103
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики машина ва
механизмларнинг сифатсиз
ишлашида, носозликларнинг 90 фоизи конструкторлик ишларида содир
этиладиган хатоликлар билан боғлиқ.
Конструкторлик хатолиги – эталон, техник талабларда кўрсатилган
нормалар билан лойиҳалаш турли босқичлари ва
конструкторлик
лойиҳалашининг натижалари бир бирига тўғри келмаслиги.
Конструкторликдаги ҳатоликлар чизмалар билан боғлиқ ва чизмаларда
махсулот конструкцияси ҳақида маълумотлар, ўлчамлари, материали ва уни
тайёрлаш технологияси кўрсатилади. Фақат юқори талабларда хатоликларсиз
ишлаб чиқилган чизмалар орқали сифатли маҳсулотлар олиш мумкин. Бу эса
ўз навбатида конструкторларнинг билим ва кўникмаларидан келиб чиқади.
Конструкторлик ишларидаги хатоликлар 2 га бўлинади: яққол
хатоликлар ва яширин хатоликлар.
Яққол хатоликлар техник документация назоратида конструкцияни
эталон билан солиштирганда аниқланади. Яққол хатоликларга ўлчамлар
занжири, мустахкамликка ҳисоблаш хатоликлари мисол бўла олади.
Яширин хатоликлар асосан янги турдаги ишлаб чиқариш
маҳсулотларига мансуб ва бу уларнинг синаш ва ишлатиш амалиёти ва
маълумотлар кам бўлганлиги билан боғлиқ.
Яширин хатоликлар
конструкцияни узоқ вақт синаш ва ўрганиш орқали аниқлаб борилади.
Конструкторлик документациясида хатоликлар 3 гуруҳга ажратилади:
1-гуруҳ:
-
Ишлаб чиқариш тури нотўғри кўрсатилганли туфайли бўладиган
хатоликлар;
-
Лойиҳаланаётган детал хизмат вазифаси билан боғлиқ хатоликлар;
-
Детал материалини нотўғри танлаш;
-
Деталлар формаларини нотўғри танлаш;
-
Лойиҳаланаётган янги маҳсулотни психологик ва социал томонларидан
баҳолашдаги хатоликлар;
-
Деталларни эстетик характери ва техника хавфсизлиги талабларига
лойиқлиги билан боғлиқ хатоликлар.
2-гуруҳ:
-
Мустаҳкамликка ҳисоблашдаги хатоликлар;
-
Қаттиқликка ҳисоблашдаги ҳатоликлар;
-
Кинематик схемаларни ҳисоблашдаги ҳатоликлар.
3-гуруҳ:
-
Ўлчамлар зандиридаги хатоликлар;
-
Механизмдаги кичик ўлсамларнинг нотўғри талқин қилиниши;
-
Конструкторларнинг бепарволиги туфайли содир бўладиган
хатоликлар.
Конструкторлик документациясининг сифатини чизмаларда қўйилг ан
ўлчамларнинг ва жоизликларнинг тўғри қўйилганлиги билан характерланади.
Ушбу кўрсатилган ўлчамлар ва жоизликлар йиғиш жараёнлари аниқлигини
ва деталлар ўзаро алмашувчанликларини белгилаб беради.
Шунингдек
104
конструкторлик ишларида юза тозаликлари ҳам деталнинг хизмат вазифаси
ҳисобга олинган ҳолда чизмаларда тўғри кўрсатилиши зарур, чунки нотўғри
кўрсатилган юза тозаликлар ортиқча технологик операция бажарилишиб
ортиқча сарф харажат туғдиришига ёки юза сифатсиз бўлишига олиб келади.
Фойдаланилган адабиётлар.
1.
Проектирование и конструирование (Основы). Лоцманенко В.В.
Кочегаров Б.Е. / Дальневосточный
государственный технический
университет. Владивосток, 2004.
2.
Window.edu.ru веб сайти.
3.
Studfile.net веб сайти.
Do'stlaringiz bilan baham: