94
[4]. Предварительный патент РУз. № 2640. Устройство для контроля
влажности. М.М. Мухитдинов, Ю. Мамасадыков и др. 1994.г
[5]. Ergashov Cakhramon Mikhoilovich, Umaraliev Nurmamat, Matbabaev
Mahmud Mirzaevich.
OPTOELECTRONIC
AIR HUMIDITY SENSOR
.
Scientific research of the sco countries: synergy and integration 1 (1), 129 -126
УДК 621.01
ПАХТА СЕПАРАТОР ҚУРИЛМАСИНИНГ КОНСТРУКЦИЯСИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Рахбар Н.Б.Давидбаева, 25-18 гуруҳ талабаси Д. Алиқўзиев, 24-18 гуруҳ
талабаси М. Сиддиқов.
Пахта хом-ашесининг технологик машиналарга узатишда аэродинамик
усулда ташишлиги катор ноқулайликлар олиб келади. Жумладан, пахта хом -
ашёси хаво билан аралашган булиб, технологик машиналарга керакли
зичликда узатилмайди. Технологик жараенлар бир текисда амалга ошмайди,
чанг кўтарилиб экологик шароит бузилади,
ускуналарни ишдан чикиши
тезлашади. Шунинг учун пахта хом-ашёсини технологик машиналарга
узатишдан аввал уни хаводан ажратиш мухим хисобланади.
Пахта сепаратори қурилмаси пахтани дастлабки ишлаш сохасида
мухим ўринга эга. Хозирги кунда пахта тозалаш заводларида ишлатилаётган
СС-15А русумли пахта сепаратор конструкциясининг тузилиши,
пахта-
хомашёсини сепарациялаш камера, вакум-клапан, турли сеткали юза ва
қирғичли валдан ташкил топади. Ушбу сепаратор қурилмаси
узига хос
камчилик ва афзаликларига эга. Қурилманинг энг асосий афзаллиги унинг
конструктив тузилишини соддалиги ва ихчамлигидир. Пахта бўлакчаларини
сетка юзасида кўп вакт туриши ва бир неча марта шу юзада айланиб
харакатланиши унинг сифат кўрсатчичларига салбий таьсир қилиши, пахта
ўрамининг хосил булиши, бу эса аста-секинлик билан сетка юзасининг пахта
бўлакчалари билан қопланиб қолиши натижасида хаво босими пасайиб
кетиши ва пахта ўрами аста-секин сеткали юзани тўла эгаллаши натижада
сидирғичнинг синиши ва сепараторни тўхташига олиб келади. Бу эса 55 кВт
ли вентилятор электродвигателини ишдан чикишга сабаб булади. Фаргона
вилояти Тошлоқ пахта тозалаш заводи буйича хар йили 4-5дона
злектродвигател ишдан чикади. Бу эса завод учун хар йили ўр тача 8 -10 млн
сўм зиёнга олиб келади. Юкоридаги камчиликларни бартараф этиш
максадида муалифлар томонидан сепараторнинг
такомиллаштирилган
конструкциясини яратиш максадга мувофикдир (расм-1).
Биз таклиф этаётган такомиллаштирилган сепаратор конструкцияси
қуйидаги тартибда ишлайди: Пахта хом-ашёсини асосий қисми хаво билан
биргаликда сурувчи кувур 5 орқали туғридан-туғри ишчи камера 1
қайишқоқ амартизаторли қистирмалар 7 устида жойлашган эластик
элементли юза 8 га урилиб хаво тезликни йукотади ва пахта хом-ашёсини
95
асосий кисми ўз оғирлиги таъсирида вакум- клапан 2 га тушади. Айрим пахта
бўлакчалари эса ишчи камеранинг икки томонида жойлашган сеткалар
юзасига (3) ёпишган пахта бўлакчаларини эластик элементли вал 4 га
махкамланган киркич 12 ни ўз ўки атрофида
бир маротаба мураккаб
тебраниши хисобига 80-85 фоиз ёпишган пахта бўлакчалари вакуум клапанга
тушириб юборилади. Вакум–клапан 2 парраклари эса пахта хом-ашёсини
кейинги жараёнга ўтказиб юборилади, яьни чанг хаво пахта булакчалари
билан бирга махсус вентиляторлар орқали сурилиб циклон курилмаларига
йуналтирилади. Шуни айтиб ўтиш керакки, эластик элементли втулка вал 4
га тушадиган юкланишни пасайишига олиб келади ва шу билан бир галикда
подшипник таянчларига тушадиган муввозаланмаган инерция кучларини
хам камайтиради.
Фаргона вилояти Тошлоқ пахта заводида ўтказилган тажрибаларга
кўра: 1. Кайишқоқ амартизаторли қистирмалар устида жойлашган эластик
элементли юза сепаратор деворига ўрнатилиши хисобига заводларда
ишлатиладиган СС-15А сепараторларга қараганда
чигитни шикастланиши
0,2%, ва ифлосликлари-0,1% камаяди. Эластик элементли втулкали
сидиргичлар уз ўки атрофида бир маротаба айланганда сетка юзасидаги
пахта бўлакчалари 80-85 фоизга тозаланади .
Расм 1 Такомиллаштирилган сепаратор схемаси.
96
1-ишчи камера, 2-вакуум-клапан, 3-сеткали юза, 4-сидиргич вал, 5-сурувчи
ковур, 6-сепараторни орка девори, 7-қайишқоқ амартизаторли қистирма, 8-
эластик элементли юза, 9-шуруп, 10-рама, 11-эластик элементли втулка, 12-
киркич.
Таклиф килинаётган такомиллаштирилган сепаратор, серияли СС -15А
русумли сепараторга нисбатан чигитни шикастланиши 1,64 ва пахта хом-
ашёси ифлосликлари эса 1.95 мартага камаяди. Шунингдек сепаратор
элементларини ишлаш ресурси ўртача 10-15 % га ошади.
Do'stlaringiz bilan baham: