Izbullaeva indd


она қорни, оила, устоз ва жамоа



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/112
Sana06.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#745110
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   112
Bog'liq
Izbullaeva 2015.02.26

она қорни, оила, устоз ва жамоа.
“Маснавий”да шоир инсон ва унинг ички муҳит асосида она 
қорнида тарбия олиши борасида:


Ж
алолиддин
 Р
умий
 
асаРлаРида
 
юксак
 
маънавиятли
 
шахс
 
таРбияси
 
70
Онанинг қорнида суврат бермиш у,
Куч-сабот бермиш, яна орому хў.
Она жисми парчаси этди сени, 
Сўнгра тадбир этди, ажратди сени.
Ҳақ неча минг санъату фан айлади,
Онани мунису мушфиқ сайлади... 
Онаи зорни яратди, сутни ҳам,
Отани эш этди, қилди муҳтарам
193
, –
деб келтиради. Инсон шаклланишининг асоси бўлган она 
қорни маънавий-ахлоқий тарбия таркибий қисмининг илк 
босқичидир. Она қорнидаги туғиладиган болага она ҳам ота 
ҳам бирдек маъулдир. Ота онанинг ижтимоий муҳитини тўғри 
ташкил қилиши 3ва руҳий ҳолатидан бохабар бўлиши, она 
жисмининг бир парчасидан туғилажак боласининг инсон си-
фатида ҳис қилиши натижасида соғлом бола дунёга келади. 
Шоир она тимсолини мунис, мушфиқ, зор (муштоқ), оппоқ сут-
га ўхшатмоқда. Онадаги бу сифатлар шахс шаклланишида кат-
та аҳамият касб этади. Ота тимсоли эса оилага эш, муҳтарам 
шахс сифатида тасвирланган бўлиб, онадаги меҳрибонлик ва 
отадаги қатъият шахс камол топишининг асосий манбаидир. 
Шоир асарда қуйидаги мисраларни ҳам келтириб ўтади, яъни:
Она қорнида гўдакка жон берар,
Жонига таъбу мижоз, дармон берар.
Не эмиш жоиз – ҳамоно тортгай ул,
Ул емиш бирлан баданни ўртгай ул
194
.
Байтнинг мазмунига кўра, гўдак она қорнидан озуқа ола-
ди, жонига дармон киради. Она нима тановвул қилса, қандай 
ҳолатни бошидан кечирса албатта қорнидаги боласи ҳам шу 
нарса билан озиқланади ва шу ҳолатни ҳис қилади. Шунинг 
учун тўғри уюштирилган фаолият она қорнидаги гўдак шакл-
ланишига жуда катта таъсир кўрсатади. Айни пайтда замо-
навий фан тили билан айтганда, онанинг овқатланиши, дам 
олиши, мусиқа тинглаши, гигиена қоидаларига риоя қилиши, 
яъни соғлом турмуш тарзига риоя қилишига жуда катта эъти-
бор қаратилган. Шу билан бирга, онанинг руҳий ҳолати яхши-
ланиши учун ҳам турли хил профилактика ишлари олиб бо-
рилади. Шоирнинг қарашларида ташқи томондан ҳомиладор 
193
Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий / Форсийдан Ўзбекистон халқ 
шоири Жамол Камол тарж. –Т.: “MERIYUS” XHMK, 2010. –Б. 255.
194
Ўша жойда. –Б. 296.


2-БОБ. Жалолиддин Румий қарашлари ва унинг таълим-тарбия тараққиётидаги ўрни
71
аёлга қилинадиган эътибор унинг боласига кучли таъсир 
кўрсатади, шу билан бирга, она ўз-ўзини тарбиялаши, руҳий 
ҳолатини бошқариши, энг аввало, ундан инсон дунёга келиши-
ни ҳис қилиши кераклигини бежизга айтилмаган. Дарҳақиқат, 
ҳар бир она дунёга келтирадиган фарзандининг истиқболини 
кўзлаб билиши, имкони борича уни ҳимоя қилиши ва нафақат 
моддий жиҳатдан таъминлаши, балки маънавий-ахлоқий 
жиҳатдан тарбиялаши ҳам зарурдир. 
Шоир ижодида бирон нарса эътибордан четга қолмайди. Шо-
ирнинг асарда келтирган қуйидаги мисрасида шундай дейилган:
Она қорни гарчи шафқатга тўлиқ,
Ташқари чиққанда дунё бор улуғ
195
.
Шоир она шахсига мурожаат қилиб, она қорнидаги боласи-
ни қанчалик меҳр, қанчалик иссиқлик билан асрайди, аммо она 
боласини қорнидалигидаёқ ташқарида кутаётган дунё билан 
таништириши, мослаши кераклиги борасида ҳам таъкидлаб 
ўтади. Яъни шоир онанинг руҳий ҳолати орқали ташқи дунё-
ни гўдакка англатиши мумкинлигини ўша даврдаёқ айтиб ўта-
ди. Бугунги кунга келиб, бола онасининг ҳатти-ҳаракатлари, 
ҳиссиёти ва қилаётган фаолият орқали ташқи олам билан та-
нишиши мумкинлиги илмий жиҳатдан ўз исботини топди. Ру-
мий айтади: “Бизнинг вужудимиз асалари сандиғига ўхшайди. 
Сандиқдаги мум ва бол Оллоҳнинг ишқидир. Ота-оналар – асал-
ари ва восита сифатида боғбондан тарбия оладилар”
196

Бола ўз онасидан туғилиши билан уни ташқи муҳит асоси-
да тарбиялаш бошланади.
То бола дунёга кўз очмас экан,
Унга деб сут келмагайдир сийнадан
197
.
Шоир бола дунё юзини кўрдими, унинг илк ташқи муҳит 
тарбиячиси бу онанинг оппоқ сути эканлигини таъкидлайди. 
Доя кутгай қанчалар кутгай она, 
Не маҳалда йиғлар эркан дер бола.
Тангри ҳақ ул иккисин бор этди чун,
Бола йиғлаб, она сут берсин учун
198
.
195
Ўша жойда. –Б. 247.
196
Румий Жалолиддин. Ичиндаги ичиндадур / Улуғбек Ҳамдам тарж. –Т.: 
Янги аср авлоди, 2003. –Б. 186.
197
Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий / Форсийдан Ўзбекистон халқ 
шоири Жамол Камол тарж. –Т.: “MERIYUS” XHMK, 2010. –Б. 338.
198
Ўша жойда. –Б. 187.



Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish