлими бошлиғи яқинда ишга келган ёш терговчидан. –
Бу қотилликми ёки ўз жонига қасд?
– Марҳумнинг ўз-ўзини ўлдириши учун бирор асо-
си бўлмаган, – деди терговчи ишонч билан. – Акс ҳолда
шунча йўл босиб, кўзини очиш учун Токиога келмаган
бўларди. Унинг ҳаётдан умиди бўлган. Лекин поездда
азалий ғанимларидан бири унинг изига тушган бўлиши
мумкин. Ахир, Хирошининг ўзини ўзи ўлдиришига би-
рор сабаб кўрмаяпман.
– Адашдингиз, сабаб бор эди, – деди кекса изқувар. –
Хироши ўз жонига қасд қилган.
Жиноят-қидирув бўлими бошлиғи бунинг сабабини
ҳам айтганида терговчи ҳайратда лол бўлиб қолган.
Айтинг-чи, Хироши нима учун ўз жонига қасд қилган?
143
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
Етмиш бешинчи ҳикоя
Do'stlaringiz bilan baham: |