Изланувчилар online илмий-амалий


“СУЮҚЛИК-СУЮҚЛИК-ГАЗ” СИСТЕМАСИДАГИ ЭКСТРАКТОРНИ



Download 8,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/275
Sana24.02.2022
Hajmi8,11 Mb.
#239485
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   275
Bog'liq
Anjuman 16-17 30.11.2020

 
“СУЮҚЛИК-СУЮҚЛИК-ГАЗ” СИСТЕМАСИДАГИ ЭКСТРАКТОРНИ 
ТАДҚИҚ ҚИЛИШ 
катта ўқитувчи Бойқўзи Жўрақўзиевич Хурсанов талабалар: Хуршидбек 
Одилов., Нодирбек Абдуллаев 
Суюқликларни экстракциялаш жараёнларини ўрганиш учун 
«Технологик машиналар ва жиҳозлар» кафедрасининг лабораторияси 
стендига махсус ускуна ўрнатилган (1-расм). 
Бу ускунага барботажли экстракторнинг турли тажриба нусхалари 
ўрнатилиши мумкин. Масалан, 1-расмда ускунага суюқликларнинг алоқа 
вақти узайтирилган экстракторнинг ишчи модели ўрнатилган. 
Тажриба ускунасининг ишлаши қуйидаги тартибда амалга оширилади. 
Енгил суюқлик идиш 1 дан насос 2 ёрдамида аппаратнинг 
аралаштирувчи патрубкаси 5 нинг пастки қисмига берилади ва газ 
тақсимловчи насадка орқали аралаштириш зонасига киради. Ўша ер га оғир 
суюқлик сиғими 11 дан оғир суюқлик хам узатилади. Суюқликларни 
аралаштириш учун инерт газ хам газ тақсимлайдиган насадка оркали 
киргизилади. Оғир ва енгил суюқликлар сарфлари ротаметрлар 13 ва 7 
ёрдамида кузатилади, инерт газ сарфини аниқлаш эса ротаметр 9 зиммасига 
юклатилган. Суюқликларнинг аппарат ичида ҳаракатланиши қуйидагича 
моделлаштирилган, чунки аппаратнинг асосий параметрларини тадқиқ 
қилганда, унинг ичида бўлаетган жараёнларни кузатиш жуда мухимдир. 
Бунинг учун кетма-кетликда 3-та алоқа участкаси 5 (аралаштириш зонасини 
моделлаштирувчи) мавжуд бўлиб, суюқликлар аралашмаси ва инерт газ ушбу 
зоналар ичида ҳаракат қилади. Аввалига аралашма пастдан юқорига, сўнг 


116 
юқоридан пастга ва яна пастдан юқорига қараб ҳаракатланади. Бу 
суюқликлар алоқа вақти узайтирилган экстрактор ичидаги жараённи тўлиқ 
моделлаштиради. Қувурлар 5 шишадан ясалганлиги сабабли аппарат ичида 
ҳосил бўлаётган жараенни кузатиш ва керакли ҳолларда газ пуфакчаларини 
ва ички фаза томчиларини суратга олиб ўрганиш мумкин. Аппаратга енгил 
суюқлик ва инерт газ керакли даражада кириши таъминлангандан кейин 
патрубка 5 га оғир суюқлик қувур 10 нинг пастки тешигидан берилади.
Ўзаро алоқада бўлгандан сўнг суюқликлар сиғим 18 га келади ва бу 
ерда фазалар бир-биридан ажрайди (газ, оғир суюқлик ва енгил суюқлик. 
Аралаштириш зонасида ҳосил бўлаётган оғир суюқлик томчиларини ва 
инерт газ пуфакчаларини суратга олиш учун фотоаппарат (ёки фотокамер а) 
21 ишлатилади. Енгил ва оғир суюқликларни аппаратга киритишда ва 
аппаратдан чиқаришда бензин ва кислотага чидамли полиэтилендан 
тайёрланган шланглардан фойдаланилади. 
Тажрибаларда ишлатиладиган суюқликларнинг енгил буғланишини ва 
зарарлилигини ҳисобга олиб, тажриба ускунасида вентиляция кўзда 
тутилган. Тажриба ускунасининг барча металл қисмлари Х18Н10Т ва 
Х17Н13М 2Т маркали стандарт пўлатлардан тайёрланган. аппаратга 
суюқлик беришда БЦНМ маркали насосдан, газ беришда эса КВ - 10 маркали 
компрессордан фойдаланилди. 
1- расм. Тажриба ускунасининг схемаси 
Аппаратга берилаётган суюқликлар ва газни сарфини аниқлаш 
мақсадида ротаметрлар шкалалари тажрибалар ўтказишдан аввал УВК - 20 
маркали суюқлик сарфини ўлчовчи асбоб ва ГСБ - 400 мар кали хажмий газ 
сарфини ўлчовчи асбоб ёрдамида тарировка қилинган. 
Бундай аппаратнинг асосий афзалликларига қуйидагилар киради: 
- Аппарат тузилиши соддалиги ва уни тайёрлаш технологияси осонлиги; 


117 

Экстрактор суюқликлар бўйича чегараланмаган унумдорликка эга, 
чунки унинг хар бир поғонасида ҳохлаган миқдордаги параллел ишловчи 
аралаштириш мосламаларни ўрнатиш мумкин; 

Экстракция жараёнининг юқори самарадорлиги хар бир поғона 
доирасида суюқликлар йўлдош оқимда бўлиши, бутун колонна бўйича 
эса қарама-қарши ҳаракатда бўлиши билан белгиланади. Бунда хар бир 
поғона ичида суюқликларни керакли вақт давомида алоқада бўлишини 
таъминлаш мумкин; 

Хар бир поғонада амалга оширилаётган суюқликларни томчиларга 
парчалаш ва сўнг яҳлит фазаларга тўплаш хам жараён самарадорлигини 
сезиларли ортишига олиб келади. 
Фойдаланилган адабиётлар 
1. Алиматов Б.А., Хурсанов Б.Ж. Многоступенчатый барботажный 
экстрактор. Патент РФ № 2658053, кл. В01d11/04. 2018 г. 

Download 8,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   275




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish