Избоскан туман 15 - умумий урта таълим мактабида ўтказилган сафланиш йиғилиши Б А Ё Н НОМАСИ № 1 2019- йил 4-сентябрь Избоскан тумани
Раис: И.Садиков
Қатнашдилар:Мактаб ММИБДЎ Г.Абдуллаев,
ёшлар етакчиси Ш.Абдумаликова,
синф раҳбарлари, фан ўқитувчилари ва
барча 1-10-синф ўқувчилари.
КУН ТАРТИБИДА: 1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2013-йил 28-февралдаги
74-сонли “Умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларининг одоб-ахлоқ қоидалариъ ни тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғи билан ўқитувчи ва ўқувчиларини таништириш ҳақида.
Ушбу масала юзасидан мактаб директори И.Садиков фикри эшитилди. Нотиқ ўз сўзида таълим муассасасида соғлом ижтимоий-психологик муҳитни шакллантириш, ёш авлодга замон талаблари ва миллий қадрятлар асосида таълим-тарбия бериш, таълим муассасасида ўқув тарбия жараёнининг сифати ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида қабул қилинган ушбу буйруқ билан ўқитувчи ва ўқувчиларни таништириб ўтди.
Шунингдек, “Умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари”га таълим муассасасидаги ўқитувчи ва ўқувчиларнинг изчил амал қилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Сўзга чиқди: Кун тартибидаги масала юзасидан ММИБДЎ Г.Абдуллаев Ёшлар етакчиси
Ш.Абдумаликова музокара учун сўзга чиқиб, “Умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари”ни мактаб миқёсида такомиллаштириш, унинг мақсад ва вазифаларини ўқувчи – ёшлар ва уларнинг ота-оналари ўртасида кенг тарғиб қилиш тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Билдирилган фикр-мулоҳазалар инобатга олиниб, йиғилиш
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И : Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг “Умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари” тўғрисидаги буйруқ билан ҳар бир ўқитувчи ва ўқувчилар батафсил таништириб чиқилсин ва унинг реестири ёшлар етакчисига илова қилинсин, унинг мақсад ва вазифалари ўқитувчи ва ўқувчилар орасида кенг тарғиб қилинсин.
“Умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари”га ўқувчиларнинг риоя қилишлари синф раҳбарлар томонидан доимий кузатилиб, маънавият соатида ўқувчиларга батафсил тушунча бериш ишлари олиб борилсин.
3.Юқорида вазифалар ижросини назорат қилишни ўз зиммзмизда қолдирамиз.
ММИБДЎ: Г.Абдуллаев Ёшлар етакчиси: Ш.Абдумаликова