Изланувчилар online илмий-амалий


МАШИНАНИНГ СТРУКТУРА ВА ПАРАМЕТРИК СИНТЕЗИНИ



Download 8,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/275
Sana24.02.2022
Hajmi8,11 Mb.
#239485
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   275
Bog'liq
Anjuman 16-17 30.11.2020

МАШИНАНИНГ СТРУКТУРА ВА ПАРАМЕТРИК СИНТЕЗИНИ 
ТАШКИЛ ЭТИШ 
Бойқўзи Жўрақўзиевич Хурсанов,катта ўқитувчи, Нодирбек Абдуллаев., 
Х.Одилов.28-18 ТМЖ.,25-17ТМЖ гуруҳи талабаси 
 
Кимё, қурилиш материаллари ва бошқа тармоқларда ишлаб 
чиқарилаётган маҳсулотларнинг ўзига хос технологик жараёни ва технологик 
регламенти ишлаб чиқилади. 
Технологик жараён дастлабки хом ашё, материаллар ва ярим 
фабрикатларнинг ҳолатини, хоссаларини, шакли ва габаритларини 
ўзлаштириш йўли билан маҳсулот ишлаб чиқариш усулларининг 
йиғиндисидир. 
Машина тузилиши билан технологик жараённинг ва ҳом ашё ҳамда 
материалларнинг хусусиятларини боғлиқлиги масаласи, машинанинг 
структура ва параметрик синтезидир . Технологик жараён таҳлилининг ўзига 
хос замонавий томонлари лойиҳалаштирилаётган машиналарда констр уктив 
ва технологик боғлиқликни, алоқадорликни кенг қўллашдан иборатдир. 
Технологик жараёнда машинанинг конструкцияси ва функционал вазифаси 
қисман меҳнат жараёнлари бир-бири билан ўзаро боғлик тарзда йўлга 
қўйилган ҳолда юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш натижасида 
корхона юқори даражадаги самарадорлик кўрсаткичларига эр ишади. Шуни 
айтиш керакки, технологик жараёнларда машиналарнинг тутган ўрни бир-
бирига мос эмаслиги, дастгоҳлар компановкасининг бузилиши, технологик 
регламент 
тузишга 
эътибор 
бермаслик, 
ишчиларнинг 
нотўғри 
жойлаштирилиши, технологик жараённи илмий асосда юқори даражада 
ташкил қилмаслик каби ҳолатлар корхонанинг техник - иқтисодий 
кўрсаткичларини пасайишига олиб келади. 


118 
Технологик тизимларни тўғри танлашда хом ашё материаллари 
хоссалари билан қурилмаларнинг техник тузилишлари, детал ва узелларнинг 
материалларини ўзаро боғлиқлигига эътибор бериш керак. 
Тажриба шуни кўрсатяптики, машина ва унинг механизмларини
хизмат вазифасини аниқ билмаслик ва ўрганмаслик ўз навбатида 
мураккаблаштирилган конструкция ҳамда уларнинг аниқлигига ортикча 
талаблар қўйишга олиб келади. Демак, машина ва унинг механизмларини 
тайёрлаш ҳамда улардан фойдаланишда ортиқча харажатлар сарфланади. 
Шундай қилиб, технологик жараён таҳлили янги бунёд этилаётган 
машинанинг хизмат вазифасини билиш ва аниклик меёри ҳамда бикрликни 
таъминлайдиган техникавий шартни ишлаб чиқиш машина аниқлиги билан 
боғлиқ бўлган асосий масалалардан бири ҳисобланади. 
1-расмда қуритиш барабанида гипс етиштириш схемаси келтирилган. 
1-расм. Гипсни кичик қуритиш барабанида етиштириш технологик
схемаси 
1-автосамосвал; 2, 9 – бункерлар; 3, 6, 13, 15, 19 - та’минлагичлар;4,7-
майдалагичлар; 5, 8, 12 – конвейер ва элеваторлар ; 10 – ўчоқ ;11 – қуритиш 
барабани ; 14 – тегирмон ; 16 – тутунсўргич ; 17, 18 – чанг ушловчи 
қурилмалар; 20 – элак. 
 
Машина худди бошқа механизмлар каби ўз хизмат вазифасини 
унинг иш бажарувчи юзалари учун белгиланган рухсат этилган қўйим ва 
аниқликда сурила олгунча бажара олади. Бунда иш бажарувчи юзалар бошқа 
юзаларга нисбатан берилган рухсат этилган қўйим чегарасида, геометрик 
шаклда ва тозаликда харакатланиши керак. Юқорида санаб ўтилган ҳар бир 
кўрсаткич учун белгиланган рухсат этилган қўйим микдори машина хизмат 
вазифасига боғлиқ назарда тутилган рухсат этилган қўйимлар оптимал 
миқдорини тайинлаш машинасозликнинг халк хўжалигидаги аҳамиятини 
оширишда ҳамда машина аниқлиги муаммосини ҳал этишда муҳим 
масалалардан бири ҳисобланади. 


119 
Ҳакикатдан ҳам, юқорида санаб ўтилган параметрларга тегишли рухсат 
этилган қўйимлар микдорини камайтириш, ўз навбатида машинанинг хизмат 
вазифасини тўғри бажаришга олиб келади. Чунки ушбу параметрлар машина 
ёки унинг механизмлари аниқлигини тавсифлайди. Масалан, тишли узатмали 
редукторлар аниқлигини ошириш ўз навбатида узатиш нисбати оғиш 
миқдорини камайтириб, ишнинг шовқинини камайтириб, фойдали иш 
коэффициентини оширади. Автомобиль двигателларини тайёрлаш ва йиғиш 
аниқлигини ошириш ёқилғи ҳамда мойлаш сарфини қисқартиради. 
Дастгоҳлар аниқлигини ошириш эса ишлов берилаётган загатовкалар 
аниқлигини оширади ва йиғиш учун сарфланувчи харажатни камайтириб, 
дастгоҳнинг фойдаланиш коэффициентини оширади. 
Юқорида келтирилган мисоллардан икки хил маҳсулотнинг 
бажарилишида ва хом ашё харакати билан машина харакати орасида 
ўхшашлик борлигини сезиш қийин эмас. 

Download 8,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   275




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish