Izbullaeva indd



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/112
Sana06.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#745110
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   112
Bog'liq
Izbullaeva 2015.02.26

Ж
алолиддин
 Р
умий
 
асаРлаРида
 
юксак
 
маънавиятли
 
шахс
 
таРбияси
 
46
Тингла найдин, чун ҳикоят айлагай,
Айрилиқлардин шикоят айлагай
141
.
Биринчидан, Най ясалиши жиҳатидан содда кўринишига эга 
бўлса-да, мураккаб тузилиш касб этади. Унинг сиртидан олиб 
ташланган бир парча пўстлоқ остида қолган пардага товушнинг 
урилиб чиқиши, овоз тембри туфайли маъноли нола оҳанги 
пайдо бўлади. Шоир найнинг шу хусусиятини образлантириш 
орқали инсон қалбига таъсир кўрсатишни кўзлайди. Румийда 
мусиқага мойиллик бўлгани сабаб мусиқа созларининг мазмун-
моҳиятини яхши англай олган. Шунинг учун у най образини ҳеч 
кимда учрамайдиган усулда таърифлай билган. Жумладан, шоир 
“най”ни шундай таърифлайди: “Найзор, қамишзор қанчалик хор-
зор кўринишда бўлмасин, ўз масканида бўлгани учун най яйраб-
яшнаб ўсади. Ўз масканидан узилиб дунё шавқи-завқига тўла 
бўлган маскан билан ошно этилганда, унинг ноласи қалбларни 
ларзага келтиради. Най бу завқу шавқдан кўра ўз хору зор мако-
нини афзал кўради”. Демак “Маснавий”да киришдан бошлаб нафс-
ни тийиш, камтар бўлиш лозимлигига эътибор қаратилмоқда. 
Иккинчидан, асарда “Най” образи бир мурид кўринишида 
тасвирланган бўлиб, оддий бир қамишга ишлов бериш орқали 
“най” яралади ва най ўзининг оташин куйи орқали моҳиятини 
тингловчига англатади. Бу ҳолат муридга таълим-тарбия бе-
риш жараёни шакллари “аслига қайтиш”, “қалбда ўтли бўлиш”, 
“ўзлигини англаш” ва тарбия воситалари орқали мурид ўз 
моҳиятини англашига муқояса қилиш мумкин. Яна “най” обра-
зига мисол келтирилиб, шундай дейилади:
Ул қамишлар бир ариқдин сув ичар,
Биттаси бўм-бўш, бирида қанд, шакар
142

Педагогик таҳлил нуқтаи назаридан қамишлар – шогир-
длар, сув – устоз. Устоз томонидан берилган таълим-тар-
бия шогирдлар томонидан турли хил даражаларда қабул 
қилинади, яъни ҳар бир шахс индивидуал характерга эгали-
ги, физиологик шаклланишидан келиб чиққан ҳолда маълу-
мотни қабул қилади. Демак, шоир қарашларидан ҳамма ҳам 
маълумотни бир хилда қабул қилавермаслиги, шунинг учун 
устоз ҳар бир шогирди имкониятига қараб унга таъсир кўрса-
тиши кераклигини англаш мумкин. 
141
Ўша жойда. –Б. 8.
142
Ўша жойда. –Б. 16.


1-БОБ. Жалолиддин Румий шахси ва илмий меросини ўрганишнинг педагогик асослари
47
Асарда ҳикоятлар мазмунан бир-бирига боғлиқ ҳолда жой-
лаштирилгандай кўринса-да, баъзида ҳикоятда кўтарилаёт-
ган мавзу мантиқан умуман бошқа бурилиш ясайди ва охири-
да барибир биринчи белгиланган мақсадга қайтилиб, унинг 
моҳияти очиб берилади. Бу жараён тарбиянинг ҳаёт билан 
боғланганлик тамойилига мос келади. Румий қарашларининг 
ҳаёт билан боғланганлик ҳолати жуда кучлилиги билан бошқа 
дидактик асарлардан фарқ қилади. Шоир ўз ҳикоятларида 
замонасининг авлиёлари ва забардаст олиму фузалолари 
ҳаётидан мисоллар келтиради. У табиблар (устозлар) образи-
ни келтирар экан, Абу Али ибн Сино шахсига тўхталиб, у би-
лан боғлиқ воқеаларни ўзининг ҳаётий кечинмалари билан 
бевосита боғлаб тасвирлайди. Масалан, китобда Шамс Табри-
зий борасида шундай сўз юритилади:
Шамсдек ушбу жаҳонда шамс йўқ,
Шамси жон боқийдир, унга амс йўқ.
Шамс гар фарддир жаҳонда, мен атай
Унга ўхшаш Шамсни тасвир этай.
Шундайин бир Шамским, борлиқ асир,
Ҳам шуурда, ҳам жаҳонда беназир...
То етишди бизга Шамсу-д-дин юзи,
Кўкда пинҳон бўлди Шамснинг орзуси.
Шамс Табризийнинг Мавлоно билан учрашуви, Шамснинг 
руҳий таъсири Румий қарашларида катта тўнтариш ясади. 
Румий асарда Шамс борасида фикр билдирар экан, уни ин-
сон шуури ва бутун жаҳонга таъсир кўрсата оладиган юк-
сак маънавий қудрат соҳиби сифатида таърифлайди. Шамс 
руҳан озод киши бўлганлиги учун бир жойда муқим турол-
майди. Шунинг учун у бир неча бор Румийни тарк этиб, боши 
оққан томонга чиқиб кетади. Ҳар сафар у кетганда Румий 
ҳаловатини йўқотади ва уни топишга бор кучини сафарбар 
қилади. Шамс топилиб келганда эса худди унга жон кириб ти-
рилиб қолгандай дейди:
Эслагил йилларча хуш суҳбатларинг, 
Суҳбат айлаб, топган ул неъматларинг
143
.
Шоир ўзининг руҳий устози Шамс Табризий ҳақидаги 
кечинмаларини эҳтирос билан сўзлайди. Бу хусусият асар-
нинг бошқа китобларида ҳам кузатилади. Румий ўз асарини 
маънавий бой қадриятларга таяниб мазмунан бойитишга 
143
Ўша жойда. –Б. 11.



Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish