Изланувчилар online илмий-амалий


ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИДАГИ МАЪНАВИЙ ТАҲДИДЛАР



Download 8,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet241/275
Sana24.02.2022
Hajmi8,11 Mb.
#239485
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   275
Bog'liq
Anjuman 16-17 30.11.2020

 
ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИДАГИ МАЪНАВИЙ ТАҲДИДЛАР 
1
Ш.Расулова, 
2
М.Фозилжонов 
1
Фарғона политехника институти, “Ижтимоий фанлар” кафедраси 
катта ўқитувчиси, 
2
19-20 ДПҚМТ гурухи талабаси
 
Интернет мажозий маънода ўхшатиладиган бўлса, бир катта бозор. Бу 
бозорда жондан бошқа ҳар неки бор. Харидор бозордан нимани қидирса 
топганидек, интернетдан фойдаланувчи ҳам астойдил ҳаракат қилса, ўз 
мақсадига етиши бегумон.
Интернетни кўп мутахассислар ҳарбийларнинг ихтироси деб айтади. 
Аслида эса дастлабки босқичда уни АҚШдаги тўртта университет кашф этди. 


478 
Мазкур университетлар компъютер ларини бир тизимга бирлаштириб, ўзаро 
кутубхоналаридан фойдалана бошладилар. Пентагон эса бундан тез хабар 
топди. Ва ихтиронинг имкониятларини ўрганиб, ундан ҳарбий 
қўмондонликни такомиллаштириш мақсадида олимларни жалб этиб, уларга 
барча шароитларни яратиб, арпанетни (интернетнинг биринчи номи) ўз 
мақсадларига йўналтирди. Узоққа бормай ундан журналистлар ҳам 
фойдалана бошлади. Натижада интернет журналистикаси пайдо бўлди. 
Ҳозирги кунда ҳаётимизни интернетсиз тасаввур қилиш жуда мушкул. 
Глобал тармоқ дунёнинг турли нуқталарида яшовчи одамларнинг ўзаро 
мулоқотини ҳамда ахборот алмашинувини мукаммал даражада 
осонлаштирди. Бугун интернет орқали янгиликлардан бохабар бўлиш, олди -
сотдини амалга ошириш, таълим олиш мумкин. Хуллас, «ўргимчак 
тўри»нинг имкониятлари жуда кўп ва у ҳаётимизга тобора чуқурроқ кир иб 
бормоқда. Интернет тармоғининг бу каби имкониятлари ундан 
фойдаланувчилар сонининг тобора ортиб боришига сабаб бўлмоқда. 
Статистик маълумотларга кўра, дунё бўйича интернетдан энг кўп 
фойдаланувчилар айнан 18 дан 30 ёшгача бўлган ёшлар ҳисобланар экан. 
Чунки, бу ёшдаги инсонлар янгиликка жуда ўч, турфа ахборотга қизиқувчан 
тоифа саналади. 
Маълумки, интернетнинг инсон учун кўплаб ижобий жиҳатлари билан 
бирга айрим салбий жиҳатларини ҳам эътироф этиш адолатдан бўлур эди. 
Интернет тармоқларида авж олиб бораётган терроризм, порнография, турли 
бузғунчилик ҳолатларига тарғиб, фисқу фасод текширилмаган ҳар қандай 
ахборотлар оқимининг эркин алмашинуви унинг ғараз мақсадли кимсалар 
манфаати йўлида хизмат қилишига имкон яратмоқда. 
Интернет тармоғида маънавий таҳдидлар, ёшлар онгини эгаллашга 
қаратилган ахборот хуружлари авж олса оляптики, асло камаймаяпти. 
Айниқса, ижтимоий онгни манипуляция қилиш, миллий-маънавий 
қадриятларни емириш, менталитетга мутлақо ёт бўлган бегона қадриятларни 
тарғиб этиш, халқнинг тарихий хотирасини бузиш ва ўзгартириш, 
кибертерроризм каби турлари кенг тарқалмоқда. Бу ҳолат ҳар бир соғлом 
фикрли инсонни янада огоҳ бўлишга ундайди. 
Шунинг учун ҳам биринчи президентимиз таъкидлаганларидек: " 
ахборот оламида қандайдир девор ўрнатиш, ўз қобиғига ўралиб, маҳдудликка 
юз тутиш йўли бизга асло маъқул эмас. Шу билан бирга, бугун ён-
атрофимизда, узоқ-яқин минтақаларда юз бераётган воқеаларни инобатга 
оладиган бўлсак, ҳали онги, ҳаётий қарашлари шаклланиб улгурмаган 
ёшларни чалғитишга қаратилган ғаразли кучлар ҳам интернет 
имкониятларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга уринаётгани ва 
бундай интилишларнинг қандай салбий оқибатларга олиб келиши 
мумкинлигини эътибордан соқит қилиб бўлмайди", дея бежиз 
таъкидлаганлари йўқ. 


479 
Маълумотларга кўра, бугунги кунда интернет тармоғида маънавий-
ахлоқий тубанликни тарғиб этувчи саҳифаларнинг сони бир неча юз 
миллионни ташкил этади. Интернетнинг улкан имкониятларидан 
фойдаланган ҳолда инсон қалби ва онгини забт этишда диний омилнинг ҳам 
роли юқори. Чунки, интернет диний тушунчаларни нотўғри талқин этишда, 
инсонларни, айниқса, ҳали онги тўлиқ шаклланмаган ва диний билимлари 
ўта саёз ёшларни ўз домига тортишда энг самарали воситалардан бири 
саналади. 
Шу ўринда турли гуруҳларнинг интернетдан фойдаланишига бошқа 
сабаблар ҳам бор эканини қайд этиш даркор. Жумладан: 
-интернет тизими билан осон боғланиш имконияти; 
-интернетдаги фаолиятни қонуний тарзда назорат қилишнинг қийин 
экани; 
-дунёнинг хоҳлаган жойидан туриб маълумотларни та рқатиш 
имкониятининг мавжудлиги; 
-чексиз аудитория ва маълумотни етказишдаги юқори тезлик; 
-маълумот тарқатувчилар махфийлигининг таъминланиши; 
-матн, тасвир ва овоз уйғунлигидаги ахборотни жойлаш каби 
қулайликлар 
-террорчиларни ўзига жалб этмай қолмайди. 
Ҳозирда энг ашаддий оқимларнинг сайтларига эътибор қаратадиган 
бўлсак, уларда бузғунчи кимсалар томонидан турли тахдидлар амалга 
оширилаётганлигини кўришимиз мумкин.
Шундай экан, интернетдаги маълумотлардан фойдаланаётганда огоҳ ва 
сергак бўлиш, имкон қадар уз доменидаги сайтларга мурожаат этиш
мақсадга мувофиқдир.
Фойдаланилган адабиётлар 
1. Миллий истиқлол ғояси (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим 
бакалавриат босқичи учун дарслик). Эршашев И таҳрири остида. -Т.: Академия, 
2005. 
2. Мамашокиров С, Тоғаев Ш. Эркин ва фаровон ҳаёт қурилишининг 
ғоявий-мафкуравий масалалари. -Т.: Маънавият, 2007. 

Download 8,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   275




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish