473
фазилат хисобланади. Ота-оналар ўз фарзандларининг қилган ишларидан
ғурурланиб мақтайдилар,ошиқлар ўз машуқаларини мадҳ этиб
чарчашмайди.Яна кимлардир табиатни гўзаллигини сўзларида ифода этсалар,
кимлар эса инсон ақли ва қўллари билан яратилган буюк иншоатларни
таърифлайдилар. Она Ватанни улуғлаш,уни куйлаш эса, ўз тупроғини суйган
хар бир киши учун оддий хол дейиш мумкин.
Мақтовга лойиқ кишиларни мақташ жамиятда фазилат ва комиллик
ортишига сабаб бўлгани учун шариатимиз бундан қайтармайди. Шунинг
учун муболаға ва ёлғон сўзлардан сақланган ҳолда кишида бор бўлган
сифатлар билангина мақташ жоиз. Лекин мақтовга лойиқ бўлмаган
кимсаларни,
кишининг мансаби, бойлиги ё обрў-шуҳрати учун мақташ
ҳақиқат ва ахлоққа зид бўлгани учун ёмон иш саналади.
Хар бир миллат тарихида,ўз юрти учун қайғурган,умрини бахшида
этган,керак бўлса жонини фидо қилган инсонлар доимо улуғланиб
келинган.Авлодлар бундай инсонлар билан доимо фахрланиб,уларни
исмларини ғурур билан тилга оладилар.бизнинг халқимизни кечаги кунига
назар солиб,эл қахрамонларини исмларини бирма-бир санай бошласак
кунлар тунга уланади.
Ўринли мақтов
баъзан инсонни рухлантириб,янги марралар сари
етаклайди.Турли жабхаларда фаолият олиб бораётган юртдошларимизга
берилаётган
унвонлар,мукофотлар уларнинг кучига куч қўшади ва
қолганларни ҳам уларнинг ортидан эргашишга ундайди.
Ясамма,сохта мақтовлар инсонни хаволантириб,уни тўғри йўлдан
адаштириши мумкин.Айниқса тилёғламачилик қилиб,рахбар пахтани қора
деса,қоп-қора дейдиган,кўмирни оқ деса оппоқ дейдиган лаганбардорлар хар
бир тузимда,хар бир жамиятда учраб келган.Ёлғон мақтовларни ёв қўлидаги
хавфли қурол дейиш мумкин.
Кишини юзига мақташнинг фойдаси ҳам, хатари ҳам бор: агар
мақталаётган киши комил имонли, ишончли, риёзатли, маърифатли бўлса ва
мақтовдан фитналанмаса ёки ғурурга кетмаса, мақтов ҳаром ҳам, макруҳ ҳам
бўлмайди. Аксинча бўлса, кишини юзига мақташ қаттиқ макруҳ бўлади.
Дунёда хар нарсани ўлчами бўлганидай,мақтовнинг хам чегараси
бор.Унинг сарҳадларидан чиққан кимса оёқлари ердан узилиб,қайтиб тушиш
мушкул бўлган булутлар ўлкасига учиши,ёки тубсиз жарликлар қарига
474
йиқилиши мумкин.Мақтовдан
соддадил одамлар яйрайдилар,ақиллилар
хушёр тортадилар,донолар эса уни эшитмайдилар.
Одамлар даражаларига қараб мақтовни турлича қабул қилишади.
Авом кишилар мақтовдан яйраб, хурсанд бўлишади, маддоҳ айтаётган
фазилатлар ўзларида мавжудлигидан фахрланиб, кибрланишади, мақтовчини
ўзларига дўст тутишади. Обидлар мақтовни эшитиб, ундан иложи борича
қочишади, у эгаллаб қолмаслиги учун қалбларини иҳоталаб олишади.
Орифлар эса бундай ҳолларда "агар Аллоҳ айбларимни беркитмаганида
одамлар фақат фазилатларимни кўриб, мени мақташмасди, демак, бу
мақтовлар Аллоҳга тегишлидир" деб фикрлайди ва барча мақтовларни
Парвардигорига ҳавола этади.
Яна мақтовнинг киноя тури борки,инсонни кераксиз,ўринсиз қилган
ишларини атайлаб қўштирноқ ичида мақтаган холда унга танбеҳ
бериш,хаттоки устидан кулиш мумкин.Масалан,ўғил ўзидан кичик
синглисини ёки укасини хафа қилди дейлик.ота ўғлига қарата менинг ўғлим
жуда ҳам ақлли йигит,меҳрибон ака,у ўз синглисини ўзгаларга хеч қачон
ҳафа қилдириб қўймайди дейиши болага хар қандай танбеҳдан кучлироқ
таъсир кўрсатади.
Абулқосим аз-Замахшарий: "Ўзи сазовор бўлмаган ҳамду
сано ва
мақтовларни талаб қилиш уятсиз, телба одамларнинг одатларидандир",
деган. Қайюм Носирий айтибди: "Биров сени ўзингда йўқ сифатлар билан
мадҳ этса, ундай одамга ишонма. Чунки у сенда йўқ ёмон сифатлар билан
бошқа ерда сени ёмонлашга қодир".
Мақтовни биз умуман ёмонламоқчи эмасмиз. Мақтовни баъзи
ўринларда ишлатиш лозим. Мақтовга арзийдиган инсонлар бор,
арзимайдиганлари бор. Маддоҳлар эса
шуларни ажрата олмайдиган
кишилардир. Масалан: Ёш болалар бирор яхши амал қилса, уларни янада
рағбатлантириш ва қизиқтириш учун мақтаса бўлади. Аммо шу боланинг ҳам
ёши катта бўлиб борган сари уни кибр ва фахрга олиб бориб қў ймаслиги
учун мақтовни ҳам чеклаш ёки маълум замонларга қайдлаш лозим.
Уламолар мақташнинг уч тури бор дейдилар. 1. Бир инсонни, унинг
ўзига ва юзига доимо бўртириб мақташ – энг ёмон мақташдир. Бундан қаттиқ
наҳий қилинган. 2. Бир инсонни йўқлигида мақтайди, аммо бу мақтов унга
етиб боришини билатуриб мақтайди – бу ҳам наҳий қилинган мақтовдир. 3.
Бир кишини йўқлигида мақташ, бу мақтов унга етиб бормаслигини била
475
туриб мақташдир – бу зарари бўлмаган мақтов бўлиб, инсонлар бундан
қайтарилмаган.
Аслини олганда хар қандай ақлли,билимли одам ўзгаларни
мақтаганда ўринли мақтайди,ўзига нисбатан билдирилган мақтовни
эшитганда уни тўғри ва хотиржам қабул қилади.
Адабиётлар
1. Иномхўжаев С. Нотиқлик санъати асослари. – Тошкент:
Ўқитувчи, 1982.
2. Искандарова Ш. Ўзбек нутқ одатининг мулоқот шакллари: филол.
фанл. номз. ... дис. Автореф. – Самарқанд, 1993. – Б. 26. Ўринбоев Б.
Сўзлашув нутқи. – Тошкент: Фан, 1979. – Б.136.
Do'stlaringiz bilan baham: