114
Агрессив муҳитга чидамлик узоқ
муддатда ишловчи устиворлик,
мустаҳкамлик ва бикрлик шартларига тўлиқ жавоб бера оладиган янги
конструкцион қурилиш тузилмалари ва машина деталларини лойиҳалаш,
уларнинг иқтисодий самарадор ноанъанавий ечимларини яратиш ҳозирги
замон долзарб илмий масалалар қаторига киради. Бунда кислотали ва
ишқорли муҳитда ишлайдиган замонавий қурилиш
тузилмалари ва янги
композит материаллар ёки машина деталларини ҳисоблаш, лойиҳалаш,
синаш ишларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратилган. Сонли мисол
тариқасида ички қатламлари композит материаллардан ташкил топган уч
қатламли цилиндрсимон қувурларнинг мустаҳкамлиги, бикрлиги ва
устиворлиги текшириб чиқилган. Юк кўтарувчи ва агрессив муҳитга
чидамлилик қатламларнинг кучланганлик ҳолатлари ва деформациялари
ҳисобга олинган, уларнинг агрессив муҳитга бўлган чидамлиликлари,
кўндаланг силжишларни ва композит қатламларнинг анизатропик
ҳоссаларини мустаҳкамлик ва узоққа чидамлиликка таъсири каби масалалар
таҳлили келтирилади.
Ушбу изланишда асосий юк кўтарувчи қатлам металл қобиқ ва четки
қатламлари анизатроп материаллардан
ташкил топган компазит
материалларни мустаҳкамлигини ва композит қатламларини силжиш
деформатциаларини ҳисоблашда С.А. Амбарцумяннинг аниқлаштирилган
назарияси асосида уч қатламли қобиқларнинг мустаҳкамлиги ва юк кўтар иш
қобилятлари ҳисоблаб чиқилган.
Ҳозирги йилларда Республикамизда агрессив муҳитга чидамлилик,
мустаҳкамлик ва узоқ вақт ишловчи қурилиш тузилмаларига, айниқса
цилиндрсимон қувурларга талаб ортиб бормоқда. Шунингдек кимёвий ишлаб
чиқариш ва нефтни қайта ишлаш заводларда ҳамда халқ хўжалигининг
бошқа тармоқларида бундай қурилиш тузилмаларига эҳтиёж катта.
Кислотали ва ишқорли агрессив муҳитга чидамли узоқ
муддат
ишловчи цилиндрсимон қувурлар хали кўп ривожланган мамлакатларда ҳам
тармоққа кўплаб ишлаб чиқаришга жорий қилинмаган. Қувурлар кўпинча
темирбетон ёки металлдан қилинган бўлса ҳам арзон бўлади. Юк кўтар увчи
конструкцияларни агрессив муҳитга чидамли қилиб тайёрлаш мумкин
бўлади, бунинг учун ташқи қатламларини агрессив муҳитга чидамли
композит қатлам билан ўраб чиқишимиз мақсадга мувофиқдир, ўшандагина
бундай лойиҳаланган, ташқарисидан таъсир қилаётган юк кўтар увчи асосий
қатламга агрессив мухитни тасири ўтмайди,
натижада бундай
конструкцияларнинг узоққа чидамлилик хусусиятлари ортиқ бўлади. Мисол
учун қувурни ичидан ўтаётган кислотали муҳит таъсирини металл қувурга
ўтказмаслик учун кислотага чидамли композит қатлам билан ўраб
чиқишимиз ёки композит қатлам киритишимиз керак бўлади. Шунингдек,
агрессив муҳитдан ўтаётган металл қувурни эса ташқи қатламни ташқи
муҳитга чидамли композит қатлам билан ҳимоялаш керак бўлади.
Композит материаллар – стеклопластика, углепластика, боропластика
кабилар ҳар хил агрессив моддаларга чидамли материаллар ҳисобланади.
115
Бундай ташқи ёки ички қатламлари композит материаллардан ташкил топган
цилиндрсимон қувурлар юк кўтариш қобилияти ҳам юқори бўлади. Шунинг
учун биргаликда уларни агрессив муҳитга бўлган қаршилиги ҳам ортиқ
бўлади. Бундай юқори самарадорликка эга цилиндрсимон қувурлар
тайёрлайдиган заводларимиз ҳали бизни Республикамизда, ҳорижда ҳам кўп
қурилгани йўқ. Индивидуал якка тартибда оз миқдорда ишлаб чиқарилган
бўлиши мумкин. Бизнинг изланишларимиздан мақсад, яқин кунларда айтиб
ўтилган юқори самарадорликка эга бўлган бир вақтнинг ўзида ҳам агрессив
муҳитга чидамли ҳам статик ёки динамик ташқи юкларга чидамли
цилиндрсимон қувурларни яратиш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий
этишдир.
Ҳозирги вақтда жаҳонда агрессив муҳитга чидамлик, мустаҳкам ва
узоқ ишловчи уч қатламли қурилиш тузилмаларига айниқса цилиндр симон
қувурларга талаб ортмоқда ва шулардан кенг қўлланилмоқда. Кимёвий
ишлаб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш заводларига эҳтиёж катта.
Республикамизда ва ҳорижда ҳам шулардан фойдаланишни кенг қўлланилса
мақсадга мувофиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: