484
ШАРҚ АЛЛОМАЛАРИНИНГ АХЛОҚИЙ ҚАРАШЛАРИ
У.Эргашев, С.Рузиев
Бугунги кунда иймон эътиқодли, маънавияти кучли, миллий маъсулият
туйғусида қалбида чуқур
илдиз отган, соғлом маънавий баркамол, комил
инсонларга эга мамлакатгина мустақил ривожлана олади хамда тараққий
топади. Шунинг учун хам маънавий баркамол инсонни тар биялаш бугунги
куннинг энг долзарб масалаларидандир. Инсонни шарафлаш, ҳар замон ва
ҳар лахзада улуғ мукаррамлигини унинг ўзига эслатиш, ёзув, қабиҳ ишлар ва
ножўя қилиқлардан сақланиб туриш, шу тариқа комил инсоннинг ўзига хос
аҳлоқ кодексини, таълимотлар тизимини ишлаб чиқариш ва ўз асрларида акс
эттириш борасида Шарқ мутафаккирлари бебаҳо ишларни амалга
оширганлар.
Шу боисдан хам шарқ мутафаккирлари комил инсон жамики
инсонларнинг хақиқати, яъни одамийлик эканлиги хақидаги концепцияни
ишлаб чиққанлар, инсоннинг камолот йўлини илмий ёритганлар. Буни буюк
мутафаккир Абу Наср Фаробий таълимоти мисолида кўриш мумкин.
Инсоннинг яшашдан асл мақсади завқли лаззатли, хузур халофатли, бахт ли
саодатли умр кечиришдан иборатдир, деган ғоя унинг фалсафий таълимотда
устворлик қилади. Абу Наср Фаробий инсон руҳида яъни унинг маънавий
хаётида учрайдиган фазилатларни иккига бўлади: туғма фазилатлар ва илм -
санъат (касб-хунар), хулқ атвор, хохиш ва кўникма, малакалар ёрдамида
қўлга киритиладиган фазилатларга ажратади.
Бу жараёнда инсон учун таълим-тарбия зарур хисобланади. Фаробий
бунга таълим-тарбияни тўғри йўлга қўйиш орқалигина
эришиш
мумкинлигини айтди. Чунки мақсадга мувофиқ амалга оширилган таълим
тарбия инсоннихам ақлий, хам аҳлоқий камолотга етказди, хусуан, инсон
табиат ва жамият қонун-қоидаларига роия қилади. Абу Наср Фаробий таълим
тарбиянинг асосий вазифаси жамият талабларига жавоб бера оладиган ва шу
жамият учун хизмат қиладиган “комил” инсонни тарбиялашдан иборат, деб
билади.
Комил инсон хақидаги фалфафий ғоялар Абу Али Ибн Синонинг
таълимотида ҳам катта ўрин эгаллайди. “Ибн Сино инсонни комил бўлиб
шаклланишининг биринчи
омили бу фанни эгаллашдир, деб хисоблайди.
Зеро илму-фан инсонни юксак камолга етказади. Шу билан биргаликда инсон
бунча осонлик билан эриша олмайди. Қийинчиликларга чидам, бардош ва
харакат олқишгагина эришиш мумкин дейди: ” “Эй биродарлар!
485
Одамларнинг ботири мушкулотдан қўрқмайди. Камолот хосил қилишдан
бош тортган киши одамларининг энг қўрқоғидир”
Бу хикматдан бизга шу маълумки, инсон қанчалик билим сари интилса,
унга ҳеч қандай тўсиқлар тўсиқлик қила олмайди. Қалбдаги илм олишга
бўлган кучли истак уни комилликка етаклайди. Аксинча илм олишдан бош
тортган инсонлар хаёт ҳақиқатини тушуна олмай, юксак камолотга эриша
олмай ўтадилар.
Ибн Сино инсонни мукаммал бўлмоғи учун нафақат илм-фанни чуқур
эгаллаши балки аҳлоқан баркамол бўлмоғи хам лозимлигини таъкидлайди.
Абу Али Ибн Сино тарбия тизимида баркамол шахс тарбиясига кенг ўрин
берган шахс тарбиясини қандай бўлиши ва у келажакда қандай инсон
бўлиши бевосита таълим ва тарбиясига боғлиқ эканлигини уқтиради.
Алломанинг болани тарбиялаш хамда ўқитиш хақидаги кўп
фикрлари
ўзининг чуқурлиги, инсонпарварлиги хамда хозирги замон педагогикаси
учун аҳамиятлилиги билан инсонни хайратда қолдиради.
Ибн Сино ўзининг тарбиясига оид асарларида ўқитувчининг ролига
катта эътибор билан қараган. У аввало тарбияда табриячининг ўзи
тарбияланган бўлишига хамда уни тўғри танлай билишга ўз
эътиборини
қаратган.
Абу Райхон Беруний ўз ижодида фанларни таснифлабгина қолмай,
балки уларни ўқитиш услубларини баён этиб, таълимга янги методларни
киритган. Берунийнинг таъкидлашича, таълида ўзимиз кўзлаган ютуқларга
эришишимиз учун авваламбор ўқувчининг хохиш истаги ўқитиш услубини
ташкил қилишимз мумкин. Ўқувчи руҳияти янгиликка интилувчан,
қизиқувчан бўлади.
Агар болани ёшликданоқ тарбияланмаса, уни ўспиринликда ёхуд
улғайганда тарбиялаб бўлмайди. Чунки ёшликдаги
берилган тарбияда
ахлоқий мезонларга асос солинади. Бола онги ва шуури мусаффо бўлади. Ана
шу софликни биз ўзга иллатлар билан эмас, балки маънавий,
жисмоний
баркамоллик билан озиқлантирмоғимз лозим. Тўғрилик, поклик, соғломлик
билан тўйинган онгга эзгулик уруғларини сепишимиз мумкин. Ана шу
эзгулик уруғлари у улғайганда комиллик белгисини бер ади. Асосий тар бия
болага оилада ота-она,
бобо-буви томонидан берилади, бироқ бу билан
чекланиб қолмасдан болани мактаб, махалла, жамоатчилик ва ташқи мухит
хам бевосита тарбиялаб бормоғи зарур.
Боланинг келажакда “Комил инсон” бўлиб етишишида мактаб, маҳалла
жамоатчилик хамда ташқи мухитнинг ўрни жуда каттадир. Ана шу
486
муҳитларнинг тўғри таъсир остидагина бола баркамол инсон бўлиши
мумкин. Барчаси бирга олиб борилгандагина биз ўйлаган мақсадимизга
эриша оламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: