Izbullaeva indd



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/112
Sana06.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#745110
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   112
Bog'liq
Izbullaeva 2015.02.26

Ж
алолиддин
 Р
умий
 
асаРлаРида
 
юксак
 
маънавиятли
 
шахс
 
таРбияси
 
100
Таълим-тарбия жараёнида субъектив ва объектив муноса-
бат суҳбат асносида ташкил қилинади. Суҳбат усули педаго-
гик кузатиш жараёнида эга бўлинган маълумотларни бойи-
тиш, мавжуд ҳолатга тўғри баҳо бериш, муаммонинг ечимини 
топишга имкон берувчи педагогик шарт-шароитларни яра-
тиш, тажриба-синов ишлари субъектлари имкониятларини 
муаммо ечимига жалб этишга ёрдам беради. Румий педагогик 
фаолиятидаги ўқитиш усулларидан яна бири бу 
савол­жавоб
методидир. Шоир, устознинг шогирдига савол бериши қонун-
қоидалари борасида шундай дейди: “Савол берган зот икки 
жиҳатни яхшилаб тушунмоғи керак: 
Биринчиси:
 
Мен сўраган нарсамдан янглишдим. Менинг 
билганимдан бошқа нарса бордир. 
Икинчиси:
Бундан устун бўлган ва билинишга муносиб бир 
сўз ва бир ҳикмат мавжуд, бироқ мен уларни билмасдим”, – деб 
таъкидлайди
271
ва шундай дейди:
Сўздаги илм жонлимас, бежон бўлур,
Унга бир толиб юзи армон бўлур. 
Гарчи баҳс асносида ул илми ком,
Бир харидор бўлмаса, ўлгай тамом
272
.
Шоир таълимда бир томонлама ёндашиш (фақат маълу-
мот етказиш)ни оқламайди ва берилган билим ҳамиша баҳс-
мунозара асносида ривожлантириш, мустаҳкамлаш асносида 
ташкил қилиниши лозимлигини таъкидлашди. Айни пайтда 
дарснинг олдига қўйилган талаблар ҳам худди шу қарашга 
тўла мос келади, яъни ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятининг 
тенг лиги, дарсларни интерфаол усуллар орқали ташкил этиб, 
дарсда ўқувчи фаолиятини янада фаоллаштириш. Савол-жа-
воб методи воқеа ёки ҳодисалар ҳақида ахборот олиш ёки ах-
борот алмашиниш жараёнидан иборат бўлиб, у саволга жавоб 
тарзида ташкил қилинади. Румий яна: “Жўяли савол билим-
нинг ярмидир”, – дейди. 
Бир подшоҳ бир одамдан учта мактуб олди, бироқ жавоб 
бермади. Одам яна: “Уч дафъадан бери хат ёзаман, ё қабул 
қилинг, ё қабул қилмайман деб айтинг!” – деб ёзди. Шоҳ хат-
нинг орқасига “Жавоб бермаслик ҳам жавобдир, фақат аҳмоққа 
271
Жалолиддин Румий. Ичиндаги ичиндадур / Улуғбек Ҳамдам тарж. –Т.: 
Янги аср авлоди, 2003. –Б. 73.
272
Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий / Форсийдан Ўзбекистон халқ 
шоири Жамол Камол тарж. –Т.: “MERIYUS” XHMK, 2010. –Б. 201.


2-БОБ. Жалолиддин Румий қарашлари ва унинг таълим-тарбия тараққиётидаги ўрни
101
берилажак жавоб – индамаслик”, деб ёзади. Бу ҳикояти орқали 
Румий саволга жавобнинг сўзсиз шакли ҳақида гапирмоқда. 
Унинг фикрича, “Сўз кўпайганда, мақсад унутилади, йўқолади” 
ва “Сўзсиз идрок этганнинг сўзга қандай эҳтиёжи қолади?”
273
шоир шахснинг савол бериш маданиятини тараннум этар экан, 
истиқболдаги натижани англамасдан туриб, ножўя саволлар 
билан мурожаат қилиш инсондаги сабрсизликдан далолат бе-
ради. “Маснавий”да шу ҳолат қуйидагича тасвирланади:
Сўрмасанг, асрор аён бўлгай ўзи,
Сабру бардош манзилингга элтгуси.
Демаким, сўрсам, мурод ҳосил бўлур,
Бесабрликдин ишинг мушкул бўлур
274
.
Демак, шоир бу мисралар орқали шогирдларга мурожаат 
этар экан, савол-жавобни ташкил қилишда ақл ва сабр билан 
иш кўриш, шошқалоқлик билан фикр ёки жумла тугамасдан 
тасаввурдаги мавҳум нарса учун савол беришнинг олдини 
олиш, фикрни охиригача тинглаб кейин савол билан муро-
жаат қилиш лозимлиги ҳақида фикр билдирмоқда. Румий 
устознинг касбий фазилати, яъни осон йўл билан мураккаб 
билимларни шогирдларга ўргатиш анъанасига таянади. 
Юқоридаги фикрлардан келиб чиқққан ҳолда Румийнинг 
таълим-тарбия бериш усулларини қуйидагича гуруҳларга 
ажратиш мумкин:
1. Суҳбат (тушунтириш, ўргатиш-одатлантириш, машқ 
қилдириш).
2. Ўрнак (маслаҳат бериш, узр сўраш, намуна, ибрат олиш). 
Румий бу таълим-тарбия усулларидан шахсни маънавий-
ахлоқий шакллантиришда чуқурроқ фойдаланиш зарур, дей-
ди. Шоир ижодининг энг асосий жиҳати шуки, унинг ўқитиш 
усули ҳозирги замонда таълим жараёнида кенг қўлланаётган 
замонавий ўқитиш технологиси “кейс-стади” ўқитиш техно-
логияси ва муаммоли таълим технологиялар мазмунини тўла 
мос келади. “Кейс-стади” ўқитиш технологияси масалалар-
ни таҳлил қилиш ва ҳал қилиш методи ҳисобланади. Муам-
моли ўқитиш технологияси – бу ривожлантирувчи ўқитиш 
технологияси бўлиб, фаол билим орттириш жараёнини 
273
Жалолиддин Румий. Ичиндаги ичиндадур / Улуғбек Ҳамдам тарж. –Т.: 
Янги аср авлоди, 2003. –Б. 29.
274
Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий / Форсийдан Ўзбекистон халқ 
шоири Жамол Камол тарж. –Т.: “MERIYUS” XHMK, 2010. –Б. 299.



Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish